Строительные нормы и правила
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12. ИЧКИ ЭЛЕКТ ТАРМОҚЛАРИНИ БАРПО ҚИЛИШ 12.1.
11.7. Тақсимлаш пунктлари, шчитлари, шчитларини бевосита овқатланиш блоклари, савдо ва овқатланиш заллари ишлаб чиқариш хоналарининг ўзида ўрнатиш, бошқа ечим қабул қилиш имкони бўлмаганда, истисно тариқасида, йўл қўйилади. Савдо ва овқатланиш залларида ўрнатилганда, улар қурилиш конструщияларининг қулфланадиган эшикчаларга эга бўлган туйнукларида ўрнатилиши ҳамда тегишли меъморий тусга эга бўлиши керак. 11.8. Мактаблар, лицейлар, коллежлар ва ўрта махсус ўқув муассасалари ўқув кабинетлари ва лабораториялари ўқув асбобларини таъминлашнинг тақсимот тармоқлари билан жиҳозлаш учун, одатда, саноатда ишлаб чиқарилувчи ускуналарнинг махсус мажмуаларини қўллаш лозим. Ўқув асбобларини таъминлаш учун тақсимлаш шчитчаларидан фойдаланилганда, 59 шчитчаларни муаллим столи яқинида, бироқ ундан кўпи билан 1,5 м масофада ўрнатмок лозим. 12. ИЧКИ ЭЛЕКТ ТАРМОҚЛАРИНИ БАРПО ҚИЛИШ 12.1. Биноларга кабелли киритувларни қувурлар ичида, 0,5 м дан кам ва 2 мдан кўп бўлмаган чуқурликда бажармок лозим. Бунда битта қувур ичига бир дона куч кабелини ўтказмок лозим. Қувурларни ётқизишни кўча тарафга қиялатиб бажармоқ лозим. Кабелни киритиш учун қувурларни, одатда, бевосита киритув тақсимлаш қурилмасининг хонасигача ётқизмок лозим. Девор орқали ётқизишда хонага намлик ва газ сизиб кириш эҳтимолини йўқотиш учун, кувурларнинг учлари, ҳамда қувурларнинг ўзи ҳам, яхшилаб беркитилган бўлиши керак. 12.2. Бегона шахсларнинг (эксплуатация қилувчи ходимлардан ташқари) кириш имконияти бўлмаганда, бинонинг подвали ва техник тагхонаси бўйича бошқа биноларни электр энергияси билан таъминловчи, кучланиши 1000Вгача бўлган транзит куч кабелларини ётқизишга йўл қўйилади. Кабеллар кириш бемалол бўлган жойларда очиқ ҳолда кабель конструкцияларда, новларда, қурилиш конструкциялари ариқчаларида ёки нометалл қувурларда жойланиши керак. Подвалларда кабеллар коммуникацияларни ўтказиш учун ажратилган йўлакларда ётқизилиши керак. Бунда транзит кабелларга эга бўлган новлар, уй ичи тармоқларининг симлари ёки кабеллар ётқизилувчи новлардан пастроқда жойлашиши керак. Транзит кабеллари ва бинога киритув кабелларини қўшиб ётқизиш рухсат этилади. Очиқ ҳолда ётқизилган транзит электр тармоқларини юк сақлаш ва омбор хоналар орқали ётқизишга йўл қўйилмайди Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling