Строительные нормы и правила


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/68
Sana10.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1258163
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   68
Bog'liq
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie

 
12.27. 
Стационар ошхона электр плиталари ва кондиционерларини улаш
учун мўлжалланган, ерга уловчи контактга эга розеткалардан ушбу асбоблар
корпусигача бўлган масофа меъёрланмайди. Бунда розеткаларни ювгичлар 
ости ёки устида ва эксплуатация учун ноқулай бўлган бошқа жойларда
(масалан, ошхона шкафларида) ўрнатишга йўл қўйилмайди. 
Барқарор 
ошхона 
электрплиталарининг 
корпусидан 
сантехник 
жиҳозларнинг ерга уланган кисмларигача, иситув, иссиқ ва совуқ сув 
таъминоти, ювгичлар ва радиаторларнинг пўлат қувурларигача бўлган 
масофа меъёрланмайди. 
 
12.28 
Қўнғирок ва тугмача ўтказгичини 220 В кучланишга 
мўлжалланган симлар билан бажариш лозим. Турар-жой бинолари учун 
лойиҳа-смета ҳужжатларида содда конструкцияли электр қўнғироқларни 
қўллаш кўзда тутилиши лозим. Юқорироқ сифатли қўнғироқларни ўрнатиш 
зарурияти лойиҳалашга топширикда кўзда тутилмоги лозим.
 
12.29.
Электр ўтказгичлар учун каналларга эга бўлган плинтуслар ва 
наличникларни ўрнатиш ва маҳкамлаш лойиҳанинг архитектура-қурилиш 
қисмида кўзда тутилиши керак.
 
12.30. 
Электр двигателларни нотурар жой хонадонлари тепасида 
жойлаштириш шарти бажарилганда ҳамда санитария меъёрларига риоя 
қилинганда, уларни чордоқларда ўрнатишга йўл қўйилади. 
Очиқ ёки ҳимояланган қилиб бажарилган юргизиш аппаратлари ва 
шчитлари ёнмайдиган материаллардан қилинган деворлар, ораёпмалар ва 
полларга эга алоҳида хоналарда ёки ёнмайдиган материаллардан қилинган 
ҳамда бинонинг ёнувчан элементларидан 0,5 мдан кам бўлмаган масофада 
жойлашган шкафларда ўрнатилган бўлиши керак. Электр двигателлар 
яқинида, уларнинг хавфсиз ремонтини таъминлаш учун ўчирувчи аппарат 
ўрнатилиши керак
 
12.31. 
Насослар, вентиляторлар, лифтларнинг электр двигателлари, ҳамда 
улар учун ҳимоялаш ва юргизиш аппаратларидан фақат хизмат кўрсатиш 
ходимларигина фойдаланиш имконияти мавжуд бўлиши керак. Эксплуатация 
қилиш шарт-шароитларига кўра зарур бўлган жойларда ўрнатилиши мумкин 
бўлган ёнғинга қарши насослар ва вентиляторларни бошқариш тугмачалари 
бундан мустаснодир. Ушбу тугмачалар тегишли ёзувлар билан таъминланиши 
керак. 

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling