Менежмент фани қуйидагиларни ўрганади: - Бошқариш назарияси ва амалиёти;
- Бошқариш объекти ва субъекти;
- Бошқариш тамоиллари ва усуллари;
- Бошқариш маданияти;
- Менежер ва унинг фазилатлари;
- Менежер рейтинги;
- Бошқаришда киришувчанлик ва қарор қобул қилиш;
- Бошқариш функциялари;
- Ходимларни бошқариш;
- Ишлаб чиқаришни бошқариш;;
- Самарадорликни бошқариш
- Ўз-ўзини бошқариш;
- Ҳудудий бошқариш ва ҳакозалар.
ТОМОНЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА ЎРГАНИШ ЛОЗИМ. - Менежментни жамиятнинг иқтисодий негизи билан боғлаб, шу билан бирга, унинг икки:
Ташкилий-техникавий бошқарув аниқ истеъмол қийматини олиш учун маҳсулот тайёрлашда меҳнат тақсимоти ва кооперацияси билан ажралиб туради. Ташкилий-техникавий бошқарув меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошиши учун шароит яратишга имкон берувчи фаолият туридан иборатдир. - Ташкилий-техникавий бошқарув аниқ истеъмол қийматини олиш учун маҳсулот тайёрлашда меҳнат тақсимоти ва кооперацияси билан ажралиб туради. Ташкилий-техникавий бошқарув меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошиши учун шароит яратишга имкон берувчи фаолият туридан иборатдир.
- Ижтимоий-иқтисодий бошқарув мавжуд ишлаб чиқариш муносабатлари билан боғлиқ бўлиб, бошқариш мақсадларини белгилайди. Ижтимоий-иқтисодий менежментнинг мақсади ишловчилар самарали меҳнат қилиши учун шароит яратиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг ишончли умумдавлат тизимини шакллантириш, бандликни таъминлаш ва аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
- Умумий кўринишда бошқарув иккита обектнинг мақсадига қаратилган ўзаро ҳамкорликдан иборат бўлиб, бунда улардан бири бошқарув субекти ўрнида, бошқаси эса бошқарув обекти ўрнида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |