Строительные нормы и правила
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. КУЧ ТАҚСИМЛОВЧИ ТАРМОҚЛАР 6.1.
5.23. Куч электр қабул қилгичлари ва энг олис электр ёритиш чироқлари қисқичларидаги кучланишнинг номинал кўрсаткичдан фарқланиши нормал режимда ±5% дан, максималида эса, ±10%дан ошмаслиги керак. Кучланиши 12-42 В бўлган тармоқда (таъминот манбасидан, масалан пасайтирувчи трансформатордан ҳисоблаганда) кучланишнинг номинал кўрсаткичдан фарқланишини 10% гача қабул қилиш рухсат этилади . Юргизилаётган электрдвигатель қисқичларида кучланишнинг номинал кўрсаткичдан фарқланишини 15% гачага йўл қўйиш рухсат этилади. Агар ушбу ҳолат ҳисоб-китоб билан асосланса, ва бунда ишга тушириш аппаратурасининг барқарор фаолияти ва двигателни юргизиш таъминланса, мазкур кучланишнинг номиналдан фарқланиш кўрсаткичи оширилиши мумкин ТП 0,4 кВли шиналаридан турар-жой ва жамоат бинолардаги умумий ёритишнинг энг олис чироғигача кучланишнинг жами йўқотишлари, номинал 49 кўрсаткичдан белгилаб қўйилган фарқланишларни ҳисобга олган ҳолда, одатда, 7,5% дан ошмаслиги керак. Электрдвигателни юргизиш чоғида электр қабул қилгичлар қисқичларидаги кучланиш ўзгаришларининг тебраниш даражаси ГОСТ 13109- 87* да белгиланган кўрсаткичлардан ошмаслиги керак. Кучланиши 380/220 бўлган электр тармоқ, кучланишнинг айтиб ўтилган номиналдан фарқланишлари бўйича ҳисобланганда, маиший электр асбоблари қисқичларида кучланишнинг зарурий даражаси таъминланади. 6. КУЧ ТАҚСИМЛОВЧИ ТАРМОҚЛАР 6.1. Куч тақсимловчи пунктлар, шчитлар ва шчитчаларни, одатда, уларга уланган электр қабул қилгичлари жойлаштирилган қаватларда ўрнатиш лозим. 6.2. Умумий овқатланиш ва савдо корхоналари куч тақсимловчи тармоқларида магистраль схема бўйича бирлик қуввати 3 кВт гача бўлган тўрттадан ва 5 кВт гача бўлган иккитадан кўп бўлмаган электр қабул қилгичларни улаш лозим. Ўқув-ишлаб чиқариш устахоналарида магистраль схема бўйича дастгоҳ ускуналарининг 5 тагача куч электр қабул қилгичларини улаш лозим. Магистраль схема бўйича таъминланадиган электр қабул қилгичларнинг бирлик қуввати 25% дан ортик фаркланмаслиги керак. Савдо залида иккитадан ортиқ касса аппаратлари мавжуд бўлганида уларнинг таъминоти иккита линиядан амалга оширилиши керак. Бунда бир линиядан таъминланадиган касса апаратларининг миқдори чекланмайди. Совутиш ва технологик ускуналари электр қабул қилгичларини магистраль схема бўйича биргаликдаги таъминотига йўл қўйилмайди. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling