Статистик муносабатлар тўҒрисида умумий тушунча
Download 399.5 Kb.
|
statistika oraliq 17
- Bu sahifa navigatsiya:
- Корреляион жадвал. Тўғри чизиқли корреляцион муносабат.
Статистика тўғрисида умумий тушунча. Режа: Статистик муносабатлар тўғрисида умумий тушунча. Корреляцион жадвал. Тўғри чизиқли корреляцион муносабат. Корреляция коэффициенти ва уни ҳисоблаш усуллари. Корреляция коэффициентини ҳисоблаш формулалари. Корреляция коэффициентини ҳисоблашнинг тўрт майдон усули. 1. Статитик муносабатлар тўғрисида умумий тушунча. Кўпинча тажрибаларда турли сон ва сифат белгилари орасидаги муносабатларни ўрганишга тўғри келади. Белгилар орасида икки турдаги боғланиш-функционал ва корреляцион (ёки статистик) боғланишлар мавжуддир. Функционал боғланишларда бир ўзгарувчи миқдорнинг ҳар бир қийматига бошқа ўзгарувчи миқдорнинг аниқ битти қиймати мос келади. Бундай боғланишлар аниқ фанлар-математика, физика ва химияда айниқиса яққол кузатилади. Масалан, термометрдаги симоб устунининг баландлиги ҳаво ёки сувнинг ҳарорати ҳақида аниқ ва бир қийматли маълумат беради: айлана радиуси R ва унинг узунлиги С орасида геометриядан маълум бўлган С=2ПR формула бўйича аниқланган функционал боғланиш мавжуд. Биологик ҳодисаларда маълум бир организмнинг айрим сифат ёки сон белгилари орасида, ёки белгилар ва баъзи бир ташқи шарт-шароитлар орасида боғлашлар кузатилади. Биологик белгилар орасида мавжуд бўлган муносабатлар шу билан характерлики, уларда бир белгининг аниқ қийматлари тўғри келади, баъзи бу қийматлар аниқмас бўлиб қолаши ҳам мумкин, масалан, Ҳосил солинган ўғит миқдорига боғлиқ, лекин бу боғланишда аниқ мослик йўқ; Агар кўриниши, зоти, жинси ва ёши бўйича бир жинсли бўлган бир гуруҳ ҳайвонлар жойлаштирилган жойдаги хавонинг ҳароратини ўзгартирсак, у вақтда ҳар қайси ҳайвоннинг реакцияси турлича бўлади. Кўпчилик ҳайвонларда ҳароратнинг кўтарилиши билан нафас олиш тезлашади (бу ҳам турлича тезликда). Агар икки Х ва У тасодифий миқдор орасида шундай муносабат мавжуд бўлсаки, Х нинг ҳар бир қийматига Х ўзгариши билан қонуний равишда ўзгарадиган У миқдорнинг аниқ тақсимоти мос келса, Х ва У орасидаги бундай муносабат статистик ёки корреляцион муносабат дейилади. Х ва У миқдорлар орасидаги бу муносабат оддий жадвал кўринишида берилиши мумкин (25-жадвал) 2. Корреляион жадвал. Тўғри чизиқли корреляцион муносабат. 25-жадвал
Х ва У миқдорлар учун кузатишлар натижасида ҳосил бўлган Хi,Уi жуфтларнинг сони катта бўлса, ва улар орасида такрорланиадиган жуфтлар бўлса, у вақтда 25-жадвални қуйидаги “икки ўлчовли” жадвал билан алмаштириш мумкин 26-жадвал
Бу жадвал корреляцион жадвал ёки корреляцион панжара (тўр) дейилади. Бу жадвалнинг баъзи хоссаларини келтирамиз: 10. Х1,Х2,..Хк Х тасодифий миқдорнинг k та турли қийматини сонлар эса У миқдорнинг S та турили қийматини ифодалайди. 20. Жадвалнинг i-сарт ва j-устунларининг кесиш жойида кузатишларда Х ва У миқдорларнинг мос Хi,Уj жуфт қийматларининг неча марта рўй берганини кўрсатувчи Mij сон туради. Мij сонлар такрорланишлар дейилади. 30. Охирги старда Mx1 Мx2 ... Мxк сонлар туради. Улар ҳамма кузатишларда мос Х1 Х2 …Xk қийматлари неча марта рўй берганини кўрасатади. Mx1 Мx2 ... Мxк сонларнинг ҳар бири мос устуннинг ҳамма такрорланишлари йиғиндисига тенг, яъни Mxi = Mx Мi1i2+... М2s 40. Охирги устунда Му, Му2,..,Муs, сонлар ёзилган. Улар бирча кузатишларда мос У1, У2,...Уs қийматлар неча марта рўй берганини кўрсатиади. Му, Му2,..,Муs, сонларнинг ҳар бири мос сатрнинг ҳамма такрорланишлари йиғиндисига тенг, яъни Муj= М1j+М2j, …+Mkj 50. Мx, Мx2,..,Мxk, cонларнинг йиғиндиси Му, Му2,..,Муs, сонларнинг йиғиндисига тенг ва бу йиғиндиларнинг ҳар бири алоҳида бfрча кузатишлар сонига, яъни n га тенг: 60. 26-корреляцион жадвалда Х тасодифий миқдорнинг ҳар бир айрим қийматига У т.м.нинг аниқ тақсимоти мос келади. Масaлан, Хi қийматга У миқдорнинг қуйидаги тақсимоти мос келади: (27-жадвал) 27-жадвал 28-жадвал
Шунча ўхшаш, уj қийматга Х миқдорнинг 28-жадвалдаги тақсимоти мос келади. Мисол. (1). Ўрта Осиё Ипакчилик илмий-текшириш институтида 1970 йилда олинган маълумотларга кўра тузилган 29-жадвални келтирамиз. Бунда 100 дона пилланинг эни (Х, см ҳисобида) ва бўйи (У, см ҳисобида) бўйича тақсимоти берилган. 29-жадвал
Download 399.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling