Строительные нормы и правила


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/68
Sana10.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1258163
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   68
Bog'liq
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie

 
5.11. 
Ёнғин насослари электрдвигателларини ёқиш ва ўчириш ўша 
жойда, бевосита электрдвигателларнинг олдида бўлиши керак. Бундан ташқари, 
уларни, узоқдан туриб, ёнғин кранлари шкафларидан ёқилишини кўзда тутмоқ 
керак.
Тутун ҳайдаш ва ҳаво дамлаш тизимларини бошқариш автоматик тарзда 
бўлиши 
ҳамда 
узоқдан 
туриб 
бошқариш 
йўли 
билан 
такрорланиши(дублирование) зарур. 
 
5.12. 
Эвакуация ва авария вазиятидаги ёритиш таъминоти ишчи 
ёритишдан мустақил бўлиши ва бинога иккита киритувлар бўлганида - ҳар 
хил киритувлардан, ягона киритув бўлганида эса, - КТҚ ёки БТШдан бошлаб
мустақил линиялар билан бажарилиши керак.
Эвакуация ва авария вазиятидаги ёритиш таъминоти учун автоном 
манбаларни (аккумулятор батареялари, дизель электрстанциялари ва ҳ-к.) 
мўлжаллаш, лойиҳалашга топшириқда кўзда тутилган ҳолатлар истисно 
килинганда, талаб килинмайди
 
5.13. 
Жамоат биноларидаги ишчи, эвакуация ва авария ҳолатидаги 
ёритиш, витрина, реклама ва иллюминацияни ёритиш тармоқларининг 
таъминот линиялари КТҚ ёки БТШдан бошлаб мустақил бўлиши керак. 
Эвакуация ва авария ҳолатидаги ёритиш тармоқлари умумий бўлиши 
мумкин. 
 
5.14. 
Турар-жой 
уйлари 
электр 
тармоқлари 
схемаларини 
қуйидагилардан келиб чикиб бажармок лозим: 
хонадонлар ва куч электр қабул қилгичлари, жумладан лифтлар таъминоти
одатда, КТҚларнинг умумий секцияларидан амалга оширилиши керак. 
Уларнинг 
алоҳида-алоҳида 
таъминоти 
фақат 
лифтлар 
ёқилганда 
хонадонлардаги чироқлар қисқичларидаги кучланиш ўзгаришларининг 
тебранишлари қиймати ГОСТ 13109-87да белгилангандан юқори эканлиги 
ҳисоблар билан тасдиқланганидагина бажарилиши лозим; 
бир 
секцияда 
ўрнатилган 
тутун 
ҳайдаш 
ва 
ҳаво 
дамлаш 
вентиляторларининг тақсимловчи таъминот линиялари КТҚнинг ёнғинга 


47 
қарши қурилмалари шчитларидан бошлаб, ҳар бир вентилятор учун ёки бир 
неча вентилятор таъминланувчи шкаф учун мустақил бўлиши керак. Бунда 
турли секцияларда жойлашган тегишли вентиляторлар ёки шкафлар, КТҚ га 
уланган секциялар сонидан қатъий назар, битта линия бўйича таъминлаш 
тавсия этилади (мазкур меъёрларнинг 4.8- ва 4.9- бандлари).
Битта таъминлаш линиясига бир нечта стоякларни улаш рухсат этилади, 
бунда беш қаватдан ортиқ баландликка эга бўлган турар-жой биноларида ҳар 
бир стоякнинг тармоқланиш жойига ўчириш аппарати ўрнатилиши керак. 
Зинапоялар, ҳар бир қават йўлаклари, вестибюллар, бинога кириш 
жойлари, ўт ўчириш гидрантларининг тартиб рақам белгилари ва 
кўрсаткичлари, нурли тўсиқ чироқлари ва домофонни ёритиш КТҚдан чиққан 
линиялар билан таъминланиши керак. Бунда домофонлар ва нурли тўсиқ 
чироқларининг таъминот линиялари мустақил бўлиши керак. 
Телевизор сигналлари кучайтиргичларининг таъминоти чордоқларнинг 
гуруҳли ёритиш линияларидан, чордоқсиз биноларда эса, - КТҚ дан чиққан 
мустақил линиялар билан амалга оширилиши лозим. 
Турар-жой бинолари умумий истеъмолчиларининг куч электр қабул 
қилгичлари(лифтлар, насослар, вентиляторлар ва ҳ.к.), одатда, КТҚдан 
бошлаб, мустақил куч тармоғидан таъминот олиши керак. 

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling