Сочилувчан материаллар ва донали маҳсулотларни саралаш Умумий маълумотлар
Download 191,88 Kb.
|
саралаш (1)
Саралаш машиналарининг ҳисоблари. Грохотларнинг иш унумдорлиги, 1 м2 элак юзасидан 1 соат вақт ичида 8 тн тозаланмаган маҳсулот ўтиши ҳисобидан келиб чиқиб, қабул қилинади.
Грохотнинг электр юритмаси валини айлантириш учун зарур бўлган қувват (кВт) қуйидаги эмпирик тенглама бўйича ҳисобланади N = k n3 r2 (Gэ+Gм)10-3/53430. (10-12) бу ерда k=2÷2.5- тажрибавий коэффициент; n- кривошипни айланиш частотаси, мин-1; Gэ- элакнинг чайқалувчи қисмларини оғирлиги (одатда шатун оғирлигининг 2/3 қисми ҳам қўшилади), Н; Gм- элакдаги маҳсулот оғирлиги, Н. Элакдаги маҳсулотнинг оғирлиги қуйидаги тенглама ёрдамида ҳисобланиши мумкин Gм = Fhg, (10-13) бу ерда F- элак юзаси, м2; h- маҳсулот қатламининг баландлиги,м; - маҳсулотнинг зичлиги, кг/м3; g- эркин тушиш тезланиши. Айланувчан цилиндрик элакли бурат электродвигателининг қуввати (кВт) қуйидаги тенглама бўйича ҳисобланади N = (N1+ N2)/ , (10-14) бу ерда N1- вал подшипникларидаги ишқаланиш кучларини енгиш учун сарфланадиган қувват, кВт; N2- барабаннинг бурилиш бурчагига тўғри келувчи баландликка маҳсулотни кўтариш учун сарфланадиган қувват, кВт; =0.5÷0.7- механик узатмаларнинг умумий ф.и.к. N1 қувват қиймати қуйидаги тенглама бўйича ҳисобланади N1 = (G+Gм)f1dn10-3/60, (10-15) бу ерда G ва Gм- барабан ва ундаги маҳсулотни оғирликлари, Н; f1= 0,15÷0,2- подшипниклардаги сирпаниш қаршиликлари коэффициенти; d- валнинг подшипник остида жойлашган бўғини диаметри, м; n- вални айланиш частотаси, мин-1. Цилиндрик барабандаги маҳсулотнинг оғирлик марказини кўтарилиш баландлиги Н=0,3R деб қабул қилинади. Бу ерда R- барабан радиуси. Маҳсулотни Н баландликка кўтариш пайтида бажарилган иш миқдори (Ж) А = GмН = Gм.0,3R . (10-15) Цилиндрик элакни =450 га бурилиши пайтида бу иш барабанни тўлиқ айланишининг 1/8 қисмида ёки = 60/(8n) вақт давомида бажарилади. У ҳолда 1секунд ичида бажарилган иш (Вт) W = A/r = Gм 0.3R 8n/60 = GмRn/25 (10-15) ёки N2 қувват қиймати (кВт) N2 = W/1000 = GмRn/25000. (10-16) Download 191,88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling