Строительные нормы и правила
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie
12.9. Турар-жой биноларида хонадонлар таъминлаш линияларининг, зинапоялар ёритиши гуруҳланган линияларининг стояклари, одатда, яширин, қурилиш конструкцияларининг арик-туйнукларида(электрблоклари) ўтказилади. Худди шу конструщияларнинг ўзида, ўтказгичларнинг бириккан ва тармокланган жойлари учун қаватга оид бирлаштирилган электршкафлар (шчитчалари) ҳамда қутиларни жойлаштириш тавсия этилади. Стоякларни ўтказиш учун бутланган ток-ўтказгичлар ва қувурларни (техник-иқтисодий асослаш бўлганида) қўллаш рухсат этилади. Стоякларни хонадонлар ичида ўтказиш рухсат этилмайди. 12.10. Лифт шахталари ёритиш тармоқлари шахталар чегарасида яширин темирбетон тюбинглар вертикаль ариқча-йўлларида ёки очиқ ҳолда қувурларсиз изолацияланган симлар билан ётқизилиши керак. 12.11. Ёнғинга қарши қурилмалар, қўриқлаш сигнализацияси ва бошқа тармоқларнинг ўзаро заҳираланувчи таъминот ва тақсимот линияларини битта қувур, ариқ-туйнук, ҳамда қути ёки новда ажратувчи оралиқ тўсиқларсиз қўшиб ётқизишга йўл қўйилмайди. Мазкур линиялар умумий трасса (битта шахта, зинапоя катаги, техтагхона ва ҳ-к.) бўйлаб ётқизилиши мумкин. Бунда қувурлар ва ариқ туйнуклар орасидаги масофа меъёрланмайди 12.12. Зинапоя катаклари бўйлаб, уларни ёритиш кабеллари истисно қилинганда, кабелларни очик ҳолда ўтказишга йўл қўйилмайди. Сим ётқизиш учун ёнғиннинг тарқалишига йўл қўймайдиган кабеллар танланиши керак. Полдан 2м баландликгача кабеллар механик шикастланишлардан ҳимояга эга бўлиши керак. 12.13. Полнинг тайёрлов тўшамасидан хона деворларига нисбатан узоқроқда ўрнатиладиган технологик ускуналаргача бўлган электр ўтказгичнинг чиқарма(вывод)ларини (масалан, озиқ-овқат блокларининг ишлаб чиқариш цехларида) юпқа деворли пўлат қувурлар ичида бажариш тавсия этилади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling