Строительные нормы и правила


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/68
Sana10.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1258163
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   68
Bog'liq
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie

 
8.12. 
Даволаш-профилактик муассасалари палаталаридаги навбатчи 
(тунги) ёритиш узокдан туриб бошқариладиган қилиб мўлжалланиши ва 
навбатчи ҳамшира постидан бошқарилиши керак. 
Руҳий касалликлар бўлимлари беморлари учун хоналарни умумий ва 
навбатчи ёритиш виключателларини хизмат кўрсатувчи ходимлар хоналарида 
ёки йўлаклардаги қулфланувчи эшикчали махсус туйнукларда кўзда тутмок 
лозим
 
8.13. 
Конференц-заллар ва мажлислар заллари ишчи, авария, эвакуация 
вазиятидаги, навбатчи ёритишини бошқариш қуйидаги тарзда амалга 
оширилиши керак:
эстрадасиз ва стационар кино-ускуналарсизлари - залга киришда 
ўрнатиладиган аппаратлар билан; 
эстрадага эга: ишчи ёритишни бошқариш – эстрадада ўрнатиладиган 
аппаратлар билан, навбатчи, авария, эвакуация вазиятидагилариники эса, - 
эстрадага ва залга киришда ўрнатиладиган аппаратлар билан; 
эстрада ва стационар кино-ускуналарга эга: ишчи ёритишни 
бошқариш – эстрадада ва киноаппарат хоналарда ўрнатилган аппаратлар 
билан, навбатчи, авария, эвакуация вазиятидагилариники эса - эстрадада
киноаппаратхоналарда ва залга киришда ўрнатилган аппаратлар билан. Залда 
микшерлик пункти мавжуд бўлганида навбатчи, авария, эвакуация 
вазиятидаги ёритишни бошқариш эстрадада, киноаппарат хоналарида
микшерлик пунктлари олдида ва залга киришда ўрнатилган аппаратлар билан 
амалга оширилиши керак. 
Стационар кино-ускуналарга эга, ўриндиқлар сони 400 ва ундан ортиқ 
бўлган, конференц-заллар ва мажлислар залларида ёритишни бир текисда 
тартибга солиш қурилмаси тавсия этилади. Ўриндиклар сони камроқ 
бўлганида ёритишни поғоналаб, охирги поғонаси меъёрийга нисбатан 20%дан 
ортиқ бўлмаган ёруғлилик даражасини вужудга келтирадиган тарзда ёқишни
кўзда тутмок лозим. 
Мактаблар ва ходимлар тайёрлаш бўйича муассасалар мажлислар
залларида ёритишни тартибга солиш қурилмалари талаб килинмайди. 
2.7-6 га мувофик хоналарни йиғиштиришга мўлжалланган ёритгичлар 
учун мустақил бошқаришни кўзда тутмоқ лозим. 

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling