Строительные нормы и правила


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/68
Sana10.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1258163
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   68
Bog'liq
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie

 
12.14.
Ичига ўтиб бўлмайдиган осма шиплар устидаги бўшлиқлар ва
йиғма оралиқ тўсиқлар ичидаги электрўтказгичлар яширин деб ҳисобланади
ва уларни қуйидагича бажариш лозим: 
ёнувчан материаллардан бажарилган оратўсиқлар ва осма шипларда - 
пўлат қувурларда; 
ёнмайдиган ва қийин ёнадиган материаллардан қилинган осма шиплар 
ва йиғма оратўсиқларда поливинилхлоридли қувурларда*, шунингдек қийин 
ёнадиган қобиқларга эга бўлган кабеллар ва симлар билан. Йиғма оралиқ 
тўсиқлар ичида электрўтказгичларни шунингдек полиэтилен қувурларда 
бажаришга рухсат этилади;
бунда симлар ва кабелни алмаштириш имконияти, ҳамда тармоқланиш 
жойлари, ёритгичлар ва электр ўрнатувчи қурилмаларига кириш 
имконияти таъминланган бўлиши керак. 


62 
 
12.15. 
Вентиляция ариқ-туйнуклари ва шахталарда симлар ва 
кабелларни ўтказишга йўл қўйилмайди. Ушбу талаб вентиляция ариқ-
туйнуклари сифатида фойдаланиладиган ичига ўтиб бўлмайдиган осма 
шиплар орқасидаги бўшлиқларга таалуқли эмас. 
Ариқ-туйнуклар ва шахталарни пўлат қувурларга беркитилган симлар ва 
кабеллар билан бажарилган якка линияларни кесишиб ўтишига рухсат 
этилади. 
 
12.16.  
Битта қувур, бир енгча (рукав), қути, кўпариқли қутининг ариқ-
йўли, даста, бино курилиш конструкциясининг берк ариқ-туйнуги, битта 
новда: 
ёнғинга қарши қурилмалар электр қабул қилгичларининг таъминот ва 
бошқариш линияларини; тутунҳайдаш ва ҳаво дамлаш вентиляторларининг 
таъминот линияларини; ягона агрегатнинг барча занжирларини (масалан, 
озиқ-овқат блокидаги картошкага ишлов бериш бўйича агрегатининг); 
ягона технологик жараённи таъминловчи бир неча машиналар,
панеллар, шчитлар, пультларнинг куч ва назорат занжирларини; мураккаб 
ёритгични таъминловчи занжирларни; 
кучланиши 42 В гача бўлган занжирларнинг симларини алоҳида 
изоляцияловчи қувурга беркитиш шарти билан кучланиши 380 В гача 
занжирли кучланиши 42 В гача бўлган ёритиш тармоқларини; 
симларининг умумий сони 12тадан ортиқ бўлмаган бир турдаги 
ёритишнинг бир неча гуруҳларининг занжирларини (назорат занжирларини 
ҳисобга олмай); 
турар-жой уйлари хонадонларининг ва зинапоялари, йўлаклари, 
вестибюллари ишчи ёритишининг таъминот линияларини қўшиб ўтказишга 
йўл қўйилади. 
Ишчи ёритиши гуруҳланган линияларининг симлари ва кабелларини 
авария ва эвакуация ҳолатидаги ёритишнинг гуруҳланган линиялари билан 
ягона нов, монтаж профили, кўпариқли қутининг битта apиқчасида, 
кўпчироқли ёритгичларнинг корпуслари ва штангаларида ётқизиш рухсат 
этилади. 

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling