Стресс ва салбий эмоцияларни бошқариш” педагоглар учун психологик тренинг дастури


“Стресс билан курашишга ўрганишингиз керакми?” тести


Download 116.5 Kb.
bet4/10
Sana03.01.2023
Hajmi116.5 Kb.
#1076090
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Trening.Stressni yengish bo`yicha

Стресс билан курашишга ўрганишингиз керакми?” тести ( А. И. Тащева, 2000).
Кўрсатма: Қуйидаги 10 та саволга “Ҳа” ёки “Йўқ” деб жавоб беринг:

  1. Сиз атрофдагиларнинг эътиборига жавобан эътибор қарата олмайдиган даражада ўзингизни чарчаган ҳис қиласизми?

  2. Арзимаган нарсаларга жиззакилик қилган пайтларингиз бўладими?

  3. Таътил ёки дам олиш кунларидан кейин ўзингизни чарчаган ҳис қилган пайтларингиз бўлганми?

  4. Кечга томон бўйнингиз қотиб қолган, елкаларингиз мускуллари зирқираётган, белингизда оғриқ пайдо бўлган пайтлар бўлганми?

  5. Оиладаги низолардан бошингиз оғрийдими?

  6. Низолар ҳазм қилишингизнинг бузилишига олиб келадими?

  7. Баъзан жуда йиғлоқи ёки йиғлаб юборадиган даражада бўлиб қоласизми?

  8. Сиз эмоционал хафалигингизда нафас қисиши ёки терига тошма тошиши кузатиладими?

  9. Бирор бир ишни бошлаш учун бор кучингизни тўплашингиз керак бўлган бир пайда бирданига касаллик хуруж қилиб қолганини ҳис қилган пайтлар бўлганми?

  10. Ўзгаларнинг муаммоларини ҳал қилишга жуда кўп вақт сарфлаётганлигинигиз туфайли ўзингизга вақт қолмаётгандек туюладими?

“Ҳа” жавобларини санаб чиқинг, 4 дан ортиқ чиқса, стресс Сизнинг жуда кўп заҳираларингизни эгаллаётган ва демакки, соғлиғингизни емираётганлиги ҳақида ўйлаб кўриш вақти келди. Психологик жиҳатдан ўз устингизда ишланг, психолог қабулига ёзилинг, соғломлаштирувчи машқлар бажаринг ва банан, киви, апелсин, ёнғоқ ва шоколад каби маҳсулотларни тез-тез истэъмол қилинг. Психологик саломатлик бўйича ҳамда бадиий адабиётлар ҳам ўқишни канда қилманг.
3.Амалий қисм.
Стресс холатларини тушириш усуллари, кайфиятни яхшилаш. (Бу тарқатма материал сифатида ҳар бир иштирокчига берилиши керак)
Тажриба ортиши билан эмоционал юкнинг оғирлиги камайиши мумкин, лекин умуман йўқолиб кетмайди.
Сизларга иш пайтида фойдаланса бўладиган стресс билан курашишнинг қуйидаги табиий усулларини таклиф қиламиз:

  • Кулгу, табассум;

  • Яхши ва ёқимли нарсалар ҳақида ўйлаш;

  • Турли жисмоний ҳаракатлар: чўзилиш, керишиш каби;

  • Деразадан кўриниб турган пейзажни кузатиш;

  • Хонадаги гулларни, қадрдон фотосуратларни томоша қилиш;

  • Қуёш нурларида “чўмилиш”;

  • Югуриш билан шуғулланинг;

  • Муваффақиятлар кундалиги тутиб, ҳар қандай кичик ютуқларингизни унга ёзиб боринг, вақти-вақти билан уни варақлаб ўқинг;

  • Кайфиятингизни ва ҳаётга бўлган қизиқишингизни оширувчи шахсий мусиқа ва кино-филмларингизни жамлаб қўйиб, кераб бўлганда ўша заҳоти тинглаб, тамошо қилинг;

  • Тоза ҳаводан тўйиб нафас олиш;

  • Кимгадир бошқаларга мақтов, комплиментлар айтиш.

Мазкур рўйхатни олиб, тез-тез кўзингиз тушадигн жойга илиб қўйиш ва уни ёдга олиб туриш тавсия этилади.
Шунингдек, мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган ўзига хос психологик реабилитация усуллари бор.

Download 116.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling