СТРУКТУРАЛИ МАЪНОЛАРНИНГ ЎЗАРО МУНОСАБАТИГА АСОСЛАНГАН СТИЛИСТИК СИНТАКТИК ВОСИТАЛАР
Биз қуйида кўриб ўтадиган стилистик воситалар лексик стилистик воситалардан фарқли ўлароқ, турли таркибий маъноларнинг ўзаро муносабати асосида вужудга келади. Бу стилистик воситалар қаторига риторик сўроқ ва литота киради. Уларнинг ҳар бирини батафсил кўриб чиқамиз.
Риторик сўроқ. Бу стилистик восита сўроқ шаклда тасдиқни ифодалаб туради ва ифодага кучли, ёрқинлик таъсирчанлик бахш этади. Бошқача айтганда, риторик сўроқ гапларда ифодаланган фикр мазмун жиҳатдан соф сўроқ бўлмайди, аммо гап сўроқ шаклида бўлади. Бунда икки таркибий мазмуннинг тўқнашуви юз беради: сўроқ гап ва тасдиқ гап. Шуниси муҳимки, иккала таркибий мазмун бир вақтнинг ўзида ифодаланади. Масалан:
Токай, кўкси қалқон душман тиғига,
Кулбаси Ватандир йиғи-сиғига?
Токай, қуламайди чириган дарахт,
Шохлари учидан қуриган дарахт?
Токай, эл яшамас осойиш ва тинч
Токай, синмас зулм кўтарган қилич?
Маълумки, сўроқ гап тасдиқ ёки инкорга қараганда доим ҳис-ҳаяжонлироқдир. Шунга кўра сўроқ шаклидаги тасдиқ гапларда фикр кўтаринки руҳда кучли ҳиссиёт билан ифодаланади. Риторик сўроқ гапларда сўроқ ичида унинг жавоби ҳам англашилиб туради. Риторик сўроқгап турли хил тузилишларда ифодаланади.
1.Умумий ва махсус сўроқ гапларда: Йигит учун мардлик, қаҳрамонликдан ўзга улуғроқ, олийроқ бир фазилат борми?
2. Дарак гап ёрдамида ифодаланади: "Кошки, бошқа амирлар ҳам авомнинг тилини билса?"
3. Сўроқ-инкор тузилишларида:
"Наҳотки еримиз чаппа айланиб,
Наҳотки дарёлар оқар бетиним,
Наҳотки одамлар кезар дарбадар ...
Риторик сўроқ кўпинча публицистик услубда, оғзаки нутқда ва нотиқлар нутқида ишлатилади:Бундай қийинчиликларни фақат шу йилгагина хос дейиш нотўғри. Ахир қайси йил деҳқонучун енгил келган? Қайси йил осонлик билан юқори ҳосил кўтарилган? (Рўзномадан.)
Риторик сўроқлар наср ва назмда кўп қўлланилади:
Не излаб қолди эканяна тинмагур инсон?"
Курашади икки тўлқин, қараб турайми?
Ёш тарихнинг темир қўлин четга бурайми?
Do'stlaringiz bilan baham: |