Строительные нормы и правила
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie
11.2. Электр шчитхоналарини, ҳамда КТҚ ва БТШларни бевосита ҳожатхоналар, ваннахоналар, душхоналар, овқатланиш блокларининг ошхоналари, ювиш хоналари ва ҳўл технология жараёнлари билан боғлиқ бошқа хоналарнинг остида жойлаштириш йўл қўйилмайди. Шовқин даражаси санитария меъёрлари томонидан чекланадиган хоналарнинг яқин атрофида жойлашган электр шчит хоналари ускуналаридан ҳосил бўлувчи шовқиннинг кириб бориш эҳтимолини йўқотиш лозим. 11.3. Электр шчит хоналари opқали сув таъминоти, иситиш тизимларининг кувурларини (шчитхонанинг иситиш қувурларидан ташқари), ҳамда вентиляция ва бошқа қутиларни ўтказиш, агар улар шчит хоналар ичида тармоқланишларга, шунингдек люклар, зулфинлар, гардишлар, ревизиялар, вентилларга эга бўлишмаса, истисно тариқасида рухсат этилади. Бунда совуқ қувурлар буғ тортишдан ҳимояга, иссиқлари эса - ёнмайдиган иссиқлик изоляциясига эга бўлиши керак. Электр шчит хоналар орқали газ қувурларини ва ёнувчан суюқликлар қувурларини ўтказиш йўл қўйилмайди. 11.4. Электр шчит хоналар табиий вентиляция ва электр ёритиш билан жиҳозланиши керак. Уларда 5 °С дан паст бўлмаган ҳарорат таъминланиши керак. 11.5. Тақсимлаш пунктлари ва гуруҳланган шчитларни, одатда, деворлар туйнукларидаги қулфланадиган шкафларда ўрнатмок лозим. Таъминловчи тармоқларни ўтказиш учун махсус шахталар мавжуд бўлганда, тақсимлаш пунктлари ва гуруҳланган шчитларни, шчитлар ва пунктларга фақат хизмат кўрсатувчи ходимларнигина кира олиши учун шахталар ичига қулфланадиган киришлар қуриб, ушбу шахталар ичида ўрнатмоқ лозим. 11.6. Баландлиги 9 ва ундан паст қаватли биноларнинг зинапоя катакларидаги туйнукларда жойлаштириладиган ҳамда девор текислигидан бўртиб чиқиб турмайдиган ёритиш ва куч шчитчалари ҳамда пунктларнинг ўрнатилиш баландлиги меъёрланмайди. Очиқ ҳолда ўрнатилган шчитчалар ва пунктлар полдан 2.2 м дан кам бўлмаган баландликка ўрнатилиши керак. Баландлиги 10 ва ундан юқори қаватли биноларнинг зинапоя катакларида фақат ушбу катаклар ва йўлакларнинг ёритиш тармоқларини жойлаштириш рухсат этилади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling