Строительные нормы и правила
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie
5.15. Жамоат биноларида битта линиядан ёритиш таъминот тармоғининг бир нечта вертикаль (стояклар) шаҳобчасини таъминлаш тавсия этилади. Бунда учта ва ундан кўп гуруҳланган шчитчаларни таъминловчи ҳар бир стоякнинг бошланишида коммутация аппарати ўрнатилиши лозим. Агар стояк алоҳида линия билан таъминланса, стояк бошланишида коммутация аппаратини ўрнатиш талаб қилинмайди. 5.16. Турар-жой бинолари ичида қурилган савдо корхоналари, ахолига маиший хизмат кўрсатиш муассасалари, маъмурий-идоравий ва ижтимоий мақсадлар учун фойдаланиладиган бошқа хоналарнинг электр ускуналари таъминотини уйнинг КТҚ (БТШ)сидан чиққан алоҳида линиялари билан амалга оширмоқ лозим (мазкур Меъёрларнинг 14.3- банди ва ЭУҚнинг 7.1- боби). Бунда ҳар бир истеъмолчи олдида мутақил КТҚ ўрнатилиши керак. Мазкур истеъмолчилар таъминотини, тегишли техник-иқтисодий асоснома мавжудлигида (катта ҳажмда энергия сарфи, истеъмолчи киритувининг уй КТҚ сидан узоқдалиги ва б.), алоҳида КТҚ дан амалга оширишга йўл қўйилади. 5.17. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари совутиш ускуналарининг таъминот линиялари КТҚ ёки БТШдан бошлаб мустақил бўлишлари керак. 5.18. Бир неча биноларни иссиқлик билан таъминлаш учун мўлжалланган марказий иссиқлик пунктлари(МИП) электр кабул қилгичларининг таъминоти ТП дан камида иккита алоҳида линиялар билан амалга оширилиши керак. Ушбу линияларга бошқа электр қабул қилгичларини улашга йўл қўйилмайди. Ичкарига қурилган хусусий иссиқлик пунктларининг таъминот линиялари КТҚ ёки БТШ лардан бошлаб мустақил бўлиши, ҳамда алоҳида ҳимоя ва бошқариш аппаратларига эга бўлиши керак. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling