Стандарты организации. Основные положения
Download 0.58 Mb.
|
O\'z DSt ISO 17025-2019 узб (2)
6.6.2. Лаборатория:
a) ташқаридан етказиб бериладиган маҳсулот ва хизматларга лаборатория томонидан қўйиладиган талабларни белгилаш, таҳлил қилиш ва тасдиқлаш; b) ташқи етказиб берувчилар иши натижаларини баҳолаш, танлаб олиш ва мониторинг қилиш ҳамда такрор баҳолаш мезонларини аниқлаш; c) фойдаланиш ва бевосита буюртмачига беришдан олдин ташқаридан етказиб бериладиган маҳсулот ва хизматлар улар учун лаборатория томонидан белгиланган талабларга, лозим бўлганда, мазкур ҳужжатнинг тегишли талабларига жавоб беришини таъминлаш; d) ташқи етказиб берувчилар иши сифатини баҳолаш, мониторинг қилиш ва такрор баҳолашдан натижалари бўйича бирор чора кўриш. 6.6.3. Лаборатория: a) етказиб бериладиган маҳсулот ва хизматларга; b) яроқлилик мезонларига; c) ходимларнинг компетентлиги, шу жумладан малакасига; d) лаборатория ёки унинг буюртмачини ташқи етказиб берувчининг ҳудудида амалга ошириши режалаштирилаётган иш-ҳаракатларга қўйиладиган ўз талабларини ташқи етказиб берувчиларга бериши керак. 7. Жараёнларга қўйиладиган талаблар7.1. Талабнома, тендер таклифлари ва шартномаларни таҳлил қилиш7.1.1. Лаборатория талабнома, тендер таклифлари ва шартномаларни таҳлил қилиш учун таомилга эга бўлиши шарт. Бу таомил: талаблар лозим тарзда белгиланганлиги, ҳужжатлаштирилганлиги ва тушунарлилигини; лаборатория талабларни бажариш учун имконият ва ресурсларга эгалигини кафолатлаши лозим; ташқи етказиб берувчилар жалб қилинган тақдирда 6.6-бўлим талаблари қўлланилади ва лаборатория буюртмачини муайян лаборатория ишларидан хабардор қиладики, улар ташқи етказиб берувчи томонидан бажарилиши ва мижоз томонидан маъқулланиши керак. 1-ЭСЛАТМА. Қуйидаги ҳолатларда лаборатория ишлари ташқи етказиб берувчилар томонидан бажарилиши мумкин: лаборабория ишларни бажариш учун ресурсларга эга ва компетентли бўлган, аммо кўзда тутилмаган сабабларга кўра уларни амалга оширишга қисман ёк тўлиқ қодир бўлмаганда; лаборатория ишларни бажариш учун ресурсларга эга эмас ва компетент бўлмаганда. тегишли усул ёки таомиллар танланган ва буртмачининг талабларини қониқтиришга қодир бўлганда. 2-ЭСЛАТМА. Ички ёки доимий буюртмачиларнинг талабнома, тендер ҳужжатлари ва шартномалари соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилиши мумкин. 7.1.2. Буюртмачи томонидан талаб этиладиган усуллар номувофиқ ёки эски бўлса, лаборатория буюртмачини бундан хабардор қилиши керак. 7.1.3. Агар буюртмачи синов ўтказиш ёки калибрлаш спецификация ёки стандартга мувофиқлиги (масалан, муваффақиятли / мувафақиятли эмас, йўл қўйиладиган даражада / йўл қўйиладиган даражада эмас) тасдиқланишини талаб қилса, бу спецификация ёки стандарт, шунингдек қарор қабул қилиш қоидалари аниқ белгиланган бўлиши керак. Агар қабул қилиш қоидалари спецификация ёки стандартнинг ажралмас қисми бўлмаса, улар буюртмачига маълум қилиниши керак. ЭСЛАТМА. Мувофиқлик тўғрисида аризалар бўйича батафсил кўрсатмалар ISO/IEC 98-4 қўлланмасида. 7.1.4. Талабнома, тендер таклифлари ва шартнома ўртасидаги ҳар қандай фарқ лаборатория ишлари бошлангунга қадар бартараф этилиши керак. Ҳар бир шартнома лаборатория учун ҳам, буюртмачи учун ҳам мақбул бўлиши шарт. Буюртмачи сўраган четга чиқишлар лабораториянинг холислиги ва натижаларнинг тўғрилигига таъсир қилмаслиги керак. 7.1.5. Мижоз ҳар қандай шартномадан оғишлар ҳақида хабардор қилиниши керак. 7.1.6. Иш бошланганидан сўнг шартномага қўшимчалар киритилган бўлса, шартнома такрор таҳлил қилиниши ва ҳар қандай ўзгаришлар ишда иштирок этувчи барча ходимларга маълум қилиниши керак. 7.1.7. Лаборатория буюртмачининг талабларини тушунтириш ва лабораториянинг бажарилаётган ишлар билан боғлиқ иш-ҳаракатларини мониторинг қилиш борасида мижозлар ва уларнинг вакиллари билан ҳамкорлик қилиши керак. ЭСЛАТМА. Бундай ҳамкорлик қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: муайян мижозга тааллуқли лаборатория ишларини кузатиш учун лабораториянинг тегишли участкаларига бориш учун оқилона чегарада рухсат бериш; текшириш учун талаб этиладиган нарсани тайёрлаш, қадоқлаш ва мижозга юбориш. 7.1.8. Таҳлил, шу жумладан бирор жиддий ўзгаришлар тўғрисида ёзувлар сақлаб қўйилиши шарт. Шунингдек, мижоз билан унинг талаблари ёки бажарилган лаборатория ишлари натижаларини муҳокама қилишга доир ёзувлар сақланиши шарт. 7.2. Усулларни танлаш, верификация ва валидация қилиш7.2.1. Усулларни танлаш ва мувофиқлигии тасдиқлаш7.2.1.1. Лаборатория барча лаборатория ишларини бажариш учун ва зарурат бўлганда, ўлчашларнинг ноаниқлигини аниқлаш учун тегишли усул ва таомиллардан фойдаланиши шарт. ЭСЛАТМА. Мазкур ҳужжатда фойдаланилган “усул” атамаси ISO/IEC 99 Қўлланмасида таъриф берилган “ўлчов усули” атамасининг синоними сифатида ишлатилиши мумкин. 7.2.1.3. Лаборатория усулнинг амалдаги энг охирги таҳриридан фойдаланишини кафолатлаши керак, бу мақсадга мувофиқ бўлмаган ва имкони бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно. Зарурат бўлганда, усулдан фойдаланишда, ундан лозим тарзда фойдаланилишини кафолатлаш учун, қўшимча ахборот тақдим этиши шарт. ЭСЛАТМА. Агар усуллар лабораториянинг техник ходимлари қўллаши мумкин бўлган тарзда ёзилган бўлса, лаборатория фаолиятини қандай амалга ошириш кераклиги тўғрисида етарли ва аниқ ахборотни ўз ичига олган халқаро, ҳудудий ёки миллий стандартлар ёхуд бошқа тан олинган ҳужжатларга қўшимча киритилмаслиги ёки ички таомиллар шаклига киритилмаслиги керак. Усуллардаги опционал қадамларни ҳужжатлаштириш ёки қўшимча деталлаштириш талаб этилиши мумкин. 7.2.1.4. Агар буюртмачи қайси усулдан фойдаланишни кўрсатмаган бўлса, лаборатория тегишли усулни ўзи танлаши ва қайси усулни танлагани ҳақида мижозни хабардор қилиши керак. Халқаро, ҳудудий ёки миллий стандартларда ёхуд эътироф этилган техник ташкилотлар томонидан таклиф этилган, ёхуд тегишли илмий журналларда чоп этилган, ёхуд ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган усуллардан фойдаланиш тавсия этилади. Шунингдек, лабораториянинг ўзи томонидан ишлаб чиқилган ёки модификациялаган усуллардан фойдаланиш мумкин. 7.2.1.5. Усулларни ишга татбиқ қилишдан олдин лаборатория усуллардан лозим тарзда фойдаланишини тасдиқлаши ва лозим тарзда фойдаланишни таъминлаши керак. Тасдиқлаш тўғрисидаги ёзувлар сақлаб қўйилиши керак. Агар усул уни ишлаб чиққан ташкилот томонидан қайта кўриб чиқилган бўлса, такроран ва зарур ҳажмда тасдиқланиши керак. 7.2.1.6. Агар янги усул ишлаб чиқиш талаб этилса, у режалаштирилиши, ишлаб чиқиш эса тегишли ресурслар билан таъминланган малакали ходимларга топширилиши керак. Усулни ишлаб чиқиш жараёнида бажарилаётган ишлар мунтазам таҳлил қилиниши керак. Бу буюртмачининг талаблари хали ҳам бажарилаётганини тасдиқлаш учун зарур. Ишлаб чиқиш режасига киритиладиган ҳар қандай ўзгаришлар маъқулланиши ва тасдиқланиши керак. 7.2.1.7. Ҳар қандай лаборатория ишларини бажаришда усулдан оғишга йўл қўйилади, қачонки оғишлар ҳужжатлаштирилган, техник асосга эга, буюртмачи томонидан тегишли тарзда рухсат этилган ва қабул қилинган бўлса. ЭСЛАТМА. Оғишлар буюртмачи томонидан қабул қилиниши шартномада олдиндан келишилган бўлиши мумкин. 7.2.2. Усулларни валидация қилиш7.2.2.1. Лаборатория ностандарт усуллар, лабораториянинг ўзи ишлаб чиққан усуллар, шунингдек қўллаш соҳасидан ташқарида қўлланиладиган ёки модификацияланган стандарт усулларни валидация қилиши шарт. Валидациянинг тўлиқлиги мазкур фойдаланиш эҳтиёжларига ёки қўллаш соҳасига мос бўлиши керак. 1-ЭСЛАТМА. Валидация намуна олиш, синов ва калибрлаш объектларини қайта ишлаш ва транспортда ташиш таомилларини ўз ичига олиши мумкин. 2-ЭСЛАТМА. Усул қуйидаги амаллардан бири ёки бир нечтаси ёрдамида валидация қилиниши мумкин: a) фойдаланиладиган стандарт намуналар ёки материалларнинг нуқсонларини ва аниқлигини мунтазам калибрлаш ёки баҳолаш; b) натижага таъсир қиладиган омилларни мунтазам баҳолаш; c) инкубатордаги ҳарорат, ўлчанган ҳажм каби назорат қилинадиган параметрларни ўзгартириш орқали усулнинг ишончлилигини текшириш; d) натижаларни бошқа валидация усуллари ёрдамида олинган натижалар билан солиштириш; e) лабораториялараро солиштириш; f) усулнинг назарий принципларини ва намуна олиш ёки синов ўтказиш таомилларини бажариш бўйича амалий тажрибани илмий тушуниш орқали натижаларни ўлчаш ноаниқлигини баҳолаш. 7.2.2.2. Валидация усулига ҳар қандай ўзгартириш киритилган тақдирда бундай ўзгартиришларнинг таъсири аниқланиши ва, агар уларнинг биринчи валидация усулига таъсири борлиги аниқланадиган бўлса, валидация такрор ўтказилиши шарт. 7.2.2.3. Муайян фойдаланиш учун баҳоланаётган валидация усулининг тавсифлари буюртмачининг эҳтиёжларига ва белгиланган талабларга мос бўлиши керак. ЭСЛАТМА. Иш тавсифлари ўлчов диапазонлари, ўлчовлар, натижалар аниқлиги, ноаниқлиги, топиш чегараси, миқдорни белгилаш чегараси, усулни танлаш, чизиқлиликдан оғиш, такрорланувчанлик ёки тикланувчанлик, ташқи таъсирларга бардошлилик ёки намуналар матрицасида ёхуд синовдан ўтказилаётган объектда ўзаро таъсирга сезувчанлик, хатолик. 7.2.2.4. Лаборатория валидацияни тасдиқловчи қуйидаги ёзувларни сақлаши шарт: a) фойдаланилган валидация таомиллари; b) талаблар спецификацияси; c) усулларнинг тавсифлари рўйхатини аниқлаш; d) олинган натижалар; e) эҳтимолий фойдаланиш хусусида тафсилотларни ўз ичига олган усул валидацияси тўғрисида хулоса. 7.3. Намуна олиш7.3.1. Лаборатория намуна олиш режаси ва усулига эга бўлиши керак. Бу режа ва усулдан синов ёки калибрлаш учун модда, материал ёки маҳсулотлардан намуна олишда фойдаланилади. Намуна олиш усули келгусида ўтказиладиган синов ёки калибрлаш натижаларининг яроқлилигини кафолатлаш учун назорат қилиш зарур бўлган омилларни ҳисобга олиши шарт. Намуна олиш режаси ва усулини намуна олинадиган жойда қўллаш имконияти бўлиши керак. Мақсадга мувофиқ бўлса, намуна олиш режаси тегишли статистика усулларига асосланган бўлиши лозим. 7.3.2. Намуна олиш усули: a) намуналарни олиш тартибини ёки синов ўтказиш жойини танлаш; b) намуна олиш режаси; c) кейинчалик синовдан ўтказиш ёки калибрлаш учун талаб этиладиган объектни олиш мақсадида модда, материал ёки маҳсулот намунаси(лари)ни олиш ва ишлов бериш тартиби. ЭСЛАТМА. Лабораторияга олиб келинганда, 7.4-бандда кўрсатилганидек, қўшимча ишлов бериш талаб этилиш мумкин. 7.3.3. Лаборатория бажарилган синов ва калибрлаш жараёнининг бир қисми ҳисобланадиган намуна олиш бўйича тегишли маълумотларни ўз ичига олган ёзувларни сақлаб қўйиши зарур: a) фойдаланилган намуна олиш усулига ҳавола; b) намуна олинган сана ва вақт; c) намуналарни идентификация қилиш ва тавсифлаш учун маълумотлар (масалан, рақами, миқдори, номи); d) намона олган шахс тўғрисида маълумотлар; e) фойдаланилган асбоблар тўғрисида маълумотлар; f) атроф муҳит ва транспортда ташиш чоғидаги шароит; g) зарур бўлганда, намуна топилганини аниқлаш учун схемалар ёки бирор ўхшаш воситалар; h) усулдан оғишлар, унга қўшимчалар ёки истиснолар ва намуна олиш режаси. 7.4. Синов ва калибрлаш объектларини ишлатиш 7.4.1. Лаборатория синов ёки калибрлаш объектларини транспортда ташиш, қабул қилиш, ишлов бериш, ҳимоя қилиш, сақлаш, сақлаш муддатини аниқлаш ва утилизация қилиш ёки қайтариш учун, шу жумладан синов ёки калибрлаш объектларининг бутунлигини ҳимоя қилиш, шунингдек лаборатория ва буюртмачининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун таомилларга эга бўлиши шарт. Тавсифлар ёмонлашишини, ифлосланишни, ишлов бериш, транспортда ташиш, сақлаш ва синов ёки калибрлашга тайёрлаш жараёнида объект йўқотилиши ёки зарар кўришини истисно этишга алоҳида эътибор берилиши шарт. Объектларни ишлатиш бўйича йўриқномаларга амал қилиш зарур. Қўлланмалар объектга илова қилинади. 7.4.2. Лаборатория синаш ва калибрлаш объектларини узил-кесил идентификация қилиш тизимига эга бўлиши шарт. Бу идентификация объект учун лаборатория масъул бўлган давр мобайнида сақланиши зарур. Тизим объектлар жисмонан ёхуд ёзувларда ёки бошқа ҳужжатларда кўрсатилганда адаштирилмаслигини кафолатлаши керак. Зарур бўлса, бу тизимда объект ёки бир гуруҳ объектлар ажратилиши ёки объектлар кўчирилиши кўзда тутилиши лозим. 7.4.3. Синаш ва калибрлаш объекти қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб, белгиланган шартлардан оғишлар қайд этилиши шарт. Объект синаш ёки калибрлаш учун яроқли эканига гумон туғилса, ёки объект илова қилинган тавсифга мос бўлмаса, лаборатория бирор ишни бошлаш учун йўл-йўриқ олиш мақсадида мижоз билан маслаҳатлашиши ва маслаҳатлашувларнинг натижаларини қайд этиши зарур. Агар мижоз, белгиланган шартлардан оғишни тан олиб, объект синалиши ёки калибрланишини талаб этса, лаборатория ҳисоботда жавобгарликни ўзидан соқит қилишини қайд этиши керак. 7.4.4. Объектларни маълум муҳитда сақлаш талаб этилганда, бундай муҳит яратилиши, назорат қилиниши ва қайд этилиши шарт. 7.4. Синов ва калибрлаш объектларини ишлатиш7.4.1. Лаборатория синов ёки калибрлаш объектларини транспортда ташиш, қабул қилиш, ишлов бериш, ҳимоя қилиш, сақлаш, сақлаш муддатини аниқлаш ва утилизация қилиш ёки қайтариш учун, шу жумладан синов ёки калибрлаш объектларининг бутунлигини ҳимоя қилиш, шунингдек лаборатория ва буюртмачининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун таомилларга эга бўлиши шарт. Тавсифлар ёмонлашишини, ифлосланишни, ишлов бериш, транспортда ташиш, сақлаш ва синов ёки калибрлашга тайёрлаш жараёнида объект йўқотилиши ёки зарар кўришини истисно этишга алоҳида эътибор берилиши шарт. Объектларни ишлатиш бўйича йўриқномаларга амал қилиш зарур. Қўлланмалар объектга илова қилинади. 7.4.2. Лаборатория синаш ва калибрлаш объектларини узил-кесил идентификация қилиш тизимига эга бўлиши шарт. Бу идентификация объект учун лаборатория масъул бўлган давр мобайнида сақланиши зарур. Тизим объектлар жисмонан ёхуд ёзувларда ёки бошқа ҳужжатларда кўрсатилганда адаштирилмаслигини кафолатлаши керак. Зарур бўлса, бу тизимда объект ёки бир гуруҳ объектлар ажратилиши ёки объектлар кўчирилиши кўзда тутилиши лозим. 7.4.3. Синаш ва калибрлаш объекти қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб, белгиланган шартлардан оғишлар қайд этилиши шарт. Объект синаш ёки калибрлаш учун яроқли эканига гумон туғилса, ёки объект илова қилинган тавсифга мос бўлмаса, лаборатория бирор ишни бошлаш учун йўл-йўриқ олиш мақсадида буюртмачи билан маслаҳатлашиши ва маслаҳатлашувларнинг натижаларини қайд этиши зарур. Агар буюртмачи, белгиланган шартлардан оғишни тан олиб, объект синалиши ёки калибрланишини талаб этса, лаборатория ҳисоботда жавобгарликни ўзидан соқит қилишини қайд этиши керак. Бу ҳол оғишлар натижаларга таъсир қилган бўлиши мумкинлигига ишора қилади. 7.4.4. Объектларни маълум муҳитда сақлаш талаб этилганда, бундай муҳит яратилиши, кузатилиши ва қайд этилиши шарт. 7.5. Техник ёзувлар7.5.1. Лаборатория ҳар бир лаборатория фаолияти бўйича техник ёзувлар натижа, ҳисобот, шунингдек ўлчашларнинг натижаларига таъсир қиладиган омилларни ва улар билан боғлиқ ўлчашлар ноаниқлигини осонроқ аниқлаш, иш бажарилган шароитга имкон қадар яқин шароитда лаборатория ишларини такрорлаш имкониятини таъминлаш учун етарлича маълумотларни ўзи ичига олишини кафолатлаши шарт. Техник ёзувларда ҳар бир лаборатория иши бажарилган, маълумотлар ва натижалар текширилган сана ва уларни бажариш учун масъул шахс кўрсатилиши шарт. Дастлабки кузатишлар, маълумотлар ва ҳисоб-китоблар қачон амалга оширилган бўлса, шу вақт қайд этилиши ва муайян вазифа билан яққол боғланган бўлиши зарур. 7.5.2. Лаборатория техник ёзувлардаги ўзгаришлар олдинги версияларгача ҳам, дастлабки кузатувларгача ҳам кузатилиши мумкинлигини кафолатлаши шарт. Дастлабки маълумот ва файллар ҳам, ўзгарган маълумот ва файллар ҳам, шу жумладан ўзгартириш санаси, ўзгартириш ва ўзгартириш киритиш учун масъул шахслар ҳам сақланиши шарт. 7.6. Ўлчовлар ноаниқлигини баҳолаш7.6.1. Лабораториялар ўлчовлар ноаниқлигига қўшилган ҳиссани белгилашлари шарт. Ўлчовлар ноаниқлигини баҳолашда ноаниқликка ҳисса қўшувчи, аҳамиятга эга, шу жумладан намуна олишда юзага келадиган барча таркибий қисмлар, тегишли таҳлил усулларидан фойдаланган ҳолда, эътиборга олиниши зарур. 7.6.2. Калибрлашни, шу жумладан ўз асбоб-ускуналарини калибрлашни амалга оширувчи лаборатория барча калибрлаш жараёнлари учун ноаниқликни баҳолаши шарт. 7.6.3. Синов ўтказувчи лаборатория ўлчовлар ноаниқлигини баҳолаши шарт. Синов усули ўлчов ноаниқлигини аниқ баҳолашни истисно этадиган ҳолатларда баҳолаш назарий принциплар ёки усулни қўллаш бўйича амалий тажрибага асосланган ҳолда амалга оширилиши лозим. 1-ЭСЛАТМА. Умумэътироф этилган синов усули ўлчовлар ноаниқлигининг асосий манбалари қиймати чегараларини ва ҳисоблаб чиқилган нитажиларни тақдим этиш шаклини белгилаб берадиган ҳолатларда лаборатория 7.6.3-бўлим талабларига мос деб ҳисобланади ва бунинг учун у синов усулига ва натижаларни тақдим этиш бўйича йўриқномаларга амал қилиши шарт. 2-ЭСЛАТМА. Агар лаборатория таъсир қилувчи муҳим омиллар назорат остидалигини исботлай олса, натижаларни ўлчаш ноаниқлиги белгиланган ва тасдиқланган муайян усул бўйича ҳар бир натижа учун ўлчовлар ноаниқлигини баҳолаш зарурати йўқ. 3-ЭСЛАТМА. Қўшимча маълумот учун ISO/IEC 98-3 Қўлланмаси, ISO 21748 ва ISO/IEC 5725 ҳужжатига қаралсин. 7.7. Натижаларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш7.7.1. Лаборатория натижалар тўғрилигини мониторинг қилиш учун таомилга эга бўлиши керак. Якуний натижалар тенденцияларни аниқлаш имконини берадиган тарзда қайд этилиши керак ва, амалда сезиладиган ҳолларда, натижаларни таҳлил қилиш учун статистика усуллари қўлланилиши керак. Бу мониторинг режалаштирилиши ва таҳлил қилиниши, шунингдек, мумкин бўлганда, қуйидагиларни ўз ичига олиши, аммо улар билан чекланмаслиги керак: a) сифатни назорат қилиш учун стандарт намуна ёки материаллардан фойдаланиш; b) натижалар келиб чиқишини таъминлаш учун калибрланган муқобил асбоблардан фойдаланиш; c) ўлчов ва синов асбоблари тўғри ишлаётганини текшириш; d) қўллаш мумкин бўлганда, намунавий ўлчов воситалари ва назорат картали ишчи намуналардан фойдаланиш; e) ўлчов асбобларини оралиқ текшириш; f) худди ўша ёки бошқа усуллардан фойдаланган ҳолда синов ёки калибрлашни такрорлаш; g) сақлаб қўйилган объектларни такроран синаш ёки калибрлаш; h) объектларнинг турли тавсифлари бўйича натижалар ўртасидаги корреляцияни топиш; i) олинган натижаларни таҳлил қилиш; j) лабораториялараро таққослаш; k) “кўр” намуналарни синовдан ўтказиш. 7.7.2. Мумкин бўлганда ва зарурат туғилганда, лаборатория ўз натижаларини бошқа лабораторияларнинг натижалари билан таққослаган ҳолда, ўз фаолиятини мониторинг қилиши шарт. Бундай мониторинг режалаштирилиши ва таҳлил қилиниши, шунингдек қуйидаги рўйхатдагилардан иккитасидан биттасини ёки иккаласини ўз ичига олиши, аммо улар билан чекланмаслиги керак: a) малакани баҳолашда иштирок этиш; ЭСЛАТМА. ISO/IEC 17043 стандартида малакани баҳолаш ва бундай баҳолашни амалга оширувчи ташкилотлар бўйича қўшимча ахборот баён этилган. Малакани баҳолашни амалга оширувчи ва ISO/IEC 17043 талабларига жавоб берувчи ташкилотлар компетент ташкилот сифатида эътироф этилади. b) Малакани баҳолашдан фарқ қиладиган лабораториялараро солиштиришларда иштирок этиш. 7.7.3. Мониторинг жараёнида олинган маълумотлар таҳлил қилиниши, назорат учун ва, қўллаш мумкин бўлганда, лаборатория ишларини бажаришни яхшилаш учун фойдаланилиши керак. Мониторинг жараёнида олинган маълумотларни таҳлил қилиш натижалари олдиндан белгиланган мезонлар чегарасидан ташқарига чиқса, нотўғри натижа чиқариб берилишини олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши шарт. 7.8. Натижалар тўғрисида ҳисоботлар7.8.1. Умумий қоидалар7.8.1.1. Натижаларни беришдан олдин улар таҳлил қилиниши ва тасдиқланиши шарт. 7.8.1.2. Тақдим этиладиган натижалар аниқ, муайян, бир маъноли ва холис бўлиши, одатда, ҳисобот кўринишида (масалан, синов баённомаси, калибрлаш тўғрисида сертификат ёки намуна олиш баённомаси) тақдим этилиши, шунингдек буюртмачи билан келишилган ва натижаларни талқин қилиш учун зарур барча маълумотларни ҳамда фойдаланилган усул талаб этадиган барча маълумотларни ўз ичига олиши шарт. 1-ЭСЛАТМА. Мазкур ҳужжат мақсадлари учун синов баённомалари ва калибрлаш тўғрисида сертификат баъзида тегишлича синов сертификати ва калибрлаш тўғрисида ҳисобот деб аталади. 2-ЭСЛАТМА. Мазкур ҳужжат талаблари бажарилган бўлса, ҳисоботлар қоғозда чоп этилган шаклда ҳам, электрон шаклда ҳам чиқарилиши мумкин. 7.8.1.3. Буюртмачи розилик билдирган ҳолатларда ҳисоботлар оддийроқ усулда расмийлаштирилиши мумкин. 7.8.2 – 7.8.6-бўлимларда баён этилган, буюртмачига маълум қилинмаган ҳар қандай ахборотдан фойдаланиш осон бўлиши керак. 7.8.2. Ҳисоботларга қўйиладиган умумий талаблар (синаш, калибрлаш ёки намуна олиш)7.8.2.1. Ҳар бир ҳисобот ҳеч бўлмаганда қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак, агар лабораториянинг нотўғри талқин қилиш ёки нотўғри фойдаланиш имконияти камайтирилишини таъминлаган ҳолда буни амалга оширмаслик учун жиддий сабаблари бўлмаса, албатта: a) сарлавҳа (масалан, “Синов баённомаси”, “Калибрлаш тўғрисида сертификат”, “Намуна олиш баёномаси); b) лабораториянинг номи ва манзили; c) лаборатория ишлари бажарилган жой, шу жумладан ишлар буюртмачининг объектларида ёки лабораториянинг доимий манзилларидан узоқда бажарилган ёхуд доимий манзиллар билан боғлиқ вақтинчалик ёки мобиль объектларда бажарилган вазиятлар; d) ҳужжатнинг ноёб индентификацияси. Бунда унинг ҳар қандай қисмининг битта ҳужжатга тегишлилиги яққол кўриниб туриши, шунингдек ҳужжатнинг охири аниқ белгиланган бўлиши керак; e) буюртмачининг номи ва у билан алоқа боғлаш учун зарур маълумотлар; f) фойдаланилган усул кўрсатилиши; g) объектнинг тавсифи, яққол идентификацияси ва, зарурат бўлса, ҳолати; h) объект(лар) синаш ёки калибрлаш учун қабул қилинган сана ёки намуна олинган сана. Агар бу натижаларнинг тўғрилиги ва уларни қўллаш нуқтаи назаридан муҳим бўлса; i) лаборатория ишлари бажарилган сана(лар); j) ҳисобот тайёрланган сана; k) намуна олиш режаси ва лаборатория ёки бошқа органлар томонидан фойдаланилган усулларга ҳаволалар, агар бу натижаларнинг тўғрилиги ва уларни қўллаш нуқтаи назаридан муҳим бўлса; l) натижалар синов ва калибрлашдан ўтган ёки намуна олинган объектларга тааллуқлилиги тўғрисида баён; m) тегишли ҳолатларда ўлчов бирлиги кўрсатилган натижалар; n) усулларга қўшимчалар, оғишлар ёки улардан истиснолар; o) ҳисоботни тасдиқлаган шахсни кўрсатиш; p) натижалар ташқи етказиб берувчилардан олинган вазиятларни аниқ кўрсатиш. ЭСЛАТМА. Лаборатория ҳисоботга ва бандга “ҳисобот лабораториянинг рухсатисиз такрорланиши мумкин эмас, тўлиқ ҳажмда такрорлаш бундан мустасно” деган ёзувни киритиши тавсия этилади. Ҳисобот лабораториянинг рухсатисиз фақат тўлиқ ҳажмдагина такрорланиши мумкинлиги тўғрисида банд киритилиши унинг айрим қисмлари умумий контекстдан алоҳида такрорланмаслигига амин бўлиш имконини беради. 7.8.2.2. Лаборатория ҳисоботга киритиладиган барча маълумот учун масъулдир, мижоз томонидан тақдим этилган маълумотлар бундан мустасно. Мижоз томонидан тақдим этилган маълумотлар аниқ идентификация қилинган бўлиши шарт. Бундан ташқари, ҳисоботга маълумотлар мижоз томонидан тақдим этилган ва натижаларнинг тўғрилигига таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатларда ҳисоботга жавобгарликни соқит қилиш тўғрисида баёнот қўшилиши керак. Намуна олиш босқичи учун лаборатория жавобгар бўлмаган ҳолларда (масалан, намуналар буюртмачи томонидан тақдим этилганда) ҳисоботга натижалар фақат олинган намуналарга татбиқ қилиниши тўғрисида баёнот қўшилиши керак. 7.8.3. Синов баённомаларига қўйиладиган ўзгача талаблар7.8.3.1. Зарур бўлганда, синаш натижаларини талқин қилиш учун 7.8.2-бўлим талабларига қўшимча равишда синаш натижалари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: a) муайян синов шароитлари, масалан атроф муҳит шароити тўғрисида маълумот; b) зарур бўлганда, талаблар ёки спецификацияларга мувофиқлик тўғрисидаги баёнот (7.8.6-бандга қаралсин); c) қўллаш мумкин бўлганда, қуйидаги ҳолатларда ўлчанаётган катталик ифодаланган ўлчов бирлигида ёки ўлчанаётган катталикка нисбатан бирликларда (масалан, фоизда) ифодаланган ўлчов ноаниқлиги: - синаш натижалари тўғрилиги ёки уларни қўллаш нуқтаи назаридан муҳим бўлганда; - буюртмачининг шу ишни бажариш хусусида тўғридан-тўғри кўрсатмаси бўлганда ёхуд - ўлчаш ноаниқлиги белгиланган чегарага мувофиқликка таъсир қилганда; d) қўллаш мумкин бўлганда, фикрлар ва талқин (7.8.7-бандга қаралсин); e) муайян усуллар, ваколатли органлар, буюртмачилар ёки бир гуруҳ буюртмачилар томонидан талаб қилиниши мумкин бўлган қўшимча маълумот. 7.8.3.2. Намуна олиш босқичи учун лаборатория жавобгар бўлган ҳолларда ва синов натижаларини талқин қилиш учун зарур бўлганда, синов баённомалари 7.8.5-бандда баён этилган талабларга мувофиқ бўлиши шарт. 7.8.4. Калибрлаш тўғрисида сертификатлар – алоҳида талаблар7.8.4.1. 7.8.2-банд талабларига қўшимча равишда калибрлаш тўғрисида сертификатлар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: a) ўлчанаётган катталик ифодаланган ўлчов бирлигида, ёки ўлчанаётган катталикка нисбатан бирликларда (масалан, фоизда) ифодаланган ўлчов натижасининг ноаниқлик қиймати; ЭСЛАТМА. ISO/IEC 99 Қўлланмасига мувофиқ, ўлчаш натижаси, одатда, битта ўлчанган миқдор қиймат шаклида, ўлчов бирлиги ва ўлчаш ноаниқлиги билан биргаликда ифодаланади. b) калибрлаш амалга оширилган ва ўлчаш натижасига таъсир қиладиган шароит (масалан, атроф муҳит шароити); c) метрологик келиб чиқиш усуллари тўғрисида билдирилган фикр(А иловага қаралсин); d) ҳар қандай созлаш ёки таъмирлашдан олдинги ва кейинги натижалар (агар шундайлар бор бўлса); e) зарур бўлганда, талаблар ёки спецификацияларга мувофиқлик тўғрисида баёнот (7.8.6-бандга қаралсин); f) тегишли ҳолатларда фикрлар ва талқинлар (7.8.7-бандга қаралсин). 7.8.4.2. Намуна олиш босқичи учун лаборатория жавобгар бўлган ҳолларда ва синов натижаларини талқин қилиш учун зарур бўлганда, калибрлаш тўғрисида сертификатлар 7.8.5-бандда кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлиши шарт. 7.8.4.3. Калибрлаш тўғрисида сертификат ёки калибрлаш тўғрисида маълумотларни ўз ичига олган белги калибрлаш интервали бўйича тавсияларни ўз ичига олмаслиги керак, мижоз билан олдиндан келишилган ҳолатлар бундан мустасно. 7.8.5. Намуна олиш тўғрисида ҳисоботга қўйиладиган маҳсус талабларНамуна олиш босқичи учун лаборатория жавобгар бўлган ҳолларда ва синов натижаларини талқин қилиш учун зарур бўлганда, 7.8.2-бандда баён этилган талабларга қўшимча равишда, ҳисоботлар қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур: a) намуна олинган сана; b) намуна олинган объект ёки материалнинг ноёб индентификацияси (шу жумладан, вазиятга қараб, ишлаб чиқарувчининг номи, модель ва қўллаш соҳаси ва серия рақами); c) намуна олинган жой, шу жумладан ҳар қандай схемалар, эскизлар ёки фотосуратлар; d) намуна олиш режаси ва усулига ҳаволалар; e) намуна олинаётганда атроф муҳитдаги ҳар қандай шароит тўғрисидаги синаш натижаларни талқин қилишга таъсир қиладиган маълумотлар; f) кейинги ўлчаш ёки калибрлаш учун ўлчаш ноаниқлигини баҳолашга зарур маълумотлар. 7.8.6. Мувофиқлик тўғрисида баёнотни расмийлаштириш7.8.6.1. Спецификация ёки стандартга мувофиқлик тўғрисида баёнот тақдим этилаётганда, лаборатория қарор қабул қилиш қоидаси ва уни қўллаш билан боғлиқ риск даражасини (масалан, ёлғон қабул қилиш ёки ёлғон оғиш ва статистик гипотезалар) ҳисобга олган ҳолда, фойдаланилган қарор қабул қилиш қоидасини ҳужжатлаштириши лозим. ЭСЛАТМА. Қарор қабул қилиш қоидаси буюртмачи томонидан ёки норматив ҳужжатлар билан белгиланадиган бўлса, риск даражасини ҳисобга олишга ҳожат йўқ. 7.8.6.2. Мувофиқлик тўғрисида хулосани ўз ичига олган ҳисоботда қуйидагилар аниқ равшан кўрсатилиши керак: a) бу хулоса қандай натижаларга тааллуқли; b) қайси спецификация, стандарт ёки уларнинг алоҳида қисмларига мувофиқ ёки номувофиқ; c) фойдаланилган қарор қабул қилиш қоидаси (агар у тегишли спецификация ёки стандартдан ўрин олмаган бўлса). ЭСЛАТМА. Батафсил маълумот ISO/IEC 98-4 Қўлланмасида. 7.8.7. Ҳисоботдаги фикрлар ва талқинлар7.8.7.1. Фикрлар ва талқинларни ифадалашда лаборатория фикр билдириш ва талқин қилиш ваколатига эга ходимларгина тегишли баёнот қилишини кафолатлаши шарт. Лаборатория фикрлар ва талқинларни ифодалаш учун асос бўлган нарсаларни ҳужжатлаштириши шарт. ЭСЛАТМА. Фикр ва талқинларни ISO/IEC 17020 и ISO/IEC 17065 ҳужжатларида кўзда тутилган инспекция далолатномалари ва маҳсулот сертификациясидан, шунингдек 7.8.6-бандда тилга олинган мувофиқлик тўғрисида баёнотдан фарқлаш зарур. 7.8.7.2. Ҳисоботларга киритилган фикрлар ва талқинлар синаш ёки калибрлаш объекти учун олинган натижаларга асосланиши шарт ва бу яққол кўрсатиб ўтилиши керак. 7.8.7.3. Фикрлар ва талқинлар буюртмачи билан бевосита мулоқотда маълум қилинганда, бундай мулоқот ёзувлари сақлаб қўйилиши шарт. 7.8.8. Ҳисоботларга киритилган ўзгартиришлар7.8.8.1. Агар чиқарилган ҳисоботни ўзгартириш, тўлдириш ёки такрор чиқариш талаб этилса, ахборотдаги барча ўзгартиришлар аниқ белгиланиши шарт. 7.8.8.2. Ҳисобот чиқарилганидан кейин унга киритилган ўзгаришлар фақат қўшимча ҳужжат ёки “Ҳисоботга ўзгартириш, серия рақами .... [ёки бирор бошқа индикатор]”сингари иборани ёки шунга ўхшаш иборани ўз ичига олган маълумот узатиш шаклида бўлиши керак. Бундай ўзгартиришлар мазкур ҳужжатнинг барча талабларига жавоб бериши шарт. 7.8.7.3. Агар бутунлай янги ҳисобот чиқариш зарур бўлса, у ноёб тарзда идентификация қилинган ва қайси дастлабки ҳужжат ўрнига қабул қилинган бўлса, ўша ҳужжатга ҳаволани ўз ичига олган бўлиши керак. 7.9. Шикоятлар (даъволар)7.9.1. Лаборатория шикоятлар (даъволар) бўйича уларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш бўйича ҳужжатлаштирилган таомилларга эга бўлиши керак. 7.9.2. Даъволар билан ишлаш тартиби билан ҳар қандай манфаатдор тараф танишиб чиқа олиши керак. Даъвони олганидан сўнг, лаборатория даъво лаборатория жавобгар бўлган ишлар билан боғлиқми, йўқми, тасдиқлаши, агар боғлиқ бўлса, даъво юзасидан чоралар кўриши лозим. Лаборатория даъво билан ишлаш жараёнининг барча даражаларида қабул қилинган қарорлар учун жавоб бериши шарт. 7.9.3. Шикоятларни (даъволарни) кўриб чиқиш таомили энг камида қуйидаги элементлар ва усулларни ўз ичига олиши шарт: шикоятни (даъвони) қабул қилиб олиш, текшириш, ўрганиш ва даъво юзасидан қандай чоралар кўрилиши тўғрисида қарор қабул қилиш жараёнини, ; шикоятлар (даъволар)ни кузатиб бориш ва қайд қилиш, шу жумладан уларни ҳал қилиш юзасидан кўрилган чоралар; зарур чоралар кўрилганини кафолатлаш. 7.9.4. Шикоят (даъво) келиб тушган олган лаборатория унитекшириш учун зарур барча маълумотлар тўпланиши ва тасдиқланиши учун жавобгар ҳисобланади. 7.9.5. Мумкин бўлган барча ҳолатларда лаборатория олинган шикоятларни (даъволарни) тасдиқлаши ва даъвони кўриб чиқиш бориши ва натижалари тўғрисида шикоятчига маълум қилиши шарт. 7.9.6. Шикоятчига маълум қилиниши лозим бўлган натижалар шикоятга (даъвога) сабаб бўлган лаборатория фаолиятида иштирок этмаган шахс(лар) томонидан шакллантирилиши ёки таҳлил қилиниши ва тасдиқланиши керак. Эслатма: Бу иш ташқи (жалб қилинган) ходимлар томонидан бажарилиши мумкин. 7.9.7. Мумкин бўлган барча ҳолатларда лаборатория шикоятни кўриб чиқиш якунланганлиги тўғрисида шикоятчига расман хабар бериши шарт. 7.10. Номувофиқ ишларни бошқариш7.10.1. Агар лаборатория ишларининг бирор қисми ёки шу ишларнинг натижалари лабораториянинг ўз таомиллари ёки мижоз билан келишилган талабларга мос бўлмаса (масалан, асбоб-ускуна ёки атроф муҳит шароити белгиланган чегарадан чиқса, мониторинг натижалари белгиланган мезонларга жавоб бермаса) бажарилиши керак бўлган таомилга эга бўлиши керак. Бу таомиллар: a) номувофиқ ишларни бошқариш учун жавобгарлик ва ваколатлар белгиланганлигини; b) чоралар (шу жумладан ишларни тўхтатиш ва такрорлар, шунингдек, зарур бўлса, ҳисобот шакллантиришни тўхтатиш) лаборатория томонидан белгиланган риск даражасига мослигини; c) номувофиқ ишнинг муҳимлиги баҳоланганлигини, шу жумладан олдинги натижаларга таъсири таҳлил қилинганлигини; d) номувофиқ ишнинг мақбуллиги мақбул эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинганлигини; e) зарурат бўлганда, мижоз хабардор қилинган ва иш бекор қилинганлигини; f) ишларни давом эттиришга рухсат бериш учун жавобгарлик бегиланганлигини кафолатлаши шарт. 7.10.2. Лаборатория 7.10.1-бандининг b) – f) кичик бандларида кўрсатилган номувофиқ ишлар ва ҳаракатлар бўйича ёзувларни сақлаши шарт. 7.10.3. Агар баҳолаш натижасида номувофиқ иш такрорланиши мумкинлиги ёки лаборатория бажараётган операциялар лабораториянинг ўз менежмент тизимига мувофиқлиги борасида шубҳа борлиги маълум бўлса, лаборатория тузатувчи ҳаракатларни бажариши шарт. 7.11. Маълумотларни назорат қилиш ва ахборотни бошқариш7.11.1. Лаборатория лаборатория фаолиятини амалга ошириш учун зарур маълумотлар ва ахборотдан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши керак. 7.11.2. Лабораториянинг маълумот тўплаш, қайта ишлаш, қайд қилиш, узатиш, сақлаш ва бериш учун фойдаланиладиган ахборотни бошқариш тизим(лар)ининг функционал яроқлилиги тасдиқланган бўлиши, шу жумладан лабораториянинг ахборотни бошқариш тизимлари ўзаро боғлиқлиги тизим жорий этилишига қадар текширилиши шарт. Ҳар сафар бирор ўзгартириш киритилганда, хусусан лабораториянинг дастурий таъминоти конфигурацияси ёки стандарт дастурий таъминотнинг модификацияси ўзгарганда, ўзгаришлар жорий этилишидан олдин уларга рухсат берилган, ҳужжатлаштирилган ва яроқлилиги тасдиқланган бўлиши керак. 1-ЭСЛАТМА. Мазкур ҳужжатда “лабораториянинг ахборотни бошқариш тизим(лар)и” атамаси ҳам компьютерлаштирилган, ҳам компьютерлаштирилмаган тизимлардаги маълумот ва ахборотни бошқаришни ўз ичига олади. Айрим талаблар компьютерлаштирилмаган тизимдан кўра кўпроқ компьютерлаштирилган тизимга нисбатан қўлланилади. 2-ЭСЛАТМА. Бозорда топиш мумкин бўлган тижорат мақсадида фойдаланиладиган дастурий таъминот етарли даражада текширилган ҳисобланиши мумкин. 7.11.3. Лабораторияга доир ахборотни бошқариш тизим(лар)и: a) рухсатсиз фойдаланишдан ҳимояланган бўлиши; b) йўқотиш ва ўғирланишдан ҳимояланган бўлиши; c) етказиб берувчи ёки лабораториянинг талабларига жавоб берадиган муҳитда ишлаш, тизимлар автоматлаштирилмаган бўлса, қўлёзмалар ва нусха кўчириш тўғрилигини кафолатлайдиган шароитни таъмилаши; d) маълумотлар ва ахборот бутунлигини кафолатлайдиган тарзда сақланиши; e) тизимдаги узилишлар ва тегишли тезкор ва тузатувчи ҳаракатлар қайд қилиниши шарт. 7.11.4. Лабораториянинг ахборотни бошқариш тизими лабораториядан ташқарида ёки ташқи хизмат кўрсатувчи томонидан бошқариладиган ҳолатларда лаборатория хизмат кўрсатувчи ёки тизим оператори мазкур ҳужжатнинг барча қўлланиладиган талабларига жавоб беришини кафолатлаши шарт. 7.11.5. Лаборатория ходимлар лабораториянинг ахборотни бошқариш тизими учун муҳим бўлган йўриқномалар, қўлланмалар ва маълумотномалардан фойдаланиш имкониятига эгалигини кафолатлаши шарт. 7.11.6. Ҳисоб-китоблар ва маълумот узатиш тегишли ва мунтазам равишда текширилиши шарт. 8. Менеджмент тизимига қўйиладиган талаблар8.1. Вариантлар8.1.1. Умумий қоидаларЛаборатория мазкур ҳужжат талабларига доимо мувофиқ бўлишни таъминлаш ва намойиш этишга қодир менежмент тизимини ишлаб чиқиши, ҳужжатлаштириши, жорий этиши ва долзарб ҳолатда сақлаши ҳамда лаборатория натижаларининг сифатини кафолатлаши шарт. Бундан ташқари, 4-7-бўлимларнинг талабларини бажариш учун лаборатория менежмент тизимини А вариант ёки В вариантга мувофиқ жорий этиши шарт. ЭСЛАТМА. Батафсил маълумот В иловада.. 8.1.2. А вариантЛабораториянинг менежмент тизими ҳеч бўлмаганда қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт: - менежмент тизими ҳужжатлари (8.2-бандга қаралсин); - менежмент тизими ҳужжатларини бошқариш (8.3-бандга қаралсин); - ёзувларни бошқариш (8.4-бандга қаралсин); - рисклар ва имкониятлар билан ишлаш бўйича иш-ҳаракатлар (8.5-бандга қаралсин); - яхшиланиш (8.6-бандга қаралсин); - тузатувчи ҳаракатлар (8.7-бандга қаралсин); - ички аудитлар (8.8-бандга қаралсин); - менежментни таҳлил қилиш (8.9-бандга қаралсин). 8.1.3. В вариантISO 9001 талабларига мувофиқ менежмент тизимини ишлаб чиққан ва долзарб сақлайдиган, 4-7-бўлимларнинг талаблари доимий бажарилишини таъминлашга ва намойиш этишга қодир бўлган лаборатория 8.2-8.9-бўлимларида кўрсатилган менежмент тизими талабларига ҳам ҳеч бўлмаганда ният даражасида мувофиқ бўлади. 8.2. Менежмент тизими ҳужжатлари (А вариант)8.2.1. Лаборатория раҳбарияти мазкур ҳужжатнинг мақсадларига эришиш учун сиёсатлар ва вазифалар ишлаб чиқиши, уларни ҳужжатлаштириши ва бошқариши, шунингдек ушбу сиёсат ва вазифалар лабораториянинг барча ташкилий даражаларида қабул қилиниши ва бажарилишини кафолатлаши шарт. 8.2.2. Сиёсат ва вазифалар лабораториянинг компетентлиги, холислиги ва лозим тарзда ишлаши масалаларига доир бўлиши керак. 8.2.3. Лаборатория раҳбарияти менежмент тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда унумдорлигини доимо ошириш ишига содиқлигини намойиш этиши шарт. 8.2.4. Мазкур ҳужжатнинг талабларини бажариш билан боғлиқ барча ҳужжатлар, жараёнлар, тизимлар, ёзувлар ва ҳ.к. менежмент тизимига киритилиш, у билан солиштирилиши ёки боғлиқ бўлиши шарт. 8.2.5. Лаборатория ишларини бажаришда иштирок этадиган барча ходимлар менежмент тизими ҳужжатлари ва тегишли ахборотнинг ўзлари масъул бўлган ишда қўлланиладиган қисмидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши шарт. 8.3. Менежмент тизими ҳужжатларини бошқариш (А вариант)8.3.1. Лаборатория мазкур ҳужжатнинг талабларини бажариш билан боғлиқ ҳужжатларни (ички ва ташқи) бошқариши шарт. ЭСЛАТМА. Мазкур контекстда “ҳужжат” атамаси сиёсат тўғрисида баёнот, таомиллар, спецификациялар, йўриқномалар, калибрлаш жадваллари, схемалар, қўлланмалар, плакатлар, эслатмалар, , чизма, режа ва ҳоказолар шаклидаги ҳужжатларни англатади. Улар турли ташувчиларда, хусусан қоғозда ҳам, электрон шаклда ҳам бўлиши мумкин. 8.3.2. Лаборатория: a) ҳужжатларнинг мувофиқлиги улар чиқарилишидан олдин ваколатли шахслар томонидан тасдиқланганлигини; b) зарурат туғилганда, ҳужжатлар вақти-вақти билан қайта кўриб чиқилиши ва янгиланишини; c) ўзгаришлар ва жорий версиянинг мақоми белгиланганлигини; d) фойдаланиладиган ҳужжатларнинг амалдаги версиялари билан улардан фойдаланилиш жойида танишиш мумкинлиги, зарур бўлганда уларнинг тарқатилиши назорат қилинишини; e) ҳужжатлар ноёб тарзда идентификация қилинишини; f) эскирган ҳужжатлардан бехосдан фойдаланишни олдини олиш чоралари кўрилишини ва бундай ҳужжатлар бирор мақсадда лабораторияда қолдирилса, улар тегишлича белгиланишини кафолатлайди. 8.4. Ёзувларни бошқариш (А вариант)8.4.1. Лаборатория мазкур ҳужжатнинг талабларини бажаришини намойиш этиш учун ёзувларни юритиши ва тушунарли ҳолатда сақлаши шарт. 8.4.2. Лаборатория ўз ёзувларини идентификация қилиш, сақлаш, ҳимоя қилиш, захира учун нусха кўчириш, архивлаш, бериш, сақлаш муддатини ва йўқ қилиш тартибини аниқлаш учун зарур бўлган бошқарув чораларини амалга ошириши шарт. Лаборатория шартнома муддатига тенг муддат ёзувларни сақлаши шарт. Ушбу ёзувлардан фойдаланиш имконияти махфийликни таъминлаш чораларига мос бўлиши керак. Ёзувлардан талаб этилиши биланоқ фойдаланиш имконияти бўлиши керак. ЭСЛАТМА. 7.5-бандда техник ёзувларга доир қўшимча талаблар берилган. 8.5. Рисклар ва имкониятлар билан ишлаш бўйича иш-ҳаракатлар (А вариант)8.5.1. Лаборатория: a) менежмент тизими режалаштирилган натижаларга эришиши мумкинлигига кафолат бериш; b) лабораториянинг мақсад ва вазифаларини бажариш имкониятини кенгайтириш; c) лаборатория ишидаги нохуш оқибатлар ва эҳтимолий узилишларнинг олдини олиш ёки камайтириш; d) яхшиланишни таъминлаш учун лабораториянинг фаолияти билан боғлиқ рисклар ва имкониятларни эътиборга олиши шарт. 8.5.2. Лаборатория: a) юқоридаги рисклар ва имкониятлар билан ишлаш бўйича иш-ҳаракатларни; b) қандай қилиб; менежмент тизимига чораларни киритиш ва амалга оширишни; бу иш-ҳаракатларнинг унумдорлигини баҳолашни режалаштириши шарт. ЭСЛАТМА. Мазкур ҳужжатда ташкилот рисклар билан ишлаш чораларини реалаштириши кўрсатилган бўлишига қарамай, рискларни бошқариш расмий усуллари ёки рискларни бошқариш бўйича ҳужжатлаштирилган таомил талаб этилмайди. Рискларни бошқариш бўйича мазкур ҳужатла талаб этилганидан кўра кенгроқ кўламли усулларни ишлаб чиқиш, масалан бошқа қўлланма ёки стандартдан фойдаланган ҳолда, керак-керакмаслигини ташкилотлар ўзлари ҳал қилишлари мумкин. 8.5.3. Рисклар ва имкониятлар билан ишлаш бўйича иш-ҳаракатлар лабораториянинг натижалари тўғрилигига эҳтимолий таъсирга мутаносиб бўлиши керак. 1-ЭСЛАТМА. Рисклар ва имкониятлар билан ишлаш вариантлари хавфни идентификация қилиш ва йўл қўймаслик, имкониятни амалга ошириш учун рискни қабул қилиш.ю риск манбаини истисно этиш, эҳтимол ёки оқибатларни ўзгартириш, асосли қарор асосида рискни бўлиш ёки сақлашни ўз ичига олиши мумкин. 2-ЭСЛАТМА. Имкониятлар лаборатория ишлари соҳаси кенгайишига, янги мижозлар жалб этилишига, янги технологиялардан фойдаланишга ва мижознинг эҳтиёжларини қондириш учун бошқа имкониятлар яратилишига олиб келиши мумкин. 8.6. Яхшиланиш (а вариант)8.6.1. Лаборатория яхшиланиш учун имкониятларни аниқлаши ва танлаши ҳамда ҳар қандай зарур иш-ҳаракатларни амалга ошириши шарт. ЭСЛАТМА. Яхшиланиш учун имкониятлар операцион таомилларни таҳлил қилиш, сиёсатлардан, умумий мақсадлардан, аудит натижаларидан, тузатувчи ҳаракатлардан, менежментни таҳлил қилишдан, ходимларнинг таклифларидан фойдаланиш, рискларни баҳолаш, маълумотлар ва малакани баҳолаш натижаларини таҳлил қилиш ёрдамида аниқланиши мумкин. 8.6.2. Лаборатория ўз буюртмачиларидан ҳам ижобий, ҳам салий қайта алоқани олиши шарт. Қайта алоқа маълумотларидан менежмент тизими, лаборатория ишлари ва буюртмачиларга кўрсатиладиган ишларни яхшилаш учун фойдаланиш мумкин. ЭСЛАТМА. Қайта алоқага мисоллар – буюртмачиларнинг қониққанлиги хусусида сўровнома ўтказиш, ахборот алмашиш бўйича ёзувлар ва ҳисоботларни буюртмачилар билан биргаликда таҳлил қилиш. 8.7. Тузатиш ҳаракатлари (А вариант)8.7.1. Агар номувофиқлик аниқланса, лаборатория: a) номувофиқликка жавоб чораларини кўриши ва қўллаш мумкин бўлса: - номувофиқликни бошқариш ва тузатиш бўйича иш-ҳаракатларни амалга ошириши; - номувофиқликларнинг оқибатлари бўйича чоралар кўриши; b) номувофиқлик такрор ёки бошқа бирор жойда юзага келмаслиги учун, номувофиқликнинг сабаб(лар)ини истисно этиш чораларининг қанчалик зарурлигини: - номувофиқликни таҳлил қилиш; - номувофиқликнинг сабабларини аниқлаш; - бу каби номувофиқликлар борми ёки улар юз бериши мумкинми, шуларни аниқлаш орқали баҳолаши; c) барча зарур ишларни бажариши; d) кўрилган ҳар қандай тузатувчи ҳаракатларнинг натижавийлигини таҳлил қилиши; e) зарур бўлса, режалаштириш босқичида аниқланган рисклар ва имкониятлар тўғрисида маълумотларни янгилаши; f) зарур бўлса, менежмент тизимига зарур ўзгартиришлар киритиши шарт. 8.7.2. Тузатувчи ҳаракатлар аниқланган номувофиқликларнинг оқибатларига мутаносиб бўлиши керак. 8.7.3. Лаборатория ёзувларни: a) номувофиқликларнинг хусусияти, сабаб(лар)и ва кўрилган ҳар қандай кейинги ҳаракатлар; b) ҳар қандай тузатувчи ҳаракатлар натижалари далолати сифатида сақлаши шарт. 8.8. Ички аудитлар (А вариант)8.8.1. Лаборатория: a) бошқарув тизими: - лабораториянинг ўз менежмент тизимига, шу жумладан лаборатория ишларига қўйиладиган талабларга; - мазкур ҳужжат талабларига мувофиқлиги; b) менежмент тизими унумли жорий этилганми, йўқми, ва долзарб ҳолда сақланадими, йўқми, шулар ҳақида маълумот олиш учун режалаштирилган вақт оралиғида ички аудит ўтказиши шарт. 8.8.2. Лаборатория: a) аудит дастурини, шу жумладан режалаштириш ва ҳисобот частотасини, усулларини, мажбуриятларини, уларга қўйиладиган талабларни режалаштириши, ишлаб чиқиши, жорий этиши ва сақлаши шарт, улар тегишли лаборатория ишларининг, лабораторияга таъсир қиладиган ўзгаришларни ва олдинги аудитлар натижаларини аҳамиятини ҳисобга олиши шарт; b) ҳар бир аудит учун аудит мезони ва ҳажмини белгилаши; c) аудит натижалари тегишли раҳбарларга тақдим этилганини кафолатлаши; d) асоссиз кечикмаган ҳолда тегишли тузатишларни киритиши ва тузатувчи ҳаракатларни амалга ошириши; e) аудит дастури амалга оширилганлиги ва аудит натижалари далолати сифатида ёзувларни сақлаши шарт. f) Эслатма. ISO 19011 ички аудит ўтказиш учун раҳбар кўрсатмаларни ўз ичига олган. 8.9. Раҳбарият томонидан таҳлил қилиш (А вариант)8.9.1. Лаборатория раҳбарияти менежмент тизими яроқлилигини, мазкур ҳужжатнинг талабларини бажариш билан боғлиқ белгиланган сиёсат ва мақсадларга мувофиқлигини ва самарадорлигини доимо кафолатлаш учун режалаштирилган вақт оралиғида уни таҳлил қилиши шарт. 8.9.2. Раҳбарият томонидан таҳлил қилиш учун дастлабки маълумотлар қайд этилиши ва қуйидагилар билан боғлиқ маълумотларни ўз ичига олиши керак: a) Лабораторияга тааллуқли бўлган ташқи ва ички омиллардаги ўзгаришлар; b) мақсадлар бажарилиши; c) сиёсат ва таомилларнинг яроқлилиги; d) раҳбарият томонидан ўтказилган олдинги таҳлил натижалари бўйича амалга оширилган тадбирлар ҳолати; e) яқин орада ўтказилган ички аудитлар натижалари; f) тузатувчи ҳаракатлар; g) ташқи органлар томонидан берилган баҳолар; h) лаборатория ишларининг ҳажми ва турларидаги ёки номенклатурадаги ўзгаришлар; i) мижозлар берган баҳо; j) шикоятлар (даъволар); k) амалга оширилган ҳар қандай яхшиланишларнинг самарадорлиги; l) ресурслар етарлилиги; m) рискларни идентификация қилиш натижалари; n) натижаларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш натижалари; ва o) бошқа муҳим омиллар, жумладан ишларни мониторинг қилиш ва ўқитиш; 8.9.3. Раҳбарият томонидан таҳлил қилиш натижалари ҳеч бўлмаганда қуйидагилар бўйича барча қарорлар ва чора-тадбирларни қайд этиши шарт: a) менежмент тизимининг ва унинг жараёнларининг самарадорлиги; b) мазкур ҳужжатнинг талабларини бажариш билан боғлиқ лаборатория фаолиятини яхшилаш; c) талаб этиладиган ресурслар билан таъминлаш; d) ўзгаришларга бўлган ҳар қандай эҳтиёж. А илова(маълумот ўрнида) Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling