Строительные нормы и правила


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/68
Sana10.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1258163
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   68
Bog'liq
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie

 
12.37. Магазинлардаги электр асбобларини улаш учун розеткаларини 
дазмоллаш устахоналарида, қадоқлаш хоналарида, ҳамда 
электр ва радио 
товарларни текшириб кўриш учун савдо залларида ўрнатиш лозим
Маиший электр асбоблари, теле- ва радиоаппаратурани таъ-
мирлаш устахоналарида мазкур электрқабул қилгичларни кучланиши 220, 
127 ва 40 В бўлган бир фазали тармоққа улаш учун қурилмалар кўзда 
тутилиши лозим. 
Омборхоналарда, механизация воситаларини электр энергияси билан 
таъминлаш учун ҳимоялаш контактига эга уч кутбли розеткаларини 
ёнмайдиган асосларга ўрнатиш йўл қўйиладиган товарларни сотишга 
тайёрлаш хоналари ва омборхоналар истисно қилинганда (электр токини 
ўтказувчи полларга эга хоналардан ташқари), розеткалар ўрнатиш рухсат 
этилмайди. 
 
12.38.Эвакуация ва авария 
вазият
идаги ёритиш тармоғида розетка 
ўрнатишга йўл қўйилмайди.
 
12.39.
Бирламчи обмоткаси ювиниш ва ваннахоналарининг ишчи ёритиш 
виключатели билан ёқиладиган ажратувчи трансформатор орқали уланган, 
хонадонларнинг ваннахоналарида, ётоқхона ва меҳмонхоналарнинг ювиниш, 


66 
душ, ваннахоналари розеткалари истисно килинганда, ушбу хоналарда 
розеткалар ўрнатиш рухсат этилмайди. 
 
12.40.
Кўчма ёритгичларни улашга мўлжалланган розеткаларни 
технологик ускуналарга эга, таъмирлаш учун умумий ёритиш етарли 
бўлмаган хоналарда кўзда тутмок лозим. 
Нур билан нусха кўчириш хоналарида, металл ва ёғочга ишлов бериш 
устахоналарида, аккумуляторларини зарядлаш ва таъмирлаш хизматига эга
электркарларнинг тўхташ жойларида, механик қуритиш-дазмоллаш 
бўлимларида, совутиш станцияларида, электршчитхоналарда, иссиклик 
пунктларида, 
бойлергоҳларда, 
насосхоналарда, 
лифтларнинг 
машина 
бўлимларида, техник қаватларда, ҳавони вентиляциялаш ва кондиционерлаш 
жиҳозлари учун хоналарда кўчма ёритиш учун 40 (36) В кучланиш қабул 
қилиниши керак. 
Механик кир ювиш ва эритма тайёрлаш бўлимларида ҳамда ҳўл 
технологик жараёнли бошқа хоналарда кўчма ёритиш учун 12 В кучланишни 
қўллаш керак.
. 
12.41.
Металлга ишлов бериш устахоналарида ва дастгоҳларни 
алмаштириш ҳамда жойдан-жойга кўчириш мумкин бўлган бошқа хоналарда
тақсимлаш куч тармоғини тақсимловчи шина ўтказгичлар ёрдамида бажариш 
рухсат этилади. 
Кўргазма ва намойиш залларидаги экспозицияларни ёритиш тармоқлари, 
шунингдек савдо залларидаги акцентловчи ёритиш тармоқлари учун штепсель 
мосламасини шина-ўтказгич қобиғидан чиқариш пайтигача тармоқланиш 
занжирининг узилиши таъминланадиган ёритиш шина-ўтказгичларидан 
фойдаланиш рухсат этилади. 

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling