Строительные нормы и правила
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie
12.22. Ҳимояланган изоляцияланган симларни роликлар ва изоляторларда очиқ ётқизиш 2мдан кам бўлмаган баландликда бажарилиши керак. Ҳимояланган симлар ва кабелларнинг, ҳамда қувурлар ва қутиларда, электр ўтказгичлар учун каналларга эга плинтуслар ва наличникларда ётқизиладиган симларнинг, шунингдек деворларда ўрнатиладиган виключателлар, розеткалар, ишга туширувчи аппаратлар, шчитлар ва ёритгичларга туширма(прокладка)ларни очиқ ҳолда ўтказиш баландлиги меъёрланмайди. 12.23. Симлар ва кабелларнинг деворлар, оралиқ тўсиқлар, қаватлараро ораёпмалар орасидан ўтиш жойларида электр ўтказгичларни алмаштириш имкониятини таъминлаш зарур. Бунинг учун ўтиш йўли қувурда, қутида бажарилган ёки қурилиш конструкцияларида туйнуклар кўзда тутилган бўлиши керак. Симлар, кабеллар билан қувур ёки қути орасидаги тирқишларни ёнмайдиган материалдан қилинган осон олиб ташланувчи масса билан тўлдириб беркитилиши лозим. 12.24. Симлар яширин ҳолда ётқизилганда, одатда, ботирилган қилиб бажарилган виключателлар ва розеткаларни қўллаш лозим. 12.25. Хонадонлар ва ётоқхоналарда кўзда тутилган розеткаларни ўрнатишга ҳамда миқдорига қўйиладиган талаблар ҚМҚ 2.08.01-94га мувофиқ бўлиши керак 12.26. Хонадонлар ва ётоқхоналардаги розеткалар фойдаланиш учун қулай бўлган жойларда ҳамда маиший ва ошхона мебелининг лойихаланаётган жойлашишини ҳисобга олиб ўрнатилиши керак. Розеткаларнинг хоналар ва ошхоналарда ўрнатиш баландлиги меъёрланмайди. Виключателлар хона полидан 1,5 м баландликда ўрнатилиши керак. Чизимча ёрдамида бошқариладиган виключателларни шип остида ўрнатиш рухсат этилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling