Солиқ муносабатларининг жахон андозалари


Жахон Солик кодексини кабул килиш зарурати ва ахамияти


Download 41.83 Kb.
bet2/6
Sana19.04.2023
Hajmi41.83 Kb.
#1363817
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Xalqaro soliqqa tortish

2. Жахон Солик кодексини кабул килиш зарурати ва ахамияти. Бирлашган миллатлар ташкилоти у ёки бу халкаро дастурлар асосида бозор ислохотларини амалга ошираётган давлатларга маълум бир лойихаларни ишлаб чикиш ва жорий этишда ёрдам бериш хамда хамкорлик килишни амалга оширади. Бундай хамкорлик йуналишларидан бири - замонавий халкаро иктисодий талабларга жавоб берадиган миллий солик тизимининг юзага келишига, шаклланиши ва ривожланишига ёрдам беришдир. Айнан шундай чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида, яъни халкаро солик дастури доирасида Жахон солик кодексини тайёрлаш фикри юзага келди. Ушбу Кодекснинг асосий максади - ислохотларни амалга ошираётган давлатларга илмий асосда Солик муносабатларини бошкариш, ягона терминология ва ягона мазмундаги изохни яратиш имкониятларини такдим этишдир.
«Жахон солик кодекси асослари» шаклидаги ушбу хужжат 1993 йилда тайёрланиб, нашрдан чикарилди. Унинг муаллифлари Гарвард университети (АкШ) мутахассислари Уорд М. Гасси ва Дональд С. Любик. Ушбу Кодекс асослари 300 бетдан иборат булиб, 591 та модда ва изохни уз ичига олган Солик кодекси матнидан иборатдир.
Кодекснинг кириш кисмида муаллифлар купгина давлатлар тажрибасидан утган солик тизимининг замонавий маъносини очиб беришга харакат килганликларини ёзишган.
Жахон солик кодекси намуна сифатида булишига карамасдан, унда солик туловларининг аник ставкалари, унинг минимумлари ва имтиёзлар берилгандир.
Кодекс матни ва унда берилган ставкалар кодексдан фойдаланишни хохловчи давлатлар учун мажбурий эмас, балки тавсиявий тусга эгадир.
Миллий солик конунчилиги тайёрланаётганда ушбу давлат мутахассислари томонидан мамлакатдаги аник иктисодий ва хукукий шарт-шароитлар инобатга олиниши керак.
Кодексда берилган низом алохида ахамиятга эгадир. Бу низомга кура, солик тизими оркали иктисодий субсидиялар бериш тугри субсидия туловларига нисбатан кам самаралидир. Имтиёз турлари ва енгилликларнинг куплиги, солик имтиёзларини назорат килишнинг кийинлиги сабабли, солик тизимини мураккаблаштиради ва самарадорлигини туширади, унинг зарур булган эгилувчанлик хусусиятларини йукотади. Бундан келиб чикадики, кодексда соликлардан вактинчалик ёки доимий озод этиш каби имтиёзлар кузда тутилмайди. Ривожланаётган давлатлар иктисодиёти хусусиятларини хисобга олган холда, Кодекс муаллифлари фикрича, ушбу давлатлар даромадлари асосий кисми божхона божлари, кушилган киймат солиги, акцизлар хамда корхона ва ташкилотлар фойдасига солик хисобига шаклланади. Бундай солик тизими улар фикрича, соликларни ундириш билан боглик булган маъмурий харажатлар жисмоний шахслар даромадидан олинадиган соликка нисбатан кам булади.
Тавсия этилаётган Кодексдаги соликлар тизимига факатгина юкори даромадларга эга булган ахоли кисмига кулланиладиган жисмоний шахслардан олинадиган индивидуал даромад солиги хам киритилгандир. Бу, бозор иктисодиётига утаётган давлатларда асосан ривожланаётган ва собик социалистик давлатларда индивидуал даромад солигини ривожланган давлатлардаги каби кенг микёсда куллаш учун етарли даражадаги маъмурий ва хукукий механизмлар мавжуд эмаслиги билан изохланади. Индивидуал даромад солиги солик тушумлари максадида эмас, балки тенглик хиссини карор топтириш максадида жорий этилади.
Жахон солик кодексини ишлаб чикканлар, солик конунларини тайёрлаш ва кабул килиш солик ислохотига дастлабки кадамдир деб хисоблайдилар. Асосийси, солик аппаратининг самарадорлигини яратишда деб биладилар. Адолатли ва юкори салохиятли солик хизматининг мавжудлиги солик ислохотидаги муваффакиятларнинг зарурий шартидир.
Жахон солик кодекси асосий солик турлари буйича 5 кисмга булиниб, бозор иктисодиётига утаётган давлатларда жорий этиш учун тавсия килинади. Биринчи кисм - даромад солиги; иккинчи кисм - кушилган киймат солиги; учинчи кисм - акциз соликлари; туртинчи кисм - кучмас мулкка солик; бешинчи кисм - солик маъмурияти, деб номланади.

Download 41.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling