Строительные нормы и правила


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/68
Sana10.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1258163
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   68
Bog'liq
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie

 
13.14. 
Бинолар электр иссиқлик таъминоти тизимининг электр токи
элтувчи ва ерга уланган қисмлари орасидаги изоляция қаршилиги камида 
0,5 ОМм бўлиши керак.
 
13.15. Битта иситиш асбобининг номинал қуввати 2 кВтдан ошмаслиги 
керак.
 
13.16.
Турар-жой 
уйларидаги 
электр 
иссиқлик 
таъминоти 
асбобларининг таъминланиши хонадон 
шчитчаларидан 
ёки бинога 
киритишлардан бошлаб, бошқа электр қабул қилгичларидан мустақил бўлган 
линиялар бўйича амалга оширилиши керак. 
Жамоат биноларида электр иссиқлик таъминоти асбобларининг 
таъминланиши, одатда, КТҚ лардан бошлаб, бошқа электр қабул 
қилгичлардан мустақил бўлиши керак. 
Асбобларнинг таъминлаш линиялари билан уланиши чамбарчас бўлиши 
керак
 
13.17.
Қиздириш асбобларнинг гуруҳлаб ёқилишида тармоқланиш
ўтказгичларининг кесими таъминловчи сим (кабель) жиласи кесимининг 
ярмидан кам бўлмаслиги керак. Ўтказгичларнинг асбобларга уланиш жойларида 
узунлиги бўйича қайта уланишни таъминловчи заҳира бўлиши керак
 
13.18.
Электриссиқлик таъминоти тизимларида фойдаланиладиган 
тартибга солувчи қурилмалар асосан туташувсиз типда (тиристорли ва ҳ.к) 
бўлиши керак. Ҳимоя даражаси IP44дан кам бўлмаган металл қобиқларда 
жойлаштирилган магнитли юргизгичдан фойдаланишга йўл қўйилади.


69 
 
13.19.
Тартибга солувчи қурилмалар қиздиргичлар ёқилган ҳолатининг 
нурли индикациясига эга бўлишлари керак
 
13.20.
Ҳарорат датчиклари полдан 1,8 мдан кам бўлмаган 
баландликда ёнмайдиган ёки қийин ёнувчан асосда жойлаштирилиши керак. 
Уларни ёнувчан асос устида ёнмайдиган материаллардан қилинган таглик 
билан ўрнатишга йўл қўйилади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling