Термостат совитиш тизимидаги сувнинг температурасини маълум чегарасида сақлайди ва сувнинг исишини тезлаштиради. Термостат юқориги қисқа трубага ўрнатилиб корпус гофрланган жез цилиндр штокга махкамланган асосий клапан ва ёрдамчи клапандан иборат. - Термостат совитиш тизимидаги сувнинг температурасини маълум чегарасида сақлайди ва сувнинг исишини тезлаштиради. Термостат юқориги қисқа трубага ўрнатилиб корпус гофрланган жез цилиндр штокга махкамланган асосий клапан ва ёрдамчи клапандан иборат.
- Жипс беркитилган цилиндрга осон буғланадиган суюқлик - этил спиртининг сувдаги эритмаси оз миқдорда қуйилган. Баъзи двигателлардақаттиқ модда тўлдирилган термостатлар қўлланилади.
- Тизимдаги сув совуқ бўлганда цилиндр сиқилган ҳолатда бўлиб,асосий клапан термостат корпуси уясини беркитиб, юқориги қисқа трубага сув ўтказмайди. Бундай ҳолда ёрдамчи клапан очиқ бўлиб, сув термостат корпусидаги тешиклар орқали каналга кириб, ундан сув насосига қайтади, яъни кичик доира орқали ҳаракат этади. Тизимга сув қуйишда сув ғилофларидаги ҳавони чиқариб юбориш учун асосий клапанга кичкина тешик қилинган.
- Вентилятор ҳаво оқими ҳосил этади. Вентилятор гупчакга махкамланган тўртта ёки олтита парракдан иборат. Гупчак сув насоси корпусга ўрнатилиб иккита шарикли подшипникда айланади. Гупчак шкиви битта ёки иккита понасимон қирқимли тасма билан айлантирилади.
- Вентилятор тасмаси кронштенйга ўрнатилган тарангловчи роликни буриб ёки вентилятор шкиви ўрнатилган кронштейнни кўтариб тарангланади.
Сув насоси совитиш тизимида сувни мажбуран ҳаракатга келтиради. Трактор ва ўзи юрар ҚХМ юритмалари двигателларида асосан марказдан қочирма типдаги сув насоси қўлланилади. Сув насоси двигателнинг блок картерига махкамланган чўян корпус поводок орқали вентилятор гупчагига махкамланган вал билан бирга айланадиган парракдан иборат. Сувнинг насосдаги оралиқлар орқали ташқарига сизмаслиги учун валга сальник ўрнатилган. - Сув насоси совитиш тизимида сувни мажбуран ҳаракатга келтиради. Трактор ва ўзи юрар ҚХМ юритмалари двигателларида асосан марказдан қочирма типдаги сув насоси қўлланилади. Сув насоси двигателнинг блок картерига махкамланган чўян корпус поводок орқали вентилятор гупчагига махкамланган вал билан бирга айланадиган парракдан иборат. Сувнинг насосдаги оралиқлар орқали ташқарига сизмаслиги учун валга сальник ўрнатилган.
- Марказдан қочирма сув насосининг ишлаш схемаси келтирилган. Корпуснинг ўртасидаги қисқа трубадан сув келади. Вал билан айланадиган паррак сувни марказдан қочирма куч таъсирида насоснинг корпусига ҳайдаб, совитиш тизимида мажбурий ҳаракатга келтирилади.Сув насосининг корпусига нисбатан уринма йўналишда жойлаштирилган трубадан сув ғилофларга тарқалади.
- Совитиш тизимини назорат қилиш. Совитиш тизимини назорат қилиш сув қуйиш, вентилятор тасмаларини таранглаш, бўшаган қисмларини махкамлаш,сув сизишини тўхтатиш, вентилятор ва насосни мойлаш ҳамда совитиш тизимини қуйқадан тозалашдан иборат. Ҳаво билан совитиш тизимида вентиляторга ҳаво кирадиган сим тўр ва цилиндрларнинг совитувчи қовурғалари ораси тозаланади.
- Термостат тўғри ишламаса жалюзалар ёки пардадан вақтида фойдаланилмаса двигател етарли қизимайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |