Кейснинг асосий мақсади: Талабаларга тирикликнинг молекуляр асослари ҳақида маьлумот бериш;
-ДНК ва РНК нинг тузилиши, ирсий ахборотни сақлаш ва ташишдаги ролини тушунтириш;
-ДНК репликацияси ва унинг хилларини айтиб бериш;
-Трансформация, трансдукция ва коньюгация механизмалрини тушунтириш;
-Биотехнология ва унинг тиббиётдаги ахамиятини тушунтириш.
Ўқув фаолиятидан кутиладиган натижалар:
- талабалар тирикликнинг молекуляр асослари ҳақида маълумот оладилар;
- нуклеин кислоталар тарихи ва хиллари ҳақида маълумот оладилар;
- ДНК нинг тузилиши ва ирсий ахборот сақлашдаги ролини ўрганадилар;
- ДНК репликацияси ва унинг хилларини ўрганади;
-трансформация ва унинг моҳиятини тушунадилар;
-профаглар, лизоген бактериялар, лизогенияни ўрганадилар;
-трансдукция ва унинг моҳиятини тушунадилар;
-коньюгация, F-омил ва плазмидлар ҳақида маълумотлар оладилар;
-молекуляр биология бўйича масалалар ечишни ўрганадилар;
-биотехнологиянинг тиббиётдаги аҳамиятини ўрганадилар.
Ушбу кейсни муваффақиятли амалга ошириш учун олдиндан талабалар қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлмоқлари зарур:
Талаба билиши керак:
тирикликнинг молекуляр асослари нималигини;
ДНКнинг тузилиши ва ирсий ахборотни сақлашдаги ролини;
ДНК репликацияси ва унинг хилларини;
Трансформация механизмини;
Трансдукция ва унинг моҳияти;
коньюгация, F-омил ва плазмидлар ҳақидаги маълумотларни;
молекуляр биология бўйича масалалар ечишни
биотехнология ва унинг истиқболли томонлари ҳамда тиббиётдаги аҳамиятини;
Талаба амалга ошириши керак:
- мавзуни мустақил ўрганади;
-муаммонинг моҳиятини аниқлаштиради;
-ғояларни илгари суради;
-маълумотларни танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиб, мустақил қарор қабул қилишни ўрганади;
-ўз нуқтаи назарига эга бўлиб, мантиқий хулоса чиқаради;
-ўқув маълумотлар билан мустақил ишлайди;
-маълумотларни таққослайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради;
Do'stlaringiz bilan baham: |