Стандарты организации. Основные положения


А.3. Метрологик келиб чиқишни намойиш этиш


Download 0.58 Mb.
bet7/9
Sana03.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1149042
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
O\'z DSt ISO 17025-2019 узб (2)

А.3. Метрологик келиб чиқишни намойиш этиш

А.3.1. Лабораториялар мазкур ҳужжатга мувофиқ метрологик келиб чиқиш учун жавобгар бўладилар. Мазкур ҳужжат талабларига жавоб берадиган лаборатория томонидан бажарилган калибрлаш натижалари метрологик келиб чиқишни таъминлайди. ISO 17034 талабларига мос стандарт намуналар ишлаб чиқарувчиларнинг аттестациядан ўтган стандарт намуналарининг сертификатланган қийматлари метрологик келиб чиқишини таъминлайди. Мазкур ҳужжатга мувофиқликни тасдиқлашнинг турли усуллари бор, масалан, учинчи тараф (аккредитация бўйича орган каби) томонидан эътироф этилиши, буюртмачилар томонидан ташқи баҳо бериш ёки ўзини ўзи баҳолаш. Халқаро даражада тан олинган усуллар қуйидагиларни ўз ичига олади, аммо улар билан чекланмайди:



  1. экспертлар томонидан баҳолаш жараёнидан ўтган миллий метрология институтлари ва ваколатли институтлар томонидан таъминланадиган калибрлаш ва ўлчаш имкониятлари. Бу каби экспертлар томонидан баҳолаш CIPM MRA ҳужжатига (Халқаро ўлчов ва тарозилар қўмитасининг “Миллий эталонларни ва миллий метрология институтлари томонидан бериладиган калибрлаш ва ўлчаш сертификатларини ўзаро тан олиш тўғисида келишув”) мувофиқ ўтказилади. CIPM MRA билан қамраб олинган ўлчовлар рўйхати билан Халқаро ўлчов ва тарозилар қўмитаси KCDB муҳим солиштиришлар маълумотлар базасида BIPM MRA ҳужжати билан С иловада танишиш мумкин. У санаб ўтилган ҳар бир ўлчов соҳаси учун ўлчов диапазони ва ноаниқлигини кўрсатади;

  2. ILAC (Лабораторияларни аккредитациядан ўтказиш халқаро ташкилоти) Келишуви ёки ILAC тан оладиган минтақавий келишувлар татбиқ қилинадиган аккредитация бўйича орган томонидан аккредитациядан ўтказилган калибрлаш ва ўлчаш имкониятлари метрологик келиб чиқиш мумкинлигини тасдиқлайди. Лабораторияни аккредитациядан ўтказиш соҳалари билан аккредитация бўйича тегишли органнинг ресурсларида танишиш мумкин.

А.3.2. Мерологик келиб чиқиш бўйича BIPM, OIML (Қонунчилик метрологияси бўйича халқаро ташкилот), ILAC ва ISO қўшма декларациясида метрологик келиб чиқиш мақсадлари халқаро миқёсда эътироф этилганини намойиш этиш зарурати бўлган ҳолатлар учун махсус кўрсатма берилган.


В илова


(маълумот ўрнида)





Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling