Строительные нормы и правила
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie
12.17. Битта канал, енгча, қути ва бошқа конструкцияларда турли хонадонларни таъминловчи гуруҳланган линияларни ўтказиш рухсат этилмайди. 12.18. Ташқи электр ўтказгичларнинг ҳимояланмаган изоляцияланган симлари шундай тарзда жойлаштирилган ёки тўсилган бўлиши керакки, бунда уларга одамлар кўп бўладиган жойлардан, масалан балкон ёки остонагоҳлардан, яқинлашиш мумкин бўлмасин. 12.19. Бириктирувчи ва тармоқлантирувчи қутичалар, чўзувчи қутилар ва бошқа тармоқлантирувчи қурилмалар ёнмайдиган ва қийин ёнувчан материаллардан ясалган бўлиши керак. Электр ўтказгичларнинг металл элементлари (конструкциялар, қутилар, новлар, қувурлар, енгчалар, қутичалар, скобалар) занглашдан ҳимояланган бўлиши керак. Ёнувчан материаллардан ясалган бириктирувчи ва тармоқлантирувчи қутичаларни, уларни қурилиш конструкциялар ичида монолитлаш шарти 63 билан қўллашга рухсат этилади. Бундай ҳолларда қутичаларнинг қопқоқлари ён-майдиган ёки қийин ёнувчан материаллардан ясалиши керак 12.20. Турар-жой уйлари хонадонларининг истиқомат хоналари ва даҳлизларидаги гуруҳланган электр тармоқларининг бажариш усулини, одатда, 13-жадвал бўйича танлаш лозим. Турар-жой уйлари хонадонларининг ошхоналарида истиқомат хоналари ва даҳлизлари ишлатилган электр симлар турларини қўллаш тавсия этилади. 12.21. Ваннахоналар ва ҳожатхоналарда, одатда, яширин электр сим ўтказиш қўлланмоғи керак. Бундай холларда симлар поливинилхлоридли ёки бошқа изоляцияланган найчаларда ёки қурилиш конструкцияларининг каналларидара ётқизилган бўлиши керак. Металл қобикдаги ҳимояланган симларни қўллаш, ҳамда симларни пўлат қувурлардан ўтказишга йўл қўйилмайди. Заводда ясалган санитар-техник кабиналар ва узелларда электр ўтказгичлар ва бошқа электр ускуналар кабиналарни ишлаб чиқарувчи заводда монтаж қилиниши керак. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling