Статистика фанининг предмети ва услуби (2-soat)
Download 66.81 Kb.
|
mavzu 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2. Статистика фанининг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги
Статистик кузатиш - тадқиқот қилинаётган ҳодиса ва жараёнлар тўғрисида илмий тузилган дастур асосида оммавий маълумотларни тўплаш усулидир. Кузатиш статистиканинг бошланишидир. Ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнлар кузатилади ва керакли маълумотлар тўпланади. Статистик кузатиш учун маълум даражада тайёргарлик ишлари олиб борилади. Статистик кузатиш мақсади ва вазифалар, кузатиш объекти, дастури ва усуллари ишлаб чиқилади. Бу тўғрисида кейинги махсус мавзуларда сўз юритилади.
Статистиканинг кейинги босқичи кузатиш натижасида кузатиш бирликларидан олинган маълумотларни жамлаш ва гуруҳлашдир. Жамлаш - бу кузатишдан олинган маълумотларни режа асосида айрим белгилари бўйича йиғишдир (тўплашдир). Гуруҳлаш - маълумотларни бир ёки бир неча белгилари бўйича гуруҳларга ажратиб тўплашдир. Гуруҳлаш натижасида кузатишдан олинган жуда кўп ҳодиса ва жараёнлар маълум тизимга (системага) келтирилади. Улардан статистик таҳлил ва хулоса қилинувчи ахборотлар олинади. Статистиканинг туб моҳиятидан келиб чиқадиган вазифаларидан бири - бу ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларнинг умумлашган тасвирини беришдан иборат. Умумлаштирувчи кўрсаткичларга: - мутлоқ кўрсаткичлар; - нисбий кўрсаткичлар; - ўртача кўрсаткичлар киради. Статистикада умумлаштирувчи кўрсаткичлар муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг моҳияти кейинги мавзуларда алоҳида ёритилади. . 1.2. Статистика фанининг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги Ижтимоий - иқтисодий ҳодисаларни жуда кўп фанлар ўрганади. Статистика бу фанлар билан ўзаро алоқада. Статистика фалсафа фанининг категорияларига асосланади. Фалсафанинг макон ва замон, сабаб ва оқибат, миқдор ва сифат ва бошқа категориялари статистика учун методологик асос ҳисобланади. Шунинг учун ҳам статистика барча ҳодиса ва жараёнларни маълум макон ва замонда ўрганади, улардаги миқдор, миқдорий ўзгаришлар натижасида сифат ўзгаришлар келибчиқади, ушбу ўзгаришлар сабабли - оқибат якуний натижа пайдо бўлади деб ўргатади. Статистика - математика фани билан узвий боғлиқ. Ҳодиса ва жараёнлар тўғрисидаги статистик тўпламдаги бирликлар қанча кўп бўлса, умумий белгилар шунчалик аниқ кўринади. Шунинг учун ҳам статистика катта сонлар қонунига асосланади, кузатиш маълумотларини гуруҳлашда математик усуллардан кенг фойдаланади. Статистика - айниқса иқтисодий фанлар билан чамбарчас боғлиқдир. Иқтисодий назариядан: ижтимоий маҳсулот, миллий даромад, қиймат, фойда, меҳнат, иш ҳақи, меҳнат унумдорлиги ва шу каби иқтисодий категориялар моҳиятини ва иқтисодий қонунларни билиб олади, уларни оммавий ҳодиса ва жараёнларни ўрганишда қўллайди. Статистика - бухгалтерия ҳисоби ва оператив - техник ҳисоб билан ягона ҳалқ хўжалиги ҳисоби тизимини ташкил этади. Оператив - техник ҳисоб айрим олинган ҳодиса ва жараёнлар тўғрисида маълумотлар олади. Бухгалтерия ҳисоби эса корхоналар (ташкилотлар) маблағлари, уларни ташкил этувчи манбалар ва фаолият натижаларини хужжатлар асосида узлуксиз равишда ҳисобга олиб боради. Халқ хўжалигининг бу ҳисоб турлари маълумотлари бир- бирини тўлдиради, натижада мамлакатни ва ҳудудларни бошқариш учун етарли Download 66.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling