Строительные нормы и правила
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie
5.19. Кўпи билан турли, ўзаро боғланмаган зинапоя каттаклари ва холларда жойлашган тўртта лифтни битта линия бўйича таъминлаш лозим. Зинапоя катаклари ёки лифт холларида бир хил вазифани бажарувчи иккита ёки ундан кўп лифтлар мавжуд бўлганида, улар ҳар бири КТҚ ёки БТШ га бевосита уланадиган иккита линиядан таъминланиши керак; бунда битта линияга уланадиган лифтлар сони чекланмайди. Ҳар бир лифт киритувида коммутация ва ҳимоя аппарати кўзда тутилган бўлиши керак (лифт схемаси ва комплектациясида кўзда тутилади). Ушбу вазифаларни мужассамловчи битта аппарат ўрнатиш тавсия этилади 5.20. Тақсимлаш пунктлари ва гуруҳланган шчитчаларнинг киритувларида бошқариш аппаратлари ўрнатилиши керак. Бошқариш аппаратларини, битта таъминот линиясига уланган тақсимлаш пунктлари ва шчитчаларнинг киритувларида ўрнатмаслик мумкин, бунда тақсимлаш пунктларининг сони бештагача ҳамда гуруҳланган шчитчалар миқдори учтагача бўлиб, умумий овқатланиш корхоналари иссиқ цехларининг барча ҳолларда ҳам киритувига бошқариш аппаратларини ўрнатиш мажбурий бўлган куч тақсимлаш пунктлари бундан мустаснодир 5.21. Электр ёритиш тармоғи куч тақсимлаш шчитлари, пунктлари ва гуруҳланган шчитчаларига электр энергиясини тақсимлаш, одатда, магистраль схема бўйича амалга оширилиши лозим. Радиал схемаларни, одатда, юқори қувватга эга электрдвигателларни, умумий технологик мақсадларда ишлатиладиган (масалан, ичкарига қурилган овқатланиш блоклари, ҳисоблаш марказлари ва ҳ.к.) электр қабул қилгичлар гуруҳларини, электр таъминоти ишончлигига кўра 1-категорияли истеъмолчиларни улаш учун бажариш лозим. 5.22. Ичида 600 ва ундан ортиқ киши узок вақт бўлиши мумкин бўлган хоналар (конференц-заллар, мажлислар зали ва б.) ишчи ёритиши таъминотини турли киритувлардан амалга ошириш тавсия этилади, бунда ҳар бир киритувга ёритгичларнинг деярли 50% уланган бўлиши керак. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling