Совитиш тизимига ҳар доим тиниқ оқ сув қуйиш керак. Сувнинг сизишига ва сатҳининг камайишига йўл қўймаслик лозим. - Совитиш тизимига ҳар доим тиниқ оқ сув қуйиш керак. Сувнинг сизишига ва сатҳининг камайишига йўл қўймаслик лозим.
- Совитиш тизимининг бўшаган қисмларини текшириб махкамлаш вақтида радиаторни, хомут ва шлангларни, сув ўтадиган қисқа трубаларни ва сув насосининг сальникларини, вентиляторни, тарангловчи роликни кўздан кечириш лозим.
- Вентилятор тасмасинин таранглиги бош бармоқ билан босиб кўриб ёки парракнинг учига тош осиб текширилади. Тасма ўзи юрар ҚХМ юритмалари двигателларида 3-4кг, тракторларда 5-7 кг куч билан ўртасидан босилганда 15-20 мм эгилиши лозим.
- Совитиш тизимидаги қуйқани ювиш учун 1л сувга 100г кир содаси ва 50г керосин қўшиб аралашма тайёрланади. Совитиш тизими бундай аралашма билан тўлдирилиб, 10-12 соат қолдирилади. Сўнгра двигател юргизилиб 10-15 минут тезликда ишлатилади, шундан кейин аралашма тўкилади, сўнгра совитиш тизими тоза сув билан ювилади. Совуқ кунларда двигателга сувни иситиб қуйиш лозим.
- Термостатни тўғри ишлашини текшириш учун у сувга солиб кўрилади .
Совутиш тизими носозликлари. Совутиш тизимининг носозликлариниmқуйидаги ташқи аломатларидан билса бўлади: -двигател узоқ муддатда, зўриқиб ишламаганда ҳам қизийди, агар таъминот ва ўт олдириш жиҳозлари нотўғри созланган бўлса, радиатор суюқлиги қайнаб кетади.-термостат клапани аста-секин очилса ёки мутлақо очиқ бўлса (двигател юргизилгандан кейин) аста-секин қизийди, борди-ю клапан кеч очилса, двигател тез қизиб кетади. - Совутиш тизими носозликлари. Совутиш тизимининг носозликлариниmқуйидаги ташқи аломатларидан билса бўлади: -двигател узоқ муддатда, зўриқиб ишламаганда ҳам қизийди, агар таъминот ва ўт олдириш жиҳозлари нотўғри созланган бўлса, радиатор суюқлиги қайнаб кетади.-термостат клапани аста-секин очилса ёки мутлақо очиқ бўлса (двигател юргизилгандан кейин) аста-секин қизийди, борди-ю клапан кеч очилса, двигател тез қизиб кетади.
- Тизимнинг носозликлари зичликнинг бузилиши, яъни сув насоси мойтутқичи(салниги), патрубка ва бошқа жойларидан суюққликнинг сизиб оқиши, тасма таранглигининг бўшашиб қолиши, унинг узилиши, термостат қопқоғининг берк қадалиб ёки очиқлигича қолиши, насос паррагининг синиши, радиатор қопқоғининг жипс ёпилмаслиги, тизим деворларида суюқлик чўкинди (қуйқа)си ҳосил бўлиши ҳисобланади
Do'stlaringiz bilan baham: |