Сочилувчан материаллар ва донали маҳсулотларни саралаш Умумий маълумотлар


Download 191.88 Kb.
bet2/6
Sana23.04.2023
Hajmi191.88 Kb.
#1385497
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
саралаш (1)

Саралаш машиналари
Технологик мақсадларга кўра материаллар бир маротаба ва кўп маротаба эланиши мумкин. Ушбу жараёнлар - майдадан йирикка, каттадан кичикка ва аралаш услубларда амалга оширилади.
Кўп маротаба элаклаш услубларининг принципиал схемалари 10.3-расмда келтирилган.
«Майдадан йирикка» принципида ишловчи машиналардан фойдаланиш қулай, аммо элак тешикларини катта ўлчамдаги заррачалар билан тиқилиб қолиш ҳолатлари кўп бўлиши сабабли уларнинг самарадорлиги паст.
Материални «йирикдан майдага» услубида элайдиган машиналарда амалга ошириладиган жараён самарадорлиги анчагина юқори, лекин бундай жиҳозларга хизмат кўрсатиш мураккаб.

10.3- расм. Кўп маротаба элаш усуллари: а- “майдадан йирикка” усули; б- “йирикдан майдага” усули; в- аралаш усул; 1- юклаш бункери; 2- элаклар; 3- фракцияларни йиғувчи бункерлар.


Технологик жараёнларни аралаш услубларда ташкил этиш туфайлиги юқорида келтирилган ҳар иккала элаш услубларига хос бўлган кўплаб камчилликларни бартараф этиш мумкин.


Саралаш машиналари туркумига элаш машиналари (грохотлар), калибровкалаш мосламалари, дон тозаловчи триерлар, маҳсулотнинг зичлиги, магнит ва электр хусусиятлари бўйича ажратувчи турли хилдаги сепараторлар киритилади.
- расм.Элаклаш машиналарининг принципиал схемалари: а- силкинувчи ясси элакли машина: 1- эксцентрик; 2- корпус; 3- таянч тутқичлар; в- тебранувчи ясси элакли машина: 1- элак; 2- корпус; 3- дебаланс; 4- вал; 5- пружина.
Элаш машиналарининг асосий ишчи органи - элаклар ясси текис юзали, цилиндрик ёки конуссимон шаклда бўлиши мумкин.
Эловчи жиҳозларда ясси текис элаклар силкитма ҳаракатли ёки тебранма ҳаракатли бўлиши мумкин, цилиндрик элаклар эса айланма ҳаракат қилади.
Силкинувчи элакли грохотлар бир ёки бир неча ярусли типда ишлаб чиқарилади. Грохотлардаги ясси элаклар дебалансли вибратор ёки кривошип-шатунли механизмлар ёрдамида тебранади. Элакларни тебраниши грохотларнинг иш унумдорлигини аниқловчи асосий катталик ҳисобланади. Шунинг учун бу катталикни минимал nmin ва максимал nmax қийматлари элаклар ишининг таҳлили асосида аниқланади.
Қўзғалмас ясси элаклар горизонтга нисбатан муайян бир қиялик бурчаги  остида ўрнатилгандагина унинг юзаси бўйлаб сочилувчан материал ҳаракатини кузатиш мумкин. Бу пайтда материал оқимининг ҳаракат тезлиги v (м/сек) қуйидагича аниқланади
v = g(sin - f cos) , (10-8)
бу ерда - ҳаракатланиш вақти, сек.; g=9.81 м/сек2- эркин тушиш тезланиши; f- ҳаракатдаги материални элак юзасига ишқаланиши пайтидаги қаршилик коэффициенти.
Ушбу тенгламадан кўринадики, материални қия юза бўйлаб силжиш вақтини чўзилиши билан унинг тезлиги ҳам мутаносиб равишда ортиб боради.
Материал оқими тезлигининг маълум қийматлари оралиғида ҳаракатдаги қатламни юқори қисмида бўлган заррачалар элак юзасига тегмаслиги мумкин. Шунинг учун, жараён сифатини ошириш мақсадида, маҳсулот қия элак юзаси бўйлаб юпқа қатламда ҳаракатланиши лозим. Аммо бу пайтда элакнинг иш унумдорлиги камаяди.
Ясси элакларнинг иш унумдорлигини ошириш учун уларни кичик қиялик бурчаги =6÷14о остида ўрнатилади. Материални элак юзаси бўйлаб ҳаракати элакни тебрантириш йўли билан амалга оширилади. Бунинг учун элак бикир пўлат пластиналар воситасида машина асосига ўрнатилади ва кривошип-шатунли механизм ёрдамида тебранма ҳаракатга келтирилади.
Горизонтал йўналишда тебранаётган элак юзасидаги материал оғирлик, инерция ва ишқаланиш кучлари таъсири остида бўлади.
Тебранишлар частотасининг маълум бир қийматларида, ишқаланиш кучлари таъсири ортиб, эланаётган маҳсулот ҳаракати тўхтаб қолиши мумкин. Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, элакнинг тебраниш частотасини минимал қийматлари аниқланади
nmin = 30[(tg  - )r]1/2 , (10-9)
бу ерда - ишқаланиш бурчаги, tg= f; r- кривошип радиуси, м.
Тебранишлар частотасининг юқори қийматларида инерция кучлари оғирлик кучларидан катта бўлади. Бу ҳолатда қия элакдаги маҳсулот оқими юқорига кўтарилиб, қарама-қарши оқимлар юзага келиши мумкин. Мазкур ҳолатнинг олдини олиш учун элаклар тебраниши, ҳаракатлантирувчи куч ва инерция кучлари тенглигидан келиб чиқиб, маълум бир максимал қийматдан ортмаслиги керак. Шундай қилиб, элакнинг тебранишлар частотасини максимал қиймати қуйидаги тенгламадан аниқланади
nmax = [(tg +)r] 1/2 . (10-10)
Вибрацион грохот элагининг тешиклари кам тиқилиши сабабли унда турли хил материалларни, шу жумладан, ўта нам маҳсулотларни ҳам элаш мумкин. Грохотлар нисбатан кам энергия сарфлайди, уларни тузилиши содда ва ишлатишга қулай.
Цилиндрик ёки конуссимон шаклдаги айланувчан элакли машиналар буратлар деб аталади (10.5-расм).
Бундай машиналар таркиби маҳсулотни машинага узатувчи шнек 1, айланувчи рамага тортилган элак 3, эланган материал ёки чиқитларни машинадан чиқарувчи шнекли транспортёрлардан 4

- расм. Конуссимон бурат схемаси: 1-узатувчи шнек; 2- кожух; 3-конуссимон элак; 4- шнекли транспортер; 5- чиқитни чиқарувчи патрубка.



иборат бўлади. Цилиндрик буратнинг элаги 10о қиялик бурчаги остида ўрнатилади. Конуссимон элак тешикларининг ўлчамлари материални ҳаракат йўналиши бўйича катталашиб боради.


Буратларнинг иш унумдорлиги барабанни айланиш частотасидан nб боғлиқ. Аммо nб қийматини маълум бир чегараларгача орттириш мумкин. Айланишлар частотасининг ўта юқори қийматларида материал эланмайди ва барабан билан бирга айлана бошлайди.
Барабанли элакни айланиш частотаси, унинг оптимал иш унумдорлиги қийматларидан келиб чиқиб, қуйидаги ифода бўйича аниқланади:
nб = 0,5[(g/2Rў)]1/2 , (10-11)
бу ерда Rў- конуссимон элакнинг ўртача радиуси, м; g- эркин тушиш тезланиши.
Буратлар дон, ун, шакар ёки кукунсимон материалларни элаш учун мўлжалланган.

Download 191.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling