Солиқ муносабатларининг жахон андозалари


Халкаро икки ёклама соликка тортишни тартибга солиш


Download 41.83 Kb.
bet3/6
Sana19.04.2023
Hajmi41.83 Kb.
#1363817
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Xalqaro soliqqa tortish

3. Халкаро икки ёклама соликка тортишни тартибга солиш. Халкаро икки томонлама соликка тортишни бартараф этишнинг асосий механизмларидан бири икки томонлама солик келишувларидир. Солик келишувларининг асосий максади - хамкор мамлакатлар уртасида юзага келиши мумкин булган икки ёклама соликка тортишнинг барча куринишларига бархам беришдан иборат. Ушбу келишувлар маълум коида ва тадбирлар кетма-кетлигини катъий тартибда амалга оширишни кузда тутади. Келишувлар икки ёклама соликка тортишга кандай килиб бархам беради?
Солик келишувлари икки ёклама соликка тортишга бархам беришнинг уч погонали тизимини куллашни кузда тутади. Биринчи боскичда, хамкор мамлакатларда «резидент» ва «даромад манбаси» коидаларидан келиб чикадиган икки ёклама соликка тортишга бархам берилади. Ушбу максадларда келишувда икки ёклама резидентлик ва «моддий» моддалар буйича тортишувларни ечишга каратилган кисмлар мавжуд булиб, улар томонлардан бирига даромадларнинг аник турлари буйича маълум соликка тортишда мутлок хукук беради.
Иккинчи боскичда, «резидент» ва «даромад манбаси» моддалар буйича барча мунозаралар хал этилгандан сунг, колган икки ёклама соликка тортишга бархам берилади. Бундай бархам бериш хар бир мамлакатнинг ички меъёрлари асосида таъминланади. Янги солик келишувида эса, ушбу меъёрларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги куриб чикилади. Охирги холатда, икки ёклама соликка бархам бериш буйича янги тартиб, келишув асосида жорий этилиши мумкин. Одатда, куйидаги усуллардан бири кулланилади: «озод килиш» усули ёки «солик кредити» усули. Солик келишуви тузилаётган пайтда томонлар ушбу икки усулдан бирини танлаши, ёки уларни иккаласидан хам зарурий пайтларда фойдаланиши мумкин. Аммо, шуни алохида таъкидлаш лозимки, солик келишувларида «солик кредити» усулидан купрок фойдаланилади. Бу холатни хаттоки, ички соликка тортиш тизимида купрок «озод килиш» усулидан фойдаланадиган мамлакатларда хам кузатиш мумкин. Бунинг асосий сабабларидан бири - «солик кредити» усулида соликларни тулашда халкаро четга чикиш имкониятларининг анча пастлигидир.
Учинчи боскичда, хамкор мамлакатларда соликка тортиладиган даромадларни турлича аниклаш сабабли келиб чикадиган икки ёклама соликка тортишга бархам берилади. Бундай икки ёклама соликка тортиш, одатда, солик органларининг уз ваколатлари доирасида соликларни ундириш учун солик туловчилар даромадларини кайта таксимлаш буйича харакатларидан келиб чикади. Аксарият мамлакатларда солик органларига бундай хукук ички конунчиликда кузда тутилган булиб, тадбиркорлик даромадлари, фоиз ва роялти тугрисидаги келишув моддалари билан тасдикланади. Масалан, 1977 йилда кабул килинган ИХРТ Шаклий конвенциясининг тадбиркорлик даромадлари тугрисидаги моддаларига биноан, «доимий фаолият юритувчи ташкилот» нинг фойдаси солик маъмурияти томонидан худди шундай фаолият тури билан шугулланувчи корхона, ташкилотнинг фойдаси каби хисоб-китоб килиниши мумкин; фоиз ва роялти хакидаги моддада эса, кредитор ва карздор уртасидаги алохида келишувлар натижасида келиб чикадиган узгаришларга бархам бериш тугрисида суз боради. Аммо, уз-узидан маълумки, агар бирор мамлакат махаллий корхоналарга нисбатан соликка тортиладиган даромадни ёки бирор шахсни, хорижий шахс фойдасига утказган ва харажат сифатида акс эттирилган суммасини «тикласа» , унда ушбу суммани олувчи хорижий шахс даромадлари буйича керакли узгаришлар амалга оширилади. Акс холда, биринчи мамлакат солик органларининг бундай квалификацияни инобатга олмаслигига карамасдан, хорижий шахс томонидан олинган ушбу сумма, хорижий шахснинг даромади сифатида кайтадан соликка тортилиши мумкин. Солик келишувлари мавжуд булмаган шароитда, биринчи мамлакатнинг солик органлари, солик туловчининг бундай даромадлари, иккинчи давлат хукумати томонидан даромад сифатида тан олинмайди ва ушбу даромадларни соликка тортиш базасидан чикариш зарурлиги буйича илтимосномасини купчилик холларда кондирмайди.
Солик келишувлари, икки ёклама соликка тортишга бархам бериш максадларидан ташкари, мухим максад -солик тулашдан четга чикиш холатларига карши курашни кузлайди. Ушбу сохада солик келишувлари оркали солик органлари хамкорлигининг асоси ва тартиби белгилаб олинади. Шунинг учун хам, солик келишувларида даромадларни яширишга карши, чет элга даромадни яширин тарзда утказишга карши солик органларининг биргаликдаги кураши буйича бир катор йурикномалар киритилади. Бу «доимий фаолият юритувчи ташкилот» нинг даромадларини тартибга солиш буйича йурик; ассоциациялашган корхоналар тугрисидаги модда (бош компания ва филиаллар уртасида даромадларни таксимлаш буйича тузатишлар киритишга имкон берадиган); алохида муносабатлар туфайли хамкорлар уртасида фоиз туловлари ва роялти буйича соликка тортиладиган даромадлардаги «хатоларни» тугрилаш буйича шартлар ва бошкалар.
Юкорида айтиб утилганидек, бошка асосий масалалар билан бирга, соликка доир масалаларни хам уз ичида куриб утадиган бир-канча халкаро келишувлар мавжуд.
Биринчидан, икки мамлакат уртасидаги узаро муносабатлар асосини ташкил этувчи кенг таркалган келишувлар. Ушбу келишувларда коидага биноан, соликлар буйича дискриминация килмаслик, яъни бошка мамлакатнинг фукаро ва компанияларига худди махаллий фукаро ва компаниялар учун жорий килинган солик тартибини жорий килиш тугрисидаги йурикномалар акс этади. Аммо, шу нарса кайд этиладики, хар бир мамлакат уз фукароларига ва компанияларига берадиган солик имтиёзларини бошка мамлакат фукароларига ва компанияларига беришга мажбур эмаслар.
Иккинчидан, дипломатик ва консуллик муносабатларини урнатиш буйича (махсус консуллик конвенцияларини хам киритиш мумкин) келишувлар. Ушбу келишувларда томонлар дипломатик ва консуллик идоралари хамда уларда фаолият юритаётган шахсларга бериладиган солик имтиёзларини узаро келишадилар. Имтиёзлар хажми, одатда, ушбу шахсларнинг бошка мамлакат худудида булиш максадлари ва фаолият доиралари билан чегараланади. Мазкур имтиёзлар руйхати 1961 ва 1963 йилларда кабул килинган куп томонлама дипломатик хамда консуллик ваколатхоналари хакидаги Вена конвенцияларида уз аксини топган.
Дунёнинг аксарият мамлакатлари ушбу конвенцияга аъзо. Шуни таъкидлаш лозимки, юкоридаги икки хил келишувларда кузда тутиладиган келишувлар, у ёки бу куринишда, умумий солик келишувларида хам инобатга олинади.
Учинчидан, хамкор мамлакатдан олиб кириладиган товар ва хизматларга максимал даражадаги кулай солик мухитини яратишга йуналтириладиган тартибни куллаш буйича, томонлар уртасида тузиладиган савдо келишуви ва шартномалари. Соликлар буйича таъсир этишга кура, ушбу келишувлар, купчилик холатларда факатгина бож туловлари буйича кенг таркалади. Аммо, баъзи холларда, ушбу келишувлар умумий соликларга хам тааллукли булиши мумкин хамда ташки савдо фаолиятининг бошка меъёрларини (валюта буйича, банк операциялари буйича ва бошкаларини) хам камраб олиши мумкин.
Давлатлар уртасида солик муносабатларини тугри ташкил килиш, ташки иктисодий муносабатлардаги фаолиятларни самарали йулга куйиш жараёнида айрим муаммоларга дуч келамиз. Бу муаммолардан бири давлатлар уртасида соликка тортиш хукукини хакконий равишда таксимлаш муаммосидир. Иккинчи асосий муаммолардан бири эса дунёнинг аксарият давлатларида солик тулашдан буйин товлашнинг аник чора-тадбирларини ишлаб чикиш муаммоси турибди.
Бундан ташкари солик масалаларига оид халкаро низо ва келишмовчиликларни хал этишни энг макбул йулларини яратиш ва куллаш муаммоси хозирги кундаги долзарб муаммолардан бири булиб колмокда.



Download 41.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling