Строительные нормы и правила
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie
5.3. Лойиҳаларни иморат қурилишининг муайян шарт-шароитларга мослаштиришда, турар-жой бинолари блок-секцияларининг намунали (типовой) лойиҳаларида КТҚларнинг жойини ўзгартириш имконини берувчи режалаштириш ечимларини кўзда тутмок лозим. 5.4. Бинода жойлашган абонентларнинг ҳар бирида бинонинг умумий КТҚси ёки БТШдан таъминланувчи мустақил КТҚ ўнатилиши керак. 45 Истеъмолчилар ўзаро функционал боғланишда бўлгандагина, бошқа биноларда жойлашган бундай истеъмолчиларни умумий КТҚдан таъминланишига йўл қўйилади. 5.5. Турар-жой уйларида хонадонларни таъминловчи горизонтал линияларининг сони минимал бўлиши керак. КТҚ дан чиқаётган ҳар бир таъминлаш линиясининг юкланиши 250 А дан ошмаслиги керак. 5.6. Баландлиги 4 қават ва ундан ортиқ бўлган турар-жой уйларидаги стояклар сони ва уларнинг таъминловчи линиялар ва КТҚларга уланиш схемалари, одатда, 5.2-, 5.5-бандлар ва қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак: газссимон ва қаттиқ ёқилғида ишлайдиган плиталарга эга, қаватлар сони 10 гача, шунингдек, электр плиталарга эга, қаватларининг сони 5гача бўлган уйларда – секцияга битта стояк. Конструктив мулоҳазаларга кўра ёки бу техник-иқтисодий ҳисоблар билан тасдиқланган бўлса, стояклар сони оширилиши мумкин; электр плиталарга эга, қаватлари сони 5 дан 17 гача бўлган уйларда - ҳар бир қаватда тўрттагача хонадонни улаб, бир секцияга битта стояк ёки бирига юқори қаватларда жойлашган хонадонларнинг 40% ини, ҳамда иккинчисига – пастки қаватларда жойлашган хонадонларнинг 60% ини улаб, иккита стояк; баландлиги 17 қаватдан ортиқ уйларда - ҳар бир қаватда тўрттагача хонадонларни улаб, иккита стояк. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling