- Менежмент ўзини эгилувчан ва уддабурон бошкарув тизими деб билади, у ўз вактида кайта тузишни, ракобат курашини, ижтимоий тараккиёт омилини зийраклик билан сеза олиш кобилиятига эга.
- Менежмент бу шундай фаолиятки, бунда инсон ҳаракатларини тайёрлаш, ташкил килиш ва тўғри йўлга солиш санъатидир.
- Ҳозирги менежмент талабларига асосан яна иккита тавсифи мавжуд:
- Менежерлик корпусини фаолиятини юкори сифатли истеъмолчи талабини бажарувчи маҳсулот олишга йўналтирилган менежментда маркетинг ёндашуви.
- Менежер ишини ташкилот жамоа аъзоларини фаровонлигини оширишга йўналтирилганлиги бошкарув фаолиятини инсонпарварлиги.
Биз дастлаб ўзимизнинг олдимизда турган мақсадимизни аниқлаб оламиз, cўнгра эса шу мақсадимиз: - бўлажак ҳаракатларимизни олдиндан аниқлаб беради;
- фаолиятимизнинг устувор йўналишини белгилайди;
- фаолиятимизни аниқ соҳага, ишга йўналтиради;
- у ёки бу фаолиятимизнинг зарурлик даражасини белгилаб беради;
- пировард натижамизнинг баҳолаш меёрини белгилайди ва ҳ.к.
Мақсаднинг илмий асосланганлиги ва тўғри белгиланганлиги бошқарув учун жуда муҳимдир. Чунки айнан шу мақсадга биноан: - бошқариш функциялари;
- бошқариш усуллари;
- бошқаришнинг тузулмавий таркиби;
- лавозимларни белгилаш ва кадрларни танлаш каби муҳим масалалар ҳал этилади.
- Максадлар куйидагилардан иборат. Уларнинг амалга оширилиши турли соҳаларда олиб бориладиган ислоҳотларга ва бошқариладиган вазифаларга нечоғли боғлиқ бўлади.
- Ижтимоий – сиёсий соҳада:
- Маъмурий – буйруқбозлик, авторитар тузум механизмидан ва тузилмаларидан қутилиш;
- давлат қурилишининг демократик – ҳуқуқий тамойил ва меъёрларига ўтиш;
- фуқаролик жамиятига ўтишнинг пойдеворини қуриш ва бошқалар.
- Ижтимоий – иқтисодий соҳада:
- иқтисодий фаолиятга эркинлик бериш;
- мулкчиликнинг хилма-хиллиги;
- нарх эркинлигини таъминлаш;
- рақобат курашига ўтиш;
- кўп тармоқли иқтисодиётга ҳамда бозор муносабатларига
- ўтиш ва бошқалар.
- Маънавий соҳада:
- мустақил ва янгича фикрловчи кишиларни тарбиялаш, ақидабозлик ва ўта сиёсатлашган мафкура ҳукмронлигидан қутилиш.
- Халқаро муносабатлар соҳасида:
- бутун дунё тараққиётидан ажралиб қолишдан, ўзини четга олишдан ва унга қарши туришдан воз кечиш;
- жаҳон ҳамжамиятига кириб бориш ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликка йўл очиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |