Спорт машғулотининг назарий асослари


Спорт формаси тараққиётининг фазолилиги машғулотни даврлашнинг табиий асоси эканлиги


Download 3.36 Mb.
bet56/89
Sana16.06.2023
Hajmi3.36 Mb.
#1503131
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   89
Bog'liq
СаломовСПОРТ МАШҒУЛОТИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Спорт формаси тараққиётининг фазолилиги машғулотни даврлашнинг табиий асоси эканлиги


Спорт формаси. Спорт формаси кўп жиҳатлидир. Махсус маълумотларни умумлаштириб, унга хос бўлган белгилар комплексини кўрсатиш мумкин.
Физиологик нуқтаи назардан спорт формасига қуйидагилар хосдир:
- спорт формасида бўлмаган пайтда мумкин бўлмаган юк-сак функционал даражада специфик мускул ишини бажара олиш қобилияти, яъни спорт формаси даврида организм энг юксак функционал даражага эга бўлади;
- функцияларни тежаш, яъни ниҳоят даражасига етмаган стандарт ишларни бажаришда (жумладан, энергия сарфлашда) барча иш жараёнлари мукаммалроқ координация қилиниши ҳамда органи-змнинг функционал имкониятлари юксакроқ бўлиши туфайли қатор физиологик ўзгаришларни камайтириш;
Юксак турғунлик ва шу билан бирга спорт ҳаракати малакалари динамик стериотипларининг варинативлиги (ўзгарув-чан шароитларга мослаша олиши);
Юксак сафарбарлик, яъни организмнинг ҳаракат фаолияти жараёнига тезроқ киришиб кета олиши ва бир ишдан иккинчи ишга тезроқ ўта оладиган қобилиятнинг мукаммалроқлиги, тикланиш жараёнларининг тезроқ ўтиши, спорт формаси даврида иш самаралироқ бажарилиши билан бир қаторда чарчаш ҳолатидан кейин иш қобилияти тезроқ тикланадиган бўлади.
Спорт формаси ҳақида психологик тасаввурлар ҳозирча тўла ва етарли даражада конкрет эмас. Шундай бўлсада қуйидаги белгиларни кўрсатиш мумкин.
Танланган спорт фаолияти шароитлари билан боғлиқ махсус идрок этиш қобилиятининг яхшиланиши сузувчиларда «сувни ҳис этиш» ва ҳоказо);
Ҳаракатларни онгли равишда бошқариш (ҳаракат мала-каларини мақсадга мувофиқ равишда автоматлаштириш асосида) ва спорт тактика тафаккурининг ижодий намоён бўлиш имкони-ятларининг юксалиши;
Ирода кучи диапазонининг кенгайиши (ҳам узоқ вақт иложи борича ирода кучи сарфлаш имкониятларининг кенгайши, ҳам шу имкониятларнинг абсолют даражаси юксалиши);
Мусобақалашишга ва ютуқларга эришишга қаратилган алоҳида эмоционал кайфият, спорт формаси - куч - қувватига қатъий ишонишга асосланиб, энг зўр жасорат кўрсатиш мумкин бўлган давр.

Download 3.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling