Строительные нормы и правила


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/68
Sana10.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1258163
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   68
Bog'liq
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie

 
5.7. 
Асосан ўт ўчириш бўлимлари фойдаланиши учун мўлжалланган 
лифтларни таъминлаш линиялари мазкур Меъёрларнинг 5.19- ва 12.11- 
бандлари талабларига мувофиқ ўтказилиши ва 1- қаватдан туриб мустақил 
(автоном) бошкарувга эга бўлиши керак (лифтларни бошқариш схемаларида 
кўзда тутилади). 
 
5.8. 
Ёнғинга қарши қурилмалар электр қабул қилгичларини таъминлаш 
учун электр таъминотининг ишончлилик бўйича категорияси 3.1-банд 
талабларига мос бўлиши керак. Бунда ёнғинга қарши қурилмаларнинг якка 
электр қабул қилгичларини .бевосита таъминловчи линияларни, КТҚ дан 
бошлаб, резервлаш керак эмас
 
5.9. 
Тутун босмайдиган зинапоя катакларига эга турар-жой 
биноларидаги ёнғинга қарши қурилмалар, эвакуация ва авария вазиятидаги 
ёритиш таъминотини мустақил шчитдан ёки алоҳида панелдан, ЗАЁ 
қурилмасига эга коммутациявий КТҚ киритиш аппаратларигача ташқи 
таъминот линияларига уланган линиялар билан бажармоқ лозим (3.15-6). 
Ёнғинга қарши қурилмалар шчитининг панеллари ажратиб турувчи 
рангга (кизил) эга бўлишлари керак.
Баландлиги 17 ва ундан ортиқ қават бўлган биноларда айтиб ўтилган 
ЗАЁ қурилмасига лифтларни 5.7- ва 14.7- бандлар талабларига риоя қилган 
ҳолда уламок лозим.
Ёнғинга қарши қурилмалар панелларида қўшимча коммутация ва ҳимоя 
аппаратларини жойлаштириш учун ўринлар мавжуд бўлганида, уларни ушбу 
ўринларда умумий уй тармоқлари (масалан, ишчи ёритиш) линиялари учун 


46 
ўрнатилишига йўл қўйилади. Ушбу линиялар таъминоти КТҚ тақсимлаш
панелларидан амалга оширилиши керак. 
5.10. 
Жамоат биноларидаги ёнғинга қарши қурилмалар ва қўриқлаш 
сигнализациясининг электр қабул қилгичлари, улар электр таъминоти 
ишончлилиги категориясидан қатъий назар, турли киритувлардан, ягона 
киритув бўлганда эса – битта киритувдан чиққан иккита линиядан 
таъминланиши керак. Ушбу қурилмаларнинг таъминловчи линияларини 
мазкур меъёрларнинг 3.15- банди тавсияларига мувофиқ, КТҚ ёки РАЁҚ га эга 
БТШ тақсимлаш панелларига кириш коммутация аппаратларидан кейин 
уламоқ зарур. Бунда қолган истеъмолчиларни электрдан ўчириш ёнғинга 
қарши қурилмаларнинг электр қабул қилгичларини ўчириш билан боғлиқ 
бўлмаслиги керак.
КТҚ (БТШ)да ўрнатилган ёнғинга қарши қурилмаларни таъминловчи 
линияларнинг коммутация ва ҳимоя аппаратлари ажралиб турувчи рангга 
(кизил) эга бўлиши керак. 

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling