Соатмурод Норқобилов
Масофадан назорат этишда энг кўп учрайдиган
Download 1.29 Mb. Pdf ko'rish
|
6-y-Halqaro-amaliyotda-bank-nazorati-darslik-S-Norqobilov-T-2007
Масофадан назорат этишда энг кўп учрайдиган
камчиликларнинг ўнта гуруҳи бўйича 2002 йил давомида тижорат банкларига нисбатан қўлланилган чоралар* Т/ р Кўп учрайдиган камчиликларнинг ўнта гуруҳи Жами қ ўллан ил ган чоралар с они Шу жумладан Огоҳланти риш хати Жарималар Фаолият ёки маълум амалнинг бажарилишини чеклаш Сони С ум м ас и (м ин г.с ўм ) 1 2 3 4 5 6 7 1. Эҳтимолий йўқотишлар бўйича тўлиқ захира шакллантирилмаган 5 4 1 375,0 2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 январдаги 24- сонли қарори 3 банди 2-хатбоши талаблари бузилган. (Ўзга фаолият юритаётган тижорат банки акциясини сотмай ушлаб туриш) 3 - 3 2664,6 1 2 3 4 5 6 7 3. 2002 йилнинг 1 июл ҳолатига тижорат банки томонидан ҳисоб капитали Марказий банк талабларига мувофиқ равишда, яъни 2,5 млн. АҚШ доллари эквиваленти миқдорида шакллантирилмаган. 5 - 5 7500,3 4. Банк асосий кўрсаткичлари мониторинги тўғрисидаги маълумот Марказий банк томонидан белгиланган 12 9 3 819,0 83 муддатлардан кечиктириб тақдим этилган. 5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 январдаги 24- сонли қарори 3 банди 1-хатбоши талаблари бузилган. (Бир акционернинг банк устав жамғармасидаги улуши). 9 - 9 7993,8 6. «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуни 25-моддасига зид равишда Марказий банкнинг олдиндан рухсатисиз акциялари қайта сотиб олинган. 1 - 1 173,0 7. Марказий банкнинг «Олди-сотди жараёнидаги қимматли қоғозларга йўналтирилган инвестициялар учун рискнинг энг юқори даражаси» иқтисодий меъёри талаблари бузилган. 1 - - - Хорижий валютадаги қимматли қоғозлар билан амалга ошири- ладиган операциялар 6 ой муддатга тўхтатилсин. 8. Марказий банк томонидан белгиланган «Бир дахлдор шахс ва ўзаро дахлдор шахслар гуруҳига тўғри келувчи рискнинг максимал даражаси, таъминланган ссудалар», «Барча элементлар устав капиталига ва бошқа қимматли қоғозларга қўйилмаларнинг энг юқори даражаси» иқтисодий меъёрлари бузилган. 3 - 3 437,5 84 9. Ликвидлик коэффициентини бузган ва инспекция натижалари бўйича банк умумий фаолияти 5 баҳо билан баҳоланган. 2 - 1 20,8 Алоҳида актив операциялар 6 ой муддатга тўхтатилсин. 10. Марказий банк томонидан ўрнатилган Н-3.1, Н- 3.2 ва –Н-6.1. иқтисодий меъёрлари бузилган. 1 - 1 20,8 Жами: 42 13 27 20004,8 2 *Марказий банкнинг жорий маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди. Таҳлил материаллари асосида тижорат банклари фаолиятида энг кўп учрайдиган камчиликлар иқтисодий моҳиятига кўра гуруҳ- ланди (2.1.1-жадвал). Жадвал маълумотларидан кўринадики, Мар- казий банк назорати асосан меъёрий ҳужжатлар талабларини ва ўрнатилган нормативларни бажарилишини текширади. Масофадан назорат этиш жараёни учун тузилган текширув саволномалари ва уни амалга ошириш жараёни бўйича ҳеч бир эътироз билдирмай, камчиликлар гуруҳлари бўйича қуйидаги таклифларни билдириш мумкин. Биринчидан, 2.1.1-жадвалнинг 6-банди «Банклар ва банк фао- лияти тўғрисида»ги қонуннинг 25-моддасига зид равишда Марка- зий банкнинг олдиндан рухсатисиз ўз акцияларини қайта сотиб олинганлиги камчилик сифатида эътироф этилган. Банк ликвидлигини ҳисобга олган ҳолда, яъни акциясини сотиб олиб ўз маблағини устав жамғармасига бериши мижозлар олдидаги мажбуриятини бажаришига хавф солади. Лекин, мулкка эгалик ҳу- қуқидан келиб чиққанда акция бу мулк соҳиби ҳисобидан чиқа- рилган қимматбаҳо қоғоз бўлиб, уни вақтинча сотиб олган шахс қайтариб бериш ёки сотиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Шундай экан қонун йўли билан Марказий банк рухсатисиз ўз акциясини қайта сотиб олиши мумкин эмас дегани акцияни сотиб олган шахс ҳуқуқларини чеклаш ҳисобланади. Иккинчидан, юқорида келтирилган фикрлар асосида таъкидлаш мумкинки, тижорат банклари акцияларига етарлича талабнинг йўқ- лиги ушбу банклар акциялари бўйича дивидендлар миқдорини кам- 85 лигидан далолат беради. Бу эса, ўз навбатида, акция сотиб олувчи- нинг эркинлиги чекланиб қолишига сабаб бўлади. Учинчидан, юқорида таъкидланган чеклов ва банкларга нис- батан ишончсизлик қимматбаҳо қоғозлар иккиламчи бозорининг ривожланишига ҳам салбий таъсир этмоқда. Умумий хулоса қилиб таъкидлаймизки, Марказий банк томо- нидан ўрнатилган алоҳида чекловлар тижорат банклари фаолияти- даги эркинликнинг чегараланганлигидан дарак бермоқда. Бизнингча, тижорат банклари фаолияти якуни бўйича ўзи жа- вобгар бўлганидан ўз мижозлари олдида уларнинг маблағларини вақтида тўлаб берилиши юзасидан ҳам жавобгар бўлиб, ўз рискида ишлаш ҳуқуқини бермоқ зарур. Марказий банк департаменти томонидан 2002 йил давомида республика тижорат банклари фаолияти устидан масофадан назорат олиб бориш бўйича топилган камчиликлар юзасидан қўлланилган чоралар сифати таҳлил қилинганда қуйидагиларни кўриш мумкин. Биринчидан, йил давомида мавжуд тижорат банкларининг 28 тасининг иш фаолиятида алоҳида камчиликлар аниқланди. Иккинчидан, аниқланган камчиликлар учун жами бўлиб 42 та чора кўрилган бўлса, шундан 13 таси огоҳлантириш хати, 27 таси маълум миқдорда жарима, фақат 2 та ҳолатда алоҳида банк амал- ларини бажарилишига чекловлар қўйилган. Кўрилган чоралар Марказий банкнинг тижорат банки фаолия- тига нисбатан ўта оқилона (тўғрироғи юмшоқ) сиёсат юритаётган- лигидан далолат беради. Бундай хулосага келинганлиги биринчи- дан, жами чораларнинг қарийб учдан бир қисми огоҳлантириш билан чекланган бўлса, иккинчидан, сон жиҳатдан чегараларнинг 64,5% ни ташкил этган жарималар суммаси ҳаммаси бўлиб 20 млн. сўмни ташкил этади. Миллиардлаб кредит портфелига эга бўлган, триллионлаб ҳисоб - китобларни юритаётган банк тизимида Марка- зий банкнинг талабларини (қонун талабларини) бажармаган тижо- рат банкларига нисбатан 27 ҳолатга жами бўлиб 20 млн. сўм жари- ма солинган. Юқорида келтирилган мушоҳадаларни умумлаштириб, қуйида- гиларни таклиф қилиш мумкин: биринчидан, тижорат банклари йўл қўйган камчиликлари учун фақат огоҳлантириш олмай, ҳар бир ҳолатда моддий жавобгарликка ҳам тортилиши керак. Иккинчидан, жарима суммалари катта бўлмаганлиги учун ҳам самарасиз бўлиб, хатолар узлуксиз давом этишини олдини олиш мақсадида ушбу 86 чорани миқдор жиҳатдан қайта кўриб чиқиш, яъни жарима сум- масини ошириш керак деб ҳисоблаймиз. Учинчидан, йўл қўйилган камчиликлар узлуксиз давом этган ҳолатларда тижорат банки иш фаолиятида дастлаб алоҳида амаллар бўйича, кейинчалик эса уму- мий фаолиятини тўхтатиш учун лицензиясини чақиртириб олиш мақсадга мувофиқдир. Таҳлил маълумотларида келтирилган охирги чора «Фаолият ёки маълум амалнинг бажарилишини чеклаш» кўла- мини кенгайтириши лозим. Умумий хулоса қилиб таъкидлаш жоиз- ки, Марказий банк тижорат банклари фаолияти устидан масофадан туриб олиб борадиган назорати шаклан ва услубан бугунги кун талабларига тўла жавоб бера олса-да, лекин кўриладиган чоралар- нинг салоҳиятини ошириш талаб этиладики, бундай камчиликлар тижорат банклари фаолиятидан буткул бартараф этилиши мақсадга мувофиқ. Фикримизча, олиб борилган изланишлар натижасида банк назоратида масофадан назорат қилишнинг қулайлиги, самарадор- лиги ва тезкорлигининг асосий моҳияти қуйидагича: ─ тижорат банклари фаолиятини доимий, ҳар чоракда, ҳар ой- да ёки айрим ҳолларда ҳар ҳафтада, ҳар кунда ўрнатилган мони- торинг асосида банк ҳолати ва ликвидлилигини назорат қилади; ─ қабул қилинган доимий ахборотлар асосида банкнинг ҳола- тини бошқа банклар билан солиштиради; ─ масофадан назорат ўрнатиш тизимида меҳнат сарфининг озлиги билан тезкор ва иш кўлами самарадорлигини оширади; ─ айрим ҳолларда жойларда олиб борилган инспекция текши- рувлари натижалари билан масофадан назорат қилиш учун банклар томонидан тақдим этилган молиявий фаолияти тўғрисидаги ҳисо- ботлар натижалари билан солиштирилганда улар орасида фарқ мавжудлиги аниқланади. Яъни масофадан назорат қилиш натижа- лари ўзининг ҳақиқий ҳолатини тўғри акс эттириши билан сама- ралидир; ─ шунингдек, инспекция текширишлари учун масофадан на- зорат қилиш тизими банк фаолиятида аниқланган камчиликлар ва иш кўламини қайси йўналишда олиб бориш тўғрисида кўрсатма беради. Марказий банк томонидан тижорат банклари фаолиятини тар- тибга солиш ва назорат этишни фақат шу билан тушунтириб бўл- майди. Ўз ўрнида масофадан туриб назоратнинг моҳиятини тушун- моқ учун ҳам Марказий банк томонидан олиб бориладиган назора- тнинг бошқа турларини кейинги мавзуларда кўриб ўтамиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling