Сочилувчан материаллар ва донали маҳсулотларни саралаш Умумий маълумотлар


Пневматик ва гидравлик услубда саралаш


Download 191.88 Kb.
bet4/6
Sana23.04.2023
Hajmi191.88 Kb.
#1385497
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
саралаш (1)

Пневматик ва гидравлик услубда саралаш

Қайта ишлаш корхоналарига келтирилаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлари (дон, чигит ва б.) таркибида зичлиги, ўлчами ва шаклига кўра улардан деярли фарқ қилмайдиган (барг ва поя парчалари, ёт ўсимлик уруғлари, қаттиқ минерал чиқитлар ва х.) бўлади. Бундай чиқитларни асосий хом-ашё таркибидан элаклаб ажратиш ҳар доим ҳам етарли даражада самара бермайди. Шунинг учун саноат корхоналарида бундай донадор материаллар пневматик услубда сараланади. Ўсимлик уруғлари ва чиқиндиларни аэродинамик хусусиятлари ўртасидаги фарқлар ушбу ажратиш услубининг принципиал асосини ташкил этади.
Ҳаво оқимидаги ҳар қандай моддий заррача оғирлик кучи G ва ҳаво муҳитининг қаршилик кучи P таъсири остида бўлади. Агар заррача оғир бўлса (G>P), у ҳаво оқими бўйлаб пастга қулайди ва аксинча, енгил заррача (G
ўтарилади.
Заррачанинг ҳаво муҳитидаги ҳаракати унинг оғирлиги, ўлчамлари, аэродинамик хусусиятлари (шакли, оқимга нисбатан тутган ҳолати, сирт юзасининг ҳолати) ва ҳаво оқимининг тезлигига боғлиқ бўлади.
Ҳаво оқимининг заррача ҳаракатига кўрсатадиган қаршилик кучи (H) қуйидаги тенгламадан аниқланади:
Р = kFv2х , (10-17)
бу ерда k- заррачанинг аэродинамик хусусиятидан боғлиқ бўлган қаршилик коэффициенти; F- заррачанинг ҳаво оқимига перпендикуляр бўлган текисликдаги кўндаланг кесим юзаси, м2; v- заррачанинг ҳаво оқимидаги нисбий тезлиги, м/сек; х - ҳавонинг зичлиги, кг/м3.
Ҳаво оқими тезлигини vx маълум қийматларида заррачага таъсир этувчи кучлар мувозанат ҳолатга (G=P) келади. Бу пайтда заррачани абсолют тезлиги нулга, унинг ҳаво оқимига тескари бўлган йўналишдаги нисбий тезлиги эса муҳитнинг ҳақиқий тезлигига тенг бўлади. Бундай ҳолатда заррача ҳаво муҳитида муаллақ туради. Ушбу ҳолатга тўғри келувчи ҳаво оқимининг тезлиги критик тезлик vкр ёки заррачанинг муаллақ эркин учиб юриш тезлиги дейилади.
Ушбу критик тезлик қиймати G = P тенглик асосидаги
Р = kFv2х = G
тенгламадан қуйидагича аниқланади
vкр = [G/(kF)]1/2 . (10-18)
Амалиётдан маълумки, дон маҳсулотлари (буғдой, арпа, сули) учун vкр= 8.5÷11.5 м/сек, k= 0.2÷0.22.
Енгил чиқиндиларнинг муаллақ учиб юриш тезлиги доннинг шопирилиш тезлигидан анча кичик бўлади. Шунинг учун доннинг муаллақ учиб юриш тезлигидан кичик бўлган тезликларда дон оқимига ҳаво бериш туфайли уни енгил чиқитлардан тозалаш мумкин.
Дон, дуккакли экинлар, чигит ва бошқа донадор материалларни тозаловчи жиҳозлар (пневматик сепараторлар) таркиби вентилятор, тебранувчи ясси элаклар, аспирация каналлари, енгил чиқиндиларни чўктириш камералари ва циклонлардан иборат бўлади.
Элаклар асосий материал массасидан ўлчамлари билан фарқланувчи, зичлиги катта бўлган чиқитларни ажратади; вентилятор жиҳоздаги материал қатламига ҳаво ҳайдаб, унинг таркибидаги енгил чиқитларни ажратади. Келгусида енгил чиқитлар чўктириш камераларида тутиб қолинади. Жараён мобайнида ҳосил бўлган чанг ва майда чиқитлар аспирация тармоғи орқали циклонларга узатилади. Циклонлар воситасида тозаланган ҳаво жиҳозларга қайтарилади (ёпиқ системада) ёки атмосферага чиқариб юборилади (очиқ системаларда).

- расм. Вейка схемаси: 1- ҳаво патрубкаси; 2- корпус; 3- юклаш патрубкаси; 4- енгил фракцияни чиқариш патрубкаси; 5,6 ва 7- ажратилган фракцияларни йиғувчи бункерлар.

-расмда энг оддий шопириш мосламаси бўлган вейканинг принципиал схемаси тасвирланган. Ҳаво оқимида ҳаракатланаётган материалнинг оғир заррачалари вейканинг дастлабки бункерларида чўкади. Сўнгра, унинг қайси бир фракцияси нисбатан енгил (зичлиги кам) бўлса, шу фракция вейка узунлиги бўйича нисбатан узоқроқда жойлашган бункерлардан бирига тушади. Энг енгил фракция (чиқит ёки чанг) ҳаво оқими билан аппаратдан чиқиб кетади.



Download 191.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling