Стресс ва салбий эмоцияларни бошқариш” педагоглар учун психологик тренинг дастури
Қайта дастурлаш усуллари ва тавсиялари
Download 116.5 Kb.
|
Trening.Stressni yengish bo`yicha
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижобий муҳитда кўпроқ бўлиш
Қайта дастурлаш усуллари ва тавсиялари:
Ёрдам олиш: Инсон доим қўллаб қувватлаш ва меҳрга эҳтиёж сезади, шундай экан инсон руҳий муаммоларини бартараф этишда тажрибали ҳамда ишончли инсонларидан ёрдам сўраши мақсадга мувофиқ. Улар ота-она, яқинлари ва дўстлари бўлиши мумкин. Бу инсонлар қатори бошида албатта психолог туради. Кечириб юбориш: Инсондаги ёпишқоқ ва ором бермас фикрлар алам, ранжиш, нафрат, ўч олиш ҳислари сабаблидир. Бундан қутулишнинг энг мақбул йўли бу барча-барчасини кечириб юбориб қайта эсламаслик. (Кимнидур инсон кечира олмаса қуйидаги машқдан фойдаланиши мумкин. Инсон кўзларини юмади, кечиришни мақсад қилиб қўйган инсонини катта, ёруғ саҳнада тасаввур қилади, 15-20 сония давомида ҳамма ўша инсонга гуллар ва совғалар бераётганини ҳаёлан тасаввурда кузатади. Шундан сўнг инсон ўша саҳнага ва ўша ҳолатга ўзини қўяди ва ўзини ҳам шу тарзда 15-20 сония ҳаёлан тасаввурда кузатади. Бу машғулотни ҳар куни 1-2 маротаба 21 ёки 40 кун давомида бажариш керак…токи ўша инсонни чиндан кечириб юбормагунча) Ижобий муҳитда кўпроқ бўлиш: Инсонга негатив омиллар юққани каби позитив омиллар ҳам юқади. Шунинг учун позитив, қувноқ, ҳушмуомала, самимий инсонлар даврасида бўлишга ва ўшандай танишлар орттиришга интилиш лозим. Ҳамда иложи борича ўзининг мавжуд ижтимоий муҳитини позитивлаштиришга интилиш, вазият тизгинини ўз қўлига олиб позитиб ижтимоий муҳит яратиш ташаббусини кўрсатиши керак. Атрофдагиларни ўзгартириш учун инсон ўзгаришни ўзидан бошлаши лозим Хат ёзиш: Бу салбий эмоция ва ҳиссиётлардан ҳалос бўлишнинг самарали йўлларидан бири бўлиб. Инсон ичидаги бор салбий ҳис туйғуларини ва эмоцияларини, қаҳр ғазабини, барча ичидаги дард аламларини қоғозга ёзади, истаса айнан айбдор номига хат ёзиши ҳам мумкин. Хат ёзиб бўлингач уни ёқиб юбориш, конвертга солиб оқар сувга ташлаб юбориш, ёки самлёт қилиб сувга улоқтириш, ёки манзиллар ва исмларни ўчириб ёки уларни кўрсатмай почта қутисига ташлаб кетиш мумкин. Икки стул: Бу метод ўзининг шахсий муаммоларини, қийнаётган ўй фикрларини атрофлича таҳлил қилишга, чуқурроқ тушуниб англаб етишга ёрдам беради. Бунда инсон ҳеч ким йўқ ва уни ҳеч ким безовта қилмайдиган хонага киради, эшикларни қулфлаб олиш мақсадга мувофиқ. Хона ўртасига иккита стул қўяди ва бирига ўтириб иккинчисига қарата ўзини қийнаётган бутун муаммони овозини чиқариб гапириб беради, бунда инсон ичида ҳеч қандай сир ёки фикрлар қолиб кетмаслиги лозим. Шундан сўнг иккинчи стулга ўтирилади ва биринчи стулга қарата ўзининг айтиб ўтган муаммо ва масалаларини ҳал қилишга йўл йўриқлар, тавсиялар, маслахатлар бериш керак. Бунда қўллаб қувватловчи гаплар мақтовлар ва cомплиментлар ҳам айтиб ўтиш фойдали. Инсон ўзидан қониқиш ҳосил қилиб керакли хулосаларга келмагунча стулдан стулга кўчиб жараённи қайтаравериши лозим. Бу машғулот қанчалик ноодатий, ғалати бўлмасин инсон биринчи стулда ўзини мутлоқ субектив иккинчи стулда мутлоқ обектив тутиши лозим. Бир инсонда икки шахсият яшайди, обектив ва субектив шахсият, буни онглилик ва онг ости ҳолати деб ҳам аташ мумкин. Таъкидлаш керакки, инсоннинг муаммосини ёки ҳолатини ўзидан бошқа ҳеч ким ундан яхшироқ билмайди ва одатда инсонда ўзи ҳақида юзага келган саволга ўзида жавоб бўлади. Download 116.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling