Стресс ва салбий эмоцияларни бошқариш” педагоглар учун психологик тренинг дастури


Download 116.5 Kb.
bet7/10
Sana03.01.2023
Hajmi116.5 Kb.
#1076090
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Trening.Stressni yengish bo`yicha

2-4-7-7-4-2 нафас машқи
Машғулотни бажариш тартиби: 2 секунд давомида иложи борича чуқур нафас олинади, 4 секунд давомида нафас оххиргача чиқариб юборилади, энди 7 секунд давомида иложи борича чуқур нафас олинади, 7секунд давомида нафас оххиргача чиқариб юборилади, шундан сўнг 4 секунд давомида иложи борича чуқур нафас олинади, 2 секунд давомида нафас оххиргача чиқариб юборилади.
Мақсад: инсон диққатини нафас олишга қаратиш орқали, керакли ҳотиржамликка эришиш. Мазкур машқдан ҳам доим стрессли вазиятларда фойдаланиш тавсия этилади.
Михлар ҳақида ривоят

Бир кичик шаҳарчада ёш йигит яшар экан. У йигит жуда жаҳлдор, жаҳли тез, одамларнинг кичик айблари учун уларни ҳақоратлаб, гоҳида атрофдагиларига бақириб ташлар, ҳаётдан аламзада эди. Ичидан кечаётган ҳис туйғуларини умуман бошқара олмаслиги, ўзини назорат қила олмаслигидан тажаввузкор ва зулмкор инсонга айлана бошлабдики, унинг қўни-қўшнилари, атрофдагилар ундан шикоят қила бошлабдилар. Буни пайқаган унинг кекса лекин, донишманд отаси ўғлини ёнига чақирб насиҳат қилибди ва унга ҳар вақт йигитнинг яна жаҳли чиқса, ўзини назорат қилиши қийин бўлса, кимнидур ҳақорат қилиш ҳолатига тушиб қолса, аламзадалик, зулм ҳислари чулғаб олса ҳовли четидаги катта чинорни кўрсатиб унга узун бир михни қоқишни буюрибди. Йигит отасини кўрсатмасини бажара бошлабди, вақт ўтиб йигитдан одамлар шикоят қилмай қўйишибди, чунки йигит анча ўзини назорат қилишни ўрганиб олган эди. Шунда ота йигитни ўз олдига чақириб иккинчи кўрсатмасини берибди. Энди йигит ҳар гал ўзини бирор бир кескин вазиятда ўзини бошқара олганини ҳис этса, уйга келиб дарахтдан битта мих суғуриб ташлаши керак эди. Яна маълум вақт ўтибди. Ота қарасаки дарахтда биронта ҳам мих қолмабди. Шунда ота ўз ўғлини чинор ёнига чақириб, унинг камолот йўлида эканлигини айтибди ва уни мақтабди. Лекин сўзи охирида қуйидаги гапни таъкидлабди. “Ўглим чинор бағридаги ушбу мих излари сенинг инсонлар қалбида ва ўзингниннг руҳиятингда қолдирган оғриқли изларингдир, гарчи сенинг қилмишларинг михларни юлиб олиб ташлаганинг каби унут бўлгандур бироқ излар қолган”.


Ривоят тренер томонидан айтиб берилгач иштирокчилардан ҳикматдан олган хулоса ва таасуротлари билан ўртоқлашадилар. Тренер иштирокчиларни ўзларининг салбий эмоция ва ҳиссиётларингизни бошқаришни ўрганишга мазкур ривоят мисолида чақиради ҳамда қуйидаги матни тарқатма материал сифатида беради. Иштирокчиларга мақолани ўқиб чиқишга 10 дақиқа вақт берилади ва унда келтирилган фикрлар биргаликда муҳокама қилинади.

Download 116.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling