СТРАТЕГИЯНИ ТАНЛАШ БОСҚИЧЛАРИ
СТРАТЕГИК ВАРИАНТНИ ТАНЛАШНИНГ МУҚОБИЛ ТУРЛАРИ
Чекланган ўсиш. Бу стратегияни барқарор технологияга эга бўлган корхоналар раҳбарлари танлашади. Бунда ривожланишдаги мақсад эришилган даражага асосланиб ўрнатилади. Агар раҳбарият корхонадаги мавжуд ҳолатдан қониқадиган бўлса, у ҳолда истиқболда ҳам шундай стратегияни танлаган бўлади. Бу энг оддий ва хатари кам йўлдир.
Ўсиш. Бу танловга энг кўп тушадиган муқобилдир. Уни эришилган даража кўламида тўхтаб қолишни истамаган, балки ундан ҳам юқори даражага эришишни мўлжаллайдиган раҳбарлар танлайди.
Камайиш. Бу жуда кам танланадиган муқобилдир. Бунда ёки корхонани кичрайтириш, ёки ишлаб чиқариш ҳажмини камайтириш назарда тутилади. Корхона фақат ночор ҳолатдагина бу йўлни танлашга мажбур:
- иқтисодий таназзул даврида;
-корхона жуда оғир шароитга тушиб, унинг аҳволи ёмонлашиб бораётган шароитда;
- ишлаб чиқаришни камайтириш ҳисобига.
Тўртинчи муқобил юқоридаги ҳар учала стратегик муқобилни ўзида акс эттирувчи вариант. Йирик корпорацияларда амалга оширилади.
.
Фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича бош режа.У истиқболли стратегия ҳисобланади.
Корхонанинг бир йилдан беш йилгача бўлган муддатдаги ривожланиши режаси.
Дастурлар ва режа-лойиҳалар мақсадли характерга эга бўлиб, улар Янги маҳсулот лойиҳасини ва технологиясини ишлаб чиқиш, сарфларни камайтириш кабиларни амалга оширишни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |