Статистика


Download 122.15 Kb.
bet1/3
Sana31.12.2022
Hajmi122.15 Kb.
#1073383
  1   2   3
Bog'liq
Новый документ в формате RTF


СТАТИСТИКА (лот. ctatus — бойлик, давлат) — 1) турли ҳодисалар ва жараёнларни микдорий ҳисоблаш, маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш йўли билан ижтимоий ҳаётнинг умумий қонуниятларини ўрганадиган ижтимоий фанлар тармоғи. Тор маънода Статистика биронбир ҳодиса ёки жараён тўғрисидаги жамланма маълумотлар (кўрсаткичлар) мажмуи (тўплами)ни билдиради. Статистика мураккаб ва сертармоқ фанлар мажмуидан иборат бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг хилмахил ҳодисаларини ўрганади ва таҳлил этади. Статистиканинг асосий бўлимлари: С. нинг умумий назарияси — микдорий тахлилнинг умумий тамойиллари ва усулларини ўрганади; иқтисодий Статистика — халқ хўжалиги кўрсаткичлари тизимини, унинг таркибини, нисбатларини, секторлараро, тармоқлараро алоқалар ва б. ни ўрганади (қ. Иктисодий статистика); иқтисодиёт тармоқлари Статистикаси — саноат, қишлоқ хўжалиги., қурилиш, транспорт, алоқа С. сига бўлинади; демографик С, меҳнат, аҳоли бандлиги Статистика си; ижтимоий С — аҳоли турмуш тарзини тавсифлайдиган кўрсаткичлар тизимини ва ижтимоий ҳаётнинг турли масалаларини ўрганади ва ҳ. к. Уларнинг асосий вазифаси халқ хўжалиги тармоқларидаги, жамият ҳаётининг айрим соҳаларидаги ижтимоийиқтисодий жараёнларни тавсифлайдиган кўрсаткичлар тизимини ўрганиш ва ишончли, илмий асосланган маълумотларни акс эттиришдан иборат. 

Download 122.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling