Солиқлар ва солиққа тортиш


-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби


Download 5.75 Mb.
bet9/12
Sana05.11.2023
Hajmi5.75 Mb.
#1748624
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
9-mavzu Suv resurslaridan foyd. uchun soliq.ppt -АА (2)

447-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби

  • Солиқ ҳисоботи сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойи бўйича солиқ органларига қуйидагилар томонидан йилда бир марта тақдим этилади:
  • Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари томонидан, бундан қишлоқ хўжалиги корхоналари мустасно — ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай;
  • қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан — жорий солиқ даврининг 15 декабридан кечиктирмай;
  • Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмай.
  • Солиқ органлари солиқ тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномасини деҳқон ҳўжаликларига, шунингдек қишлоқ хўжалиги ерларига ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахсларга солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай топширади.

448-модда. Солиқ тўлаш тартиби

  • Солиқ даври мобайнида солиқ тўловчилар солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлайди, бундан қишлоқ хўжалиги корхоналари, Ўзбекистон Республикасида фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек деҳқон ҳўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ерларига ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар мустасно.
  • Бўнак тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 20 январидан кечиктирмай, янги ташкил этилганлари эса давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай, сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойидаги солиқ органларига мўлжалланаётган солиқ базасидан (фойдаланиладиган сув ҳажмидан) ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган жорий солиқ даври учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этади. Солиқ бўйича мажбуриятлари солиқ даври ичида юзага келган солиқ тўловчилар солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани солиқ мажбурияти юзага келган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тақдим этади.
  • .

Download 5.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling