Стилистика тилшуносликнинг ажралмас қисми бўлиб, у бадиий нутқнинг ифодаланиш услублари, уларнинг таъсирчанлиги ва умуман инсон нутқини ўрганадиган фандир


Download 333.35 Kb.
bet23/88
Sana07.04.2023
Hajmi333.35 Kb.
#1340269
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   88
Bog'liq
стилистика

Истиора — икки нарсанинг айрим тасодифий белгиларига, бу белгиларнинг ўхшашлигига асосланган ифодалаш усулилир. Истиора — асосий луғавий-мантиқий ва кўчма-матний маъноларининг ўзаро муносабатига асосланган стилистик усулдир.
Масалан "тил" сўзини олайлик. Бу сўзнинг асосий луғавий маъноси "оғиз бўшлигида жойлашган, там-маза билиш, кишиларда эса, бундан ташқари, нутқтовушлари хосил қилиш учун хизмат қиладиган аъзо: иссиқдан итнинг тили осилган. Кўчма маънода эса бу сўз "асбоб-механизм" маъносини билдиради; соатнииг тили,қўнғироқнинг тилиёки иккинчи кўчма маъноси тиғга ухшаш, учли нарса: Шамол кучайиб оловнииг тили янаҳам узунлашди (С.А.). Учинчи кўчма маъноси эса: "таьсирчан, қаттиқ таъсир қиладиган, ўткир нарса (кўпинча изғирин, сонуқҳақида): Қуруқ совуқ. Кеч кузнинг изғирин шамоли муздек тилибилан йигит ва қизнинг юзини ялайди(Ф.М.).
Таъсирчанлик даражасига кўра истиора икки гуруҳга бўлинади: тилдаги ва нутқдаги истиоралар, бошқача қилиб айтганда, эскирган, йўқолиб бораётган истиоралар ва янги, ифодали истиоралар. Тилдаги истиораларга қуйидагилар мисол бўла олади: ўқ ёмғири, ўлим дўли, булоқ кўзи; нутқдаги истиораларга қуйидагилар мисол бўла олади: Ҳадемай, уларнинг сафари қариди.Дарё оқар, вақт оқар,умр оқар пайдар-пай. Бошим дан каптарлардек учди минг-минглаб хаёл. Гуллар гўё этишар таъзим.
Истиора образлиликни яратишдаги энг муҳим воситалардан биридир ва унинг асосий стилистик вазифаси шукдан иборат. Ёрқин, янги, таъсирли истиоралар бадиий наср услубида қўлланилади: Кумушнинг гўзаллик таърифини ғойибона эшитиб, оғзини суви келувчи хотипли ва хотинсиз орумандалар “ётиб қолгунча, отиб қол!” сўзига амал қилиб, қутидорникига совчиларни турна қатор юбора бошлаган эдилар (А.Қ,.). Аммо, япроқлари таранг, шабадага парво қилмай кулиб турарди. (У.У.) Кўп ишлатилувчи, одат тусига кириб қолган истиоралар эса кўпинча оммавий матбуот услубида қўлланилади: Зангори кема, пўлат этаклар,пўлат от, оқ олтинкабилар.
"Қайта қуриш энг масьулиятли босқичга кцрди..." "Хўжалик ҳисоби, ижара, пудрат ҳаётига сингиб бормоқда..." (Рўзномадан).
Бундай истиоралар фразеологияни бойитишга ёрдам беради: Орадан сўз ўтди (келишмовчилик рўй берди); дили (ёки юраги) сўкилди (дили вайрон бўлди); сўнг сўз(бирор асар охиридаги хотима, охирги сўз); бахти чопди (бахти,омади келди); бетга чопмоқ(рай, андишо қилмай қаттиқ, шарта гапирмоқ); чучварани хом санамоқ(йўқ ёки амалга ошмайдиган нарсага ишонмоқ, хом ўйламоқ, хом хаёл қилмоқ) каби.
Баъзан улар илмий услубда қўлланганлигини кўриш мумкин. Бундай ҳолларда истиора муаллифга ўз ғоясини тушунарли ва ёрқин ифода этишга ёрдам беради.
Эскирган, кўп қўлланувчи истиораларни янгилаш мумкин. Бy асосан ушбу истиора таркибига қандайдир ёрқин, янги образ киритиш асосида амалга оширилади. Ана шундай истиоралар янгиланган истиоралар sustained ёки prolonged metaphors деб аталади. Масалан: Жимжитлик бор жойда ҳаёт сўнади. Жимжитлик тошни ҳам, кўнгилни ҳам емиради. Тинган сувни қурт босади. (А.С)
Истиора ва ўхшатиш бир-бирига яқин туради деган фикрлар мавжуд. Бу унча тўғри фикр эмас, чунки истиора нарсани тавсифлайди, ўхшатиш эса, ўхшаш томонларни қиёслаб, шу билан нарса ва тушунчани ажратади. Бундан ташқари бу икки стилистик усул тилда ифодаланишининг турли шаклларига эга.
Баъзан жонли нарсаларнинг хусусиятлари жонсиз нарсаларнинг хусусиятларига кўчирилади, бундай истиоралар "жонлантириш' деб аталади. Масалан, “Қаримоқ”сўзининг луғавий маъноси, ёши тиб, кексалик даврига ўтмок; кексаймоқ, қартаймоқ. Кўчма маъноси эса, эскириб, ишдан чиқмоқ, ёки оёқдан қолмоқ. Юқорида берилган гапда "қаримоқ" сўзи "сафар муддати тугади, сафардан қайтиш вақти келди" деган маънони билдиради. “Таъзим" сўзининг асосий луғавий маъноси, эгилиб, бошни қуйи солиб ёки қўлни кўксига қўйиб салом бериш (таъзим билан қарши олмоқ), кўчма маъноси, юксак ҳурмат, миннатдорчилик билдирмоқдир. Шу ҳолатни қуйидаги мисолдаҳам кўриш мумкин: Ҳозир Фарғона боғларида тўкин куз. Ўрикзорлар тўнини ўзгартириб бошига олов рангқип-қизил дурра боғлаган. Тутзорлар бошида малла қалпоқ (С.Л.).

Download 333.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling