Спорт машғулотлари
Ҳаракат техникасини чуқур ўрганиш босқичи
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
sport mashgulotlari
Ҳаракат техникасини чуқур ўрганиш босқичи
Асосий вазифа - ҳаракатни бажариш техникасини кутилган аниқликка етказиш. Босқичдаги таълим методикаси хусусияти ҳаракат техни- каси хусусиятлари ҳақидаги аниқ ва тўлиқроқ маълумотлар олишга қаратилганлиги ҳисобланди. Шунинг учун таълимни ташкил этишда ҳаракатларни тўлалигича бажариш услубиятини қўллаган маъқул. Бу босқичда техникани қисмларга ажратиб қўллаш услуби, ҳара-катнинг қайсидир қисмини аниқроқ бажаришни аниқлаш лозим бўлганда қўлланилади. Амалда кўрсатиш усулидан ташқари расмлар, кино-лавҳа, кинограмма кабилардан кўпроқ фойдаланиш мумкин, шунингдек оғзаки тушинтириш услуби- яти ҳам яхши натижа беради. Босқичнинг охирида мусобақа усулини қўллаш мақсадга мувофиқ. Ҳаракатларни такомиллаштириш босқичи Асосий вазифа - турли шароитларда ҳаракат фаолиятини муътадил амалга ошириш. Ҳаракат фаолиятини кўп марта тўлалигича такрорлаш бу босқичдаги таълим методикасининг х усусияти ҳисобланади. қайта-қайта машқ қилиш – етакчи методдир. У қуйидаги шаклларда қўлланилади: 17 - ҳаракатни дам олишнинг тўла ёки қисқа оралиғида кўп марта такрорлаш; - ўшани бўлимлар билан такрорлаш; - тана ва руҳнинг турли ҳолатларида (чарчаш, кўриш назо- ратини чекланиши ва ҳ.қ.) ҳаракатларни такрор бажариш; - жуда кўп миқдорда «силла қўругунча» такрорлаш. Бундан ташқари, турли шароитларда кўникмани шакл- лантириш, ҳаракатларни самарали бажариш мақсадида қуйидаги методлардан фойдаланилади: - турли машқ бажариладиган жойлар, турли снарядлар, ранг-баранг об-ҳаво шароитлари каби ташқи муҳитнинг ўзгарувчан шароитларда ҳаракатларни бажариш; - ҳаракатни ўргангунча ва ўргангандан кейин бошқа ҳаракатлар билан мувофиқ равишда бириктириш; - ҳаракатларни бор куч билан, шунингдек чамалаб кўриш ва мусобақа шароитларида бажариш; - ҳаракатларни қўшимча силтовлар ва аксинча каби шароитларда бажариш. Ҳаракатни такомиллаштириш босқичи спортчи ўзи танлаган спорт тури билан шуғулланган барча даврда давом этаверади Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling