“Стресс ва салбий эмоцияларни бошқариш”
педагоглар учун психологик тренинг дастури
Мақсад:
педагогларнинг эмоционал зўриқишини енгиллаштириш,
стрессоген ҳолати даражасини аниқлаш,
эмоционал ҳолатни бошқариш усулларини ҳосил қилиш,
кайфиятни яхшилаш усулларини ўргатиш.
Вазифалар:
Педагогларда негатив эмоциялар ва ҳиссиётларни конструктив намоён қилиш кўникмаларини шакллантириш.
Педагогларнинг психик саломатлигини асраш.
Жиҳозлар:
Варақлар (А4), ручка, табиатни акс эттирувчи-релаксацион мусиқалар, копток, “Стрессга қарши курашишни ўрганишингиз керакми?” тести бланкалари, “Осмон” тасвирланган фонга ёпиштирилган турфа рангдаги юлдузлар, товуш гимнастикаси учун ҳарфли карточкалар.
Иштирокчилар ва мақсадли гуруҳ: педагоглар ва тарбиячилар
(ўртача 15-20 киши).
Иш вақти: 2 соат.
Машғулотнинг бориши
Кириш қисми.
Тренер-психолог шахсини таништириш.
Тренинг мақсади билан иштирокчиларни таништириш.
Қоидаларни ишлаб чиқиш ва гуруҳ билан биргаликда уни тасдиқлаш.
Тренер сўзи: Бизнинг бугунги тренингимиз психологик мавзуга оиддир, у инсоннинг эмоционал ҳолатига, стрессга бағишланади. Биз ўзимизни яхшироқ билишга ва ҳис этишга, ўзгаларни яхшироқ англашга, ўз ҳиссиётларимизни, кечинмаларимизни намоён қила олишга ҳаракат қиламиз, релаксация усулларини амалиётда синаб кўрамиз ва вақтимизни чоғ ўтказамиз.
Машғулотимиз қуйидагича принципга асосланади: “Менга айтиб бер ва мен эсимдан чиқараман, менга кўрсат ва мен эслаб қоламан, ўзим бажариб кўрай ва мен тушунаман”. Бугун биз Сизлар билан нафақат муаммони аниқлашга, балки уни бевосита амалиётда енгишни ўрганишга ҳаракат қиламиз.
Ҳар қандай тренинг бошланиши каби ишни одатдагидай саломлашиш ва танишишдан бошлаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |