Андижон Машинасозлик Инстутути Автомобилсозлик факултети АТ 71-21 гуруҳ талабаси Махамаджонов Самандарнинг АТК фанидан МУСТАҚИЛ ИШИ Совитиш тизими Режа: Двигателда иссиқлик энергиясидан яхшироқ фойдаланиш учун унинг цилиндрлари, ёниш камераси, поршенлари ва бошқа деталларининг температураси энг қулай даражада бўлиши лозим. - Двигателда иссиқлик энергиясидан яхшироқ фойдаланиш учун унинг цилиндрлари, ёниш камераси, поршенлари ва бошқа деталларининг температураси энг қулай даражада бўлиши лозим.
- Двигател ортиқча қизиса,цилиндрларга ёнувчи аралашма кам киради, мой суюлиб қовушоқлиги камаяди, аралашма учқун берилмасиданоқ ёнади,двигател деталлари ортиқча кенгайиб қадалиб қолади. Двигател ортиқча совитилса, мойнинг қовушоқлиги ортади, сифатли ёнувчи аралашма ҳосил бўлмайди ва аралашма тўлиқ ёнмайди,ёнилғи томчига айланиб,мойни суюлтиради. Ҳар иккала ҳолда ҳам двигателнинг деталлари тез ейилади.
- Совитиш тизими двигател деталларини совитувчи механизм ва асбоблардан иборат бўлиб, замонавий двигателлар ҳаво ёки сув билан совитилади.
- Двигател ҳаво ёки сув билан совитилганда ҳар қайси цилиндри алохида ясалиб, цилиндр ва головка деворлари қовурғали қилинади. Цилиндрлар машинанинг ҳаракати вақтида уриладиган ҳаво оқими билан ёки вентилятор ҳосил қиладиган ҳаво оқими билан совитилади. Ҳаво билан совитиладиган двигателларнинг радиатори, сув ғилофлари, сув трубалари бўлмайди.
Кўпчиллик трактор ва ўзи юрар ҚХМ юритмалариь двигателлари сув билан совитилади. Бунда цилиндр ва головка деворлари икки қават қилиниб,уларнинг ўртасида ҳосил бўлган бўшлиқ (сув ғилофи)да совитувчи сув айланиб юради.Двигател сув билан совитилганда деталлари ортиқча қизимайди.Цилиндр билан поршень орасида озроқ оралиқ қолдириш мумкин, бу эса мой сарфини камайтиради. - Кўпчиллик трактор ва ўзи юрар ҚХМ юритмалариь двигателлари сув билан совитилади. Бунда цилиндр ва головка деворлари икки қават қилиниб,уларнинг ўртасида ҳосил бўлган бўшлиқ (сув ғилофи)да совитувчи сув айланиб юради.Двигател сув билан совитилганда деталлари ортиқча қизимайди.Цилиндр билан поршень орасида озроқ оралиқ қолдириш мумкин, бу эса мой сарфини камайтиради.
- Сув билан совитиш тизими, сувнинг айланиш усулига қараб, термосифон ва суви мажбуран айлантириладиган тизимларга бўлинади.
- Совитиш тизимининг тузилиши ва ишлаш схемаси. Термосифонли совитиш тизимида сув тизимдаги совуқ ва иссиқ сувларнинг солиштирма оғирлиги фарқи ҳисобига айланиб юради. Двигател ишлаганда цилиндрнинг сув ғилофидаги сув исиб, зичлиги камаяди, шу сабабли юқориги қисқа труба орқали кўтарилиб, радиаторга боради. Радиаторда вентилятор ҳосил қилган ҳаво оқими таъсирида совиб, зичлиги ортади ва пастки қисқа труба орқали сув ғилофга кириб, иссиқ сувни юқорига кўтаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |