«Статистика» фанининг 2018/2019 ўқув йили учун мўлжалланган силлабуси
Download 0.65 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-«Статистика»
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2.Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар
1.1.Фаннинг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларда статистика назарияси, методи ва амалиёти тўғрисида бир тизимга солинган билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат. Фаннинг вазифалари - статистика предмети ва методи, унинг аҳамияти ва роли ҳақида чуқур билимга ва тасаввурга эга бўлиш; статистиканинг назарий, услубий ва амалий масалаларини ҳар тарафлама ўрганиш; Ўзбекистонда давлат статистикасининг ташкил этилиши, унинг “Давлат статистикаси ҳақида ”ги Конундан келиб чиқадиган вазифалари ва ҳуқуқларини билиш; статистик кузатиш моҳияти, турлари, дастур - услубий ва ташкилий масалаларини ўрганиш; статистик кузатиш маълумотларини сводкалаш ва гурухлаш ҳамда унинг натижаларини статистик жадвалларда ифодалай олиш; тақсимот қаторларини тузиш ва таҳлил қилиш усулларини эгаллаш; статистик кўрсаткичлар, уларнинг турлари ва шакллари, таққослаш йўллари, макро ва микро иқтисодий кўрсаткичлар ҳақида чуқур тасаввурга эга бўлиш; танланма кузатишнинг моҳияти, назарий ва амалий масалалари, танланманинг репрезентативлигини баҳолаш йўлларини билиш, илмий ва тажрибавий гипотезаларни статистик текшириш ва ечимларни олиш усулларини эгаллаш; бозор ҳодисалари ўртасидаги сабаб-оқибат боғланишларини очиш учун корреляцион-регрессион таҳлилни қўллай олиш; динамика қаторларини тузиш ва таҳлил қилиш усулубиятини билиш; статистика амалиётида қўлланиладиган иқтисодий индексларни ҳисоблаш тўғрисида тасаввурга эга бўлишни таъминлаш, ҳамда улар асосида хулосалар чиқариш бўйича кўникмалар ҳосил қилишдан иборат. 1.2.Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар “Статистика” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида бакалавр: • статистиканинг предмети ва унинг ўзига хос хусусиятлари; • ҳозирги Ўзбекистион Республикаси давлат статистикаси ва халқаро статистикани ташкил этилиши; • статистик кузатишнинг моҳияти ва аҳамияти; • гурухлаш вазифалари, турлари ва белгилари; • мутлақ ва нисбий кўрсаткичлар; • статистик жадвал ва графиклар; • ўртача миқдорлар турлари ва шакллари; • квадрат ва куб ўртача миқдорлар ҳамда улардан амалиётда фойдаланиш; • вариация кўрсаткичлари ва статистика амалиётида улардан фойдаланиш; • танланма кузатиш унинг мазмуни, қўлланилиш сабаблари ва афзалликлари; • жуфт корреляция; • детерминация коэффициенти ва унинг талқини; • динамика қаторларининг турлари, таҳлил қилиш кўрсаткичлари; • динамика қаторлари маълумотлари асосида статистик прогнозлаш; • иқтисодий индексларнинг моҳияти, аҳамияти ва роли; • статистика амалиётида қўлланиладиган иқтисодий индекслар; • аҳоли турмуш даражаси ва уни ифодаловчи статистик кўрсаткичлар; • миллий ҳисоблар тизимининг моҳияти, аҳамияти ва функциялари ҳақида тасаввурга эга бўлиши; • ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар, уларнинг муҳим белгилари; • статистика услубиятини; 3 • статистик маълумотлар ва уларни гурухлаш, унинг мазмуни, аҳамияти ҳамда вазифалари; • статистик кўрсаткичларни таҳлил қилишни; • нисбий ва мутлақ кўрсаткичлар, уларнинг мазмуни ва акс эттириш шакллари; • статистик маълумотларни жадвал ва графикларда тасвирлашни; • ўртача миқдорлар ва уларнинг шаклларини; • даражали ўртача миқдорларни; • ассиметрия коэффициента ва уни аниқлаш тартибини; • танланма кузатишда репрезентативликни таъминловчи танлаш усуллари; • жуфт корреляция тенгламасини тузиш тартибини; • динамика қаторларида қатор ўртача даражаларини ҳамда таҳлил кўрсаткичларини ҳисоблашни; • динамика қаторлари даражаларини интерполяциялаш ва экстраполяциялашни; • истеъмол нархлари индексини тузиш тартибини; • аҳоли турмуш даражаси ва уни ифодаловчи статистик кўрсаткичларни ҳисоблаш ва таҳлил қилишни: • миллий ҳисоб-китоблар тизими асосида макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш ва статистик баҳолашни; • иқтисодий жараёнларни таҳлил қилишда макроиқтисодий кўрсаткичларни қўллашни; • макроиқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилишни; • макроиқтисодий сиёсатнинг натижаларини прогноз қилишни билиши ва улардан фойдалана олиши; • статистик усуллар ёрдамида статистик тадқиқотлар олиб бориш; • махсус уюштирилган статистик кузатишлар ва рўйхатлар ўтказиш; • статистик кўрсаткичларни статистик таҳлил қилиш ва баҳолаш; • вариация кўрсаткичларини ҳисоблашни ва уларни талқин қилиш; • амалиётда корреляцион-регрессион усуллардан фойдаланиш; • динамика қаторларида асрий тенденциялар, мавсумий ва конъюктуравий ўзгаришларни ҳисоблаш; • статистика амалиётида иқтисодий индексларни ҳисоблаш ва уларни талқин қилиш; • ялпи ички маҳсулот дефляторини ҳисоблаш; • миллий ҳисоб-китоблар тизимининг асосий категориялари ва тушунчаларидан статистика амалиётида фойдаланиш; • аҳоли турмуш даражасини ифодаловчи статистик кўрсаткичларни ҳисоблаш кўникмаларига эга бўлиши; • иқтисодий жараёнларни таҳлил қилишда макроиқтисодий кўрсаткичларни; макроиқтисодий кўрсаткичларни статистик таҳлил қилиш; макроиқтисодий сиёсатнинг ижобий ва салбий оқибатларини статистик, баҳолаш; статистик маълумотлар натижаларини прогноз қилиш малакаларига эга бўлиши керак. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling