Спорт мaсҳҒулотлaрининг aсосий тaмойиллaри
Download 0.66 Mb. Pdf ko'rish
|
СПОРТ МAСҲҒУЛОТЛAРИНИНГ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Каълит сўзлар
- Юксак натижаларга интилиш
СПОРТ МAСҲҒУЛОТЛAРИНИНГ AСОСИЙ ТAМОЙИЛЛAРИ Режа: 1. Юксак кўрсаткичларга интилиш. 2. Спортчи умумий ва махсус тайёргарлигининг бирлиги. 3. Машғулот жараёнининг узлуксизлиги, юклама ва дам олишнинг зичланган режими. 4. Машғулот талабларининг аста-секин ва максимал ортиб бориши. 5. Машғулот юкламаларининг тўлқинсимон ўзгариши. 6. Машғулот жараёнининг сикллиги. Каълит сўзлар: Юқори натижаларга интилиш, чуқурлаштирилган мутахассислик, узлуксизлик, юкламани аста-секин ошириб бориш, юкламани тўлқинсимон ва вариативлиги, сикллилик, спорт шикастланишининг олдини олиш, тайёргарлик, чидамлилик ва егилувчанлик, жамоада индивидуал тайёргарлик. Юксак натижаларга интилиш Замонавий спортнинг қонуниятларидан бири, ҳар хил спорт турларидан ёки бир хил спортни ичидаги турлар бўйича ҳам бир хилда юқори натижага ериша олмайди. Шу сабабли спорт машғулотларида мутахассислиги бўйича спорт машғулотларини чуқур ўтказишни ўйлаш керак. Спорт юксак кўрсаткичларга интилиш ва уларни доимо яхшилаб бориш вазифасини назарда тутади. Жисмоний машқлардан спорт мақсадисиз фойдаланганда натижалар имкон борича юқори даражада бўлиши назарда тутилмайди. Спорт фаолиятида еса мак-симум натижага еришиш мўлжалланилади. Aлбатта, бу максимум турли спортчилар учун турлича. Умумийлик еса, уларнинг ҳар бири спорт камолоти йўлида мумкин қадар кўпрок натижа сари интилишидадир. Спорт ютуқлари, албатта, шунчаки ўзича муҳим бўлмай, балки кучқувват, қобилият, маҳорат тараққиётининг аниқ ифодаси сифатида муҳимдир. Юксак спорт натижаларига интилиш шу муносабат билан улкан ижтимоий-педагогик аҳамият касб етади, чунки у инсоннинг енг муҳим ҳаётий қобилиятларини енг юқори даражада такомиллаштиришга интилиш деган маънони билдиради. Бундай интилиш спорт фаолиятининг барча ташкилий томонлари ва шарт- шароитлари билан, жумладан, спорт мусобақалари системаси ва орта борувчи рағбатлантириш чоралари билан (бошланғич спорт разряди берилишидан то чемпионлик олтин медалигача ва юксак спорт кўрсаткичлари учун умумхалқ олқишига сазовор бўлишгача) қўллаб-қувватлаб борилади. Юксак кўрсаткичларга интилиш спорт мусобақасини шунга мослаб ташкил қилиш, енг таъсирли (машғулот кўпроқ фойда келтириши маъносида) восита ва методлардан фойдаланиш, ниҳоят даражада чуқур ихтисосланиш йўли билан амалга оширилади. Максимумга интилиш спорт машғулотининг барча ўзига хос белгилари юкламалар юксак даражада бўлиши, юклама ва дам олишнинг сикллиликдан иборат алмашиб туриши ва ҳоказолар мавжуд бўлишини талаб етади. Спорт машғулотининг юқорида айтиб ўтилган қонуниятлари спортдаги кўп йиллик камолот босқичларига боғлиқ тарзда турлича намоён бўлади. Дастлабки босқичларда спорт билан шуғулланиш асосан умумий тайёргарлик типида ўтказилади, бунда машғулот жараёни спорт ихтисослаштирилишининг ёрқин ифода етилган белгиларига ега бўлмайди, олий кўрсаткичларга интилиш узоқ келажак ҳарактерига ега бўлади. Организмнинг ёш жиҳатдан шаклланиб бориши ва машғулот даражасининг юксала боришига қараб, бундай интилиш то киши фаолиятини чеклаб қўядиган ёш улғашига боғлиқ ва бошқа омиллар содир бўлмагунча тўлиқ равишда амалга оширилиб боради. Юқорида айтилганлардан кўриш мумкинки, ортиб боришнинг умумий принсипи спорт мусобақаси соҳасида алоҳида мазмун касб етар екан. Уни спортнинг маълум турида имконият борича максимал даражада камол топишни таъминлаш талаби сифатида тушуниш керак. Бу еса чуқур ихтисослаштириш заруриятни англатади. Спортда ихтисослашиш спорт фаолияти жараёнида вақт ва куч-ғайрат сарфлашнинг шундай тақсимланиши билан ҳарактерланадики, бу спортнинг танланган макзур турини такомиллаштириш учун ғоят қулай бўлгани ҳолда спортнинг бошқа турлари учун бундай бўлмайди. Шу муносабат билан мусобақа уюштиришда индивидуал хусусиятларни ҳисобга олиш ғоятда муҳимдир. Спортчининг индивидуал мойиллигига мувофиқ равишда ўтказиладиган ихтисослаштириш унинг спорт соҳасидаги истеъдодини мумкин қадар тўлароқ намоён етишга ҳамда спорт қизиқишларини қондиришга имкон беради. Aксинча, ихтисоснинг ҳатто, спортчининг шахсий фазилатларига мос келмайдиган бўлиши спортчи ва мураббийнинг кўпгина ҳаракатларини йўққа чиқаради. Спортда юксак кўрсаткичларга фақат ижодий изланиш шароитидагина еришиш мумкин. Янги спорт ютуғи ҳамиша у ёки бу даражада кашфиётдир, спортчи имкониятларидан фойдаланишнинг янги усулларини, машғулотнинг янги методларини кашф етишдир. Шунинг учун спортчидан ишга шунчаки онгли муносабатда бўлиш-гина емас, балки унинг моҳиятига чуқур тушуниб Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling