Строительные нормы и правила
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie
8.2. Майдони 800 м 2 ва ундан ортиқ бўлган савдо заллари, мажлислар заллари, конференц-заллар, ўтказиш ўринлари сони 300 дан ортик бўлган, ошхоналар ва ресторанларнинг овқатланиш заллари, меҳмонхоналарнинг даҳлизлари ва холларидаги ишчи ёритишни бошқариш, шунингдек, буни эксплуатация шарт-шароитлари талаб қиладиган ҳолларда, одатда, марказлашган узоқдан туриб амалга ошириладиган бўлиши керак. Жамоат биноларидаги табиий ёритишга эга зинапоя катаклари ва йўлакларнинг, шунингдек бинога кириш, ёнғинга қарши гидрантларнинг ёруғлик кўрсаткичлари, тартиб рақам белгилари, ташки витриналар ва нурланма реклама ишчи ёритишини бошқариш, одатда, автомат тарзда бўлиши керак. Бунда ёритиш дастур бўйича қоронғи тушиши билан ёқилиши ва тонг отиши билан ўчирилиши ёки берилган бошқа дастур бўйича таъминланиши керак. Мактаблар ва ходимлар тайёрлаш ўқув муассасалари йўлаклари ва рекреакцияларини ёритишни бошқариш, одатда, ёритишни машғулотларга қўнғироқ чалиниши билан қисман ўчирилиши ҳамда машғулотларга танаффус ёки уларнинг тугашига қўнғироқ чалиниши билан ёқилиши кўзда тутилган автомат тарзда бажарилиши лозим. 8.3. Ёритишни марказлашган узоқдан туриб бошқариш, одатда, хизмат кўрсатувчи ходимлар жойлашган ёки улар кириши мумкин бўлган хонадан амалга оширилиши керак. 8.4. Ёритишни (табиий ёруғлик вужудга келтирувчи ёритилганликнинг катталигига боғлиқ равишда фотоэлектр, ёки бинодаги иш режимига боғлиқ равишда дастурий)марказлашган узоқдан туриб автомат 53 бошқариш тизимлари учун усуллар ва техник воситаларни танлаш лойиҳада амалга оширилиши керак. 8.5. Ёритишни марказлашган узоқдан туриб ёки автомат тарзда бошқариш тизимларида бошқариш занжирларини таъминловчи линиялардан таъминлашга рухсат этилади Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling