Стандарты организации. Основные положения


қуйида келтирилган фаолият турларининг бир ёки бир нечтасини амалга оширадиган ташкилот


Download 0.58 Mb.
bet3/9
Sana03.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1149042
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
O\'z DSt ISO 17025-2019 узб (2)

қуйида келтирилган фаолият турларининг бир ёки бир нечтасини амалга оширадиган ташкилот:

- синов

- калибрлаш

- кейинчалик синаш ёки калибрлаш учун намуна олиш.

Моддага 1-эслатма: Мазкур ҳужжат контекстида “лаборатория фаолияти” атамаси учта юқорида тилга олинган фаолият турига тааллуқли.

3.7. қарор қабул қилиш қоидаси (decision rule)


Белгиланган талабга мувофиқлик эътироф этилганда, ўлчовнинг ноаниқлиги қандай ҳисобга олинишини белгиловчи қоида.




3.8. верификациялаш (verification)


мазкур объект белгиланган талабларга жавоб бериши тўғрисида объектив далолатни тўлиқ тақдим этиш.


1-МИСОЛ. Мазкур стандарт намуна, худди эътироф этилганидек, массаси 10 мггача бўлган намуналар учун, қиймат кўрсаткичи ва тегишли ўлчаш усули борасида бир хил эканлигини тасдиқлаш.
2-МИСОЛ. Ўлчов тизимининг техник тавсифларига риоя этилганлигини тасдиқлаш.
3-МИСОЛ. Кўзланган ноаниқликка эришиш мумкинлигини тасдиқлаш.
Таърифга 1-эслатма. Ўринли ҳолатларда ўлчашларнинг ноаниқлиги ҳисобга олиниши шарт.
Моддага 2-эслатма. Масалан, жараён, ўлчаш усули, материал, аралашма (бирикма) ёки ўлчаш тизими объект бўлиши мумкин.
Моддага 3-эслатма. Ишлаб чиқарувчининг спецификациясига мос талаблар белгиланган талаблар бўлиши мумкин.
Моддага 4-эслатма. VIМLда белгиланганидек, қонунчиликка доир метрологияда текшириш, умуман мувофиқликни баҳолашдаги текшириш, тадқиқотлар ва маркалашга ва / ёки ўлчаш тизими текширилганлиги тўғрисида гувоҳнома беришга тааллуқли.
Моддага 5-эслатма. Текширувни калибрлаш билан адаштирмаслик керак. Ҳамма текширув ҳам валидация ҳисобланавермайди.
Моддага 6-эслатма. Кимёда объектнинг ёки реакциянинг идентиклигини аниқлаш учун бундай объектнинг ёки реакциянинг структураси ёки ҳоссаларини тавсифлаш тақозо этилади.

[МАНБА: ISO/IEC 99:2007 Қўлланмаси, 2. 44]




3.9. валидатсиялаш (validation)


Белгиланган талаблар эҳтимол қилинган фойдаланиш усулига мос бўлган тасдиқлаш.


МИСОЛ. Одатда, сувда азотнинг ялпи концентрациясини ўлчаш учун фойдаланиладиган ўлчаш усули, шунингдек инсон қони зардобида азот концентрациясини ўлчаш учун ҳам зардоб аттестациядан ўтказилиши мумкин.
[МАНБА: ISO/IEC 99:2007 Қўлланмаси, 2. 45]


4. Умумий талаблар




4.1. Холислик


4.1.1. Лабораториянинг фаолияти холислик асосида амалга оширилиши, унинг тузилмаси ва уни бошқарув у холисликни таъминлаши керак.


4.1.2. Лаборатория раҳбарияти холислик тарафдори бўлиши шарт.
4.1.3. Лаборатория ўз лаборатория фаолиятининг холислиги учун масъул бўлиши ва холисликни хавф остига қўювчи тижорат, молиявий ва бошқа тарзда босим ўтказилишига йўл қўймайслиги шарт.
4.1.4. Лаборатория холислик билан боғлиқ рискларни доимий равишда аниқлаши шарт. Улар фаолиятни амалга ошириш давомида юзага келадиган рискларни ёки лабораториянинг ўзаро муносабатларидан, шунингдек унинг ходимлари ўртасидаги ўзаро муносабатлардан келиб чиқадиган рискларни ўз ичига олиши шарт. Шу билан бирга, бундай муносабатлар доим ҳам лаборатория учун холислик борасида риск келтириб чиқаравермайди.
ЭСЛАТМА. Лабораториянинг холислигига хавф соладиган муносабатлар мулкчилик муносабатлари, бошқарув, ходимлар, умумий ресурслар, молия, шартномалар, маркетинг (шу жумладан, брендинг), шунингдек сотувлардан воситачилик ҳақи тўлаш ва янги буюртмачиларни жалб қилганлик учун бошқа рағбатлантириш шакллари ва ҳоказолар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
4.1.5. Холислик борасида риск аниқланган тақдирда лаборатория шу рискни қандай тарзда бартараф этишини ёки камайтиришини намойиш этишга қодир бўлиши керак.


4.2. Махфийлик


4.2.1. Лаборатория фаолият дамомида олинган ёки яратилган ахборотни бошқариш учун жавобгар бўлиши ва унинг бу жавобгарлиги юридик мустаҳкамланган мажбурият билан таъминланган бўлиши шарт. Лаборатория очиқ манбаларда қандай ахборотни жойлаштиришни режалаштираётгани ҳақида буюртмачини олдиндан хабардор қилиши шарт. Буюртмачининг ўзи очиқ манбаларда жойлаштирадиган ахборот ёки лаборатория ва буюртма ошкор этиш ҳақида келишиб олган (масалан, даъвога жавоб бериш мақсадида) ахборот ҳамда ахборотнинг барчаси хизмат ахбороти ҳисобланадиган ва махфий тутилиши керак бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Тижорат сири ҳисобланадиган бошқа ҳар қандай ахборот махфий ахборот деб ҳисобланиши керак.
4.2.2. Агар қонунга ёки шартномада белгилаб ўтилган келишувга асосан махфий ахборотни ошкор этиши шарт бўлса вақонунда ман этилмаган бўлса, у буюртмачини ёки унинг вакилини ошкор этилган ахборотдан хабардор қилиши шарт.
4.2.3. Буюртмачи ҳақида ундан эмас (масалан, даъвогардан, тартибга солувчи органлардан), балки бошқа манбалардан олинган ахборот буюртмачи ва лаборатория ўртасидаги ўзаро муносабатлар доирасида махфий сақланиши шарт. Ушбу ахборот манбаи ҳақидаги маълумотлар махфий сақланиши ва агар манба билан келишилган бўлмаса, лаборатория уларни мижозга маълум қилмаслиги керак
4.2.4. Ходимлар, шу жумладан комитетнинг барча аъзолари, пудратчилар, ташқи органлар ходимлари ёки лаборатория номидан иш кўрадиган шахслар лаборатория фаолияти давомида олинган ёки яратилган ахборотнинг махфийлигини сақлашлари шарт, қонунда кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


5. Менежмент тизимига қўйиладиган талаблар


5.1. Лаборатория юридик шахс бўлиши ёки ўз фаолияти учун юридик жавобгарликка эга бўлган юридик шахснинг таркибий тузилмаси бўлиши шарт.


ЭСЛАТМА. Мазкур ҳужжат мақсадлари учун давлат лабораторияси ўзининг ҳукумат мақомига мувофиқ юридик шахс ҳисобланади.
5.2. Лаборатория лабораториянинг фаолияти учун тўлиқ жавобгар бўладиган раҳбариятни тайинлаши керак.
5.3. Лаборатория мазкур ҳужжатнинг талабларига мувофиқ бўлган фаолият турларини белгилаши ва ҳужжатлаштириши шарт. Лаборатория мазкур ҳужжат талабларига мувофиқликка даъво қиладиган соҳа ташқарида доимий равишда бажариладиган лаборатория ишларини ўз ичига олмаслиги керак.
5.4. Лаборатория ўз фаолиятини мазкур ҳужжатнинг, ўз буюртмачиларининг, тартибга солувчи органларнинг ва эътироф этишни таъминловчи ташкилотларнинг талаблари бажариладиган тарзда амалга ошириши шарт. Бу унинг доимий дислокациядаги барча майдонларида, доимий манзилдан йироқда жойлашган участкаларда, тегишли вақтинчалик ва доимий объектларда ёки буюртмачининг объектларида амалга ошириладиган лаборатория фаолиятини ўз ичига олиши зарур.
5.5. Лаборатория:
a) лабораториянинг ташкилий ва бошқарув тузилмасини, ташкилот тузилмасидаги ўрнини (агар лаборатория юридик шахснинг таркибий тузилмаси бўлса) ҳамда бошқарув, техник ва ёрдамчи хизматлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни белгилаши;
b) лаборатория фаолияти натижаларига таъсир қилувчи ишларни бошқариш, бажариш ёки текширишда банд бўлган барча ходимларнинг масъулияти, ваколатлари ва ўзаро муносабатларини белгилаши;
c) лаборатория фаолиятини изчил амалга ошириш ва атижаларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш учун зарур ҳажмда ўз тартиб-таомилларини ҳужжатлаштириши шарт.
5.6. Лаборатория бошқа масъулият соҳаларидан мустақил равишда ўз вазифаларини бажариш учун ваколат ва ресурслар билан таъминланган ходимларга эга бўлиши шарт. Бу ходимларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
a) менежмент тизимини жорий этиш, сақлаш ва яшилаш;
b) менежмент тизими ёки лаборатория ишларини бажариш таомиллари талабларидан оғишни аниқлаш;
c) бундай оғишларнинг олдини олиш ёки минималлаштириш;
d) лаборатория раҳбариятига менежмент тизимининг ишлаши ва яхшиланишга бўлган ҳар қандай эҳтиёж ҳақида ҳисобот бериш;
e) лаборатория фаолияти самарадорлигини таъминлаш.
5.7. Лаборатория раҳбарияти:
a) менежмент тизимининг самарадорлиги ҳамда мижознинг талаблари ва бошқа талаблар бажарилиши муҳимлиги ўртасида боғлиқликни;
b) менежмент тизимида ўзгаришлар режалаштирилиши ва амалга оширилишида менежмент тизимининг яхлитлигини таъминлаши зарур.


6. Ресурсларга қўйиладиган талаблар





Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling