Строительные нормы и правила
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie
9.7. Симлар ва кабеллар кесимлари ЭУҚнинг 1.3 бобига мувофиқ, меъёрий ва авариядан кейинги режимлардаги давомий ҳисобий электр токи билан қиздириш шарти бўйича танланади ҳамда кучланишдаги йуқотишлар, танлаб олинган ҳимоя аппарати электр токига, атроф муҳит шарт- шароитларига мослиги бўйича текширилади. Ўтказгичларнинг йўл қўйилган давомий ток юкланишлари ва куч ҳамда ёритиш тармоқларидаги ҳимоя аппаратларининг токлари орасидаги нисбатлар ЭУҚ нинг 3.1 бобида кўрсатилганларидан кам бўлмаслиги керак.- ТПлардан чиқувчи линиялардаги ҳимоялаш аппаратларининг уставкалари ЭУҚ томонидан йўл қўйилган кабеллар учун юкланиш токлари ёки заҳираланадиган кабеллар учун авариядан кейинги юкланиш токлари бўйича қабул қилиниши ва энг яқин каттароғи бўлиши керак. - 9.8. Разрядланувчи чироқларнинг таъминлаш ва гуруҳланган уч- фазали тўрт симли линияларида ноль ўтказгичлар кесимини: компенсацияланган юргизиш-тартибга солиш аппаратларига эга чироқлардан чиққан ток оқиб ўтадиган тармоқ шохобчалари учун, - энг кўп юкланган фазанинг ишчи токи бўйича; компенсацияланмайдиган юргизиш-тартибга солиш аппаратларига эга чироқлардан чиққан ток оқиб ўтадиган тармоқ шохобчалари учун, -фазавий симнинг камида ярим кесимига кўра (ЭУҚнинг 6 боби) танламоқ лозим. Шу ўринда, яувурлар ичи бўйлаб ётқизилган симларга тушувчи йўл қўйилган ток юкланишини битта қувур ичида ётқизилган тўрт сим учундек қабул қилмок лозим. Чўғланма чироқларнинг уч фазали тўрт симли таъминлаш ва гуруҳланган линияларида фазаларнинг бир текис юкланишида ва уч фазали ёритишни бошқариш аппаратлари қўлланилганда, фазавий симларга тушувчи йўл қўйиладиган ток юкланишини битта қувур ичидаги уч сим учун каби қабул қилмок лозим, бунда нол ь симнинг кесими фазавий симнинг ярим кесимига яқин қилиб олинади. Турар-жой биноларида фазавий симларнинг кесими 16 мм 2 гача бўлганида, хонадонлар таъминлаш линиялари ва стоякларининг нолли симлари фазавий симнинг, каттароқ кесимларда эса- фазавий симнинг 50%идан кам бўлмаган кесимга эга бўлиши керак. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling