Стандарты организации. Основные положения


Download 0.58 Mb.
bet8/9
Sana03.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1149042
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
O\'z DSt ISO 17025-2019 узб (2)

Менежент тизими

В.1. Менежмент тизимини қўллаш кўлами кенгайиши лабораторияларнинг ISO 9001 стандартига, шунингдек мазкур ҳужжат талабларига жавоб берадиган менежмент тизимини бошқара олишларини таъминлаш заруратини кучайтирди. Натижада мазкур ҳужжатда менежмент тизимини жорий этиш билан боғлиқ талабларнинг иккита варианти кўзда тутилган.


В.2. А вариант (8.1.2-бандга қаралсин) лабораторияда менежмент тизимини жорий этиш бўйича минимал талабларни ўз ичига олган. ISO 9001 стандартининг лаборатория фаолиятининг менежмент тизими қамраб олган соҳаларига дахлдор бўлган барча талабларини киритишга ҳам уриниб кўрилди. 4-7-бўлимларга мувофиқ ҳисобланган ва 8-бўлимнинг А вариантини амалга оширадиган лабораториялар ҳам, умуман олганда, ISO 9001 принципларига мувофиқ фаолият юритадилар.
В.3. В варианти (8.1.3-бандга қаралсин) лабораторияларга ISO 9001 талабларига мувофиқ менежмент тизимини 4-7-бўлимларнинг тегишли қоидалари бажарилиши таъминланадиган ва тасдиқланадиган тарзда жорий этиш ва долзарб ҳолатда сақлаш имконини беради. 8-бўлимнинг В вариантини амалга оширадиган лабораториялар ҳам ISO 9001 принципларига мувофиқ фаолият юритадилар. ISO 9001 талабларига мувофиқ, лаборатория фаолият юритаётган менежмент тизимининг мувофиқлигининг ўзи лаборатория техник жиҳатдан тўғри маълумот ва натижалар олиш учун компетентлигини кафолатламайди. Бунга 4-7-бўлимларга мувофиқ бўлиш орқали эришилади.
В.4. Иккала вариант менежмент тизими фаолият юритганда бир хил натижаларга ва 4-7-бўлимлар талабларига мувофиқ бўлишга эришишлари учун мўлжалланган.
ЭСЛАТМА. ISO 9001 ва менежмент тизими бўйича бошқа стандартларда белгиланганидек, ҳужжатлар, маълумотлар ва ёзувлар ҳужжатлаштирилган ахборот элементлари ҳисобланади. Ҳужжатларни бошқариш 8.3-бандда (Ёзувларни бошқариш), Ёзувларни бошқариш 8.4 ва 7.5-бандда ва лаборатория фаолиятига тааллуқли маълумотларни бошқариш 7.11-бандда кўриб чиқилган.
В.5. В.1-расмда лабораториядаги иш жараёнлари 7-бўлимда баён этилгандек схема тарзида кўрсатилган.


Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling