Строительные нормы и правила
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie
6.3. Зарурат бўлганда, электрдвигателларни автомат бошқариш схемаларида уларнинг бараварига ёқилишини истисно қилувчи қурилмалар кўзда тутилиши керак (масалан, уларнинг ёқилиш вақтини узайтириб созлаш). 6.4. Умумий овқатланиш ва савдо корхоналари совутиш ускуналари куч электр қабул қилгичларининг уланиши 1-мажбурий иловада кўрсатилган схемалар бўйича бажарилиши лозим. Умумий овқатланиш ва савдо корхоналари технологик (иссиқлик ва механик) ускуналари куч электр қабул қилгичларининг уланиши 3- мажбурий иловада кўрсатилган схемалар бўйича бажарилиши лозим. 6.5. Умумий таълим мактаблари, гимназиялар, лицейлар, коллежлар, ижтимоий ва техникавий ўрта ўқув муассасалари лабораторияларида 3 тадан кўп бўлмаган лаборатория шчитчаларини магистраль схема бўйича таъминлаш лозим. Битта линияга уланган умумий таълим мактабларининг рўзғоршунослик дарсхоналаридаги, ательелар ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш комбинатлари тикув цехларидаги тикув машиналарининг, 50 шунингдек пойафзал таъмирлаш ва пардозлаш бўйича машиналарнинг сони чекланмайди. 6.6. Куч электр қабул қилгичларини бошқариш аппаратлари, қуйидагича қилиб, бошқариладиган механизмлар ўрнатилган жойга иложи борича яқин жойлаштирилиши керак: бўлиб-бўлиб ёки гуруҳлар билан, бошқариш станциялари шкафларидаги махсус конструкциялар устида; қурилиш конструкцияларининг токчаларида ўрнатиладиган пол усти ёки осма шкафларда ёки очиқ ҳолида. 6.7. Жамоат биноларида хоналарни йиғиштириш электр механизмларини ва қўл куритгичларни(электр сочикларни) улаш учун штепсель розеткаларнинг таъминоти куч тармоғидан амалга оширилиши керак. Ушбу электр қабул қилгичларни электр ёритиш тармоғига улаш рухсат этилади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling